Касбий қайта тайѐрлаш йўналиши: Мактабгача таълим муассасалари



Download 1,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet62/100
Sana18.02.2022
Hajmi1,5 Mb.
#455137
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   100
Bog'liq
3.6 Болаларни мактабга тайёрлаш

Машғулотда,
ўйинда, табиат бурчагида ва майдончадаги меҳнатда, 
экскурсия ва сайр вақтида тарбиячи болаларга атрофдаги оламнинг турли-
туманлигини, чиройини кўрсатади, ўсимликнинг турли хусусиятлари, 
сифатлари билан таништиради, ўсимлик ва ҳайвонот олами ҳақида элементар 
тушунчани шакллантиради. Болаларнинг жозибали муносабати тарбиячининг 
ҳикоясидан фаолроқ ўзлаштириб олишга имкон беради. Машғулотларда, 
дидактик ўйинларда қўйилган вазифани ҳал этишда бола буюм ва 
ходисаларнинг айрим хусусиятларини ажратишга, солиштиришга, умумий 
хусусиятларга, белгиларига қараб гурухларга ажратишга, классификация 
этишга ўрганадилар. Болалар фикр юритишга, хулосалар чиқаришга ўрганади, 
болалар диққати, хотираси ва ихтиѐрий идроки ривожланади. Машғулотни, 
ўйин вазифасини ҳал этишда бола ўзининг хатти-харакатини тушунтиради. Бу 
эса нутқининг ўсишига ѐрдам беради. Машғулотлар, дидактик ўйинлар 
давомида турли мактабгача ѐшдаги болалар кўп маротаба такрорлаш орқали 
Мактабгача таълим муассасаларининг
 
таълим-тарбия дастурига хос билимлар 
мажмуини ўзлаштирадилар. Табиий материаллар билан ўйналадиган ўйинларни 
танлашда тарбиячи ўйиннинг мазмуни атроф муҳитдаги, табиатдаги 
ўзгаришларга мослигини унутмаслиги лозим. 
Масалан: «Уруғ сотиб олиш» ўйини баҳорда, «Ҳосил йиғиштириш» эса ѐз 
ѐки кузда ўтказилиши керак. Тарбиячининг ўзи ҳам машғулот, ўйиннинг 
турлича вариантларини ўйлаши мумкин: ўйинга, машғулотга қўшимча вазифа, 
янги рол, болаларнинг атроф-олам ҳақидаги билимларини бойитиш ва 
бошқалар. Баъзи бир дидактик ўйинларни турли вариантда, турли ѐшдаги 
болалар учун тавсия этилади. Ўйинлар ўсимликлар, ҳайвонлар ѐки бошқа 
предметларнинг сони ошиши, турлича қоида ва ўйин ҳаракатларининг ошиши 
ҳисобига мураккаблашади. Масалан: пайпаслаб билиш учун сабзи, бодринг, 
олма ва бошқалар олиш мумкин, кейинчалик шакли ўхшаш бўлган мева ва 
сабзавотларни киритиш мумкин. 
Мактабгача тарбия ѐшидаги болаларга барг, гуллар билан ўйнаш кўпинча 
гурух хонасини, овқат столини безаш, гулдаста, баргларни катталарга, кичик 
болаларга совға қилишга хоҳишлари билан боғланади. Бундай ўйинларни, 
машғулотларни ўтказишда болаларни ўсимликларга нисбатан эҳтиѐткорлик, 
гулларни бекордан-бекорга узмасликка ўргатиш лозим. 
Агар бола олма ѐки бошқа предметларнинг шаклига диққатини қаратган 
бўлса, унга олмани думалатиб кўриш, коптокдек силаб кўриш, унинг 
силлиқлигини аниқлашни таклиф этиш лозим. Болаларда ранг, шакл, катталик 
тушунчаларини ишлатишга ўргатиш лозим. 
Хилма-хил табиат ҳодисаси оламида болаларнинг бевосита Кузатишлари 
учун энг тушунарлиги ўсимлик ва уй хайвонларидир. Мактабгача тарбия 
ѐшидаги болаларни ўсимлик ва хайвонлар билан таништириш жараѐнида 
болаларда 
табиатга 
нисбатан 
муҳаббат 
тарбияланади, 
хайвонларни 
парваришлашга, ўсимликларни ўстиришга нисбатан истаклари тарбияланади. 


81 
Болаларда ақлий фаолиятни дастлаб муомала орқали, сўнг машғулотлар, 
ўйинлар, билим бериш орқали амалга оширилди. Бола ҳар доим буюмлар, 
ходисалар орасида бўлади. Доимо бирор нарса билан танишади, ниманидир 
билиб олади, ушлаб куради, нимагадир қулоқ солади, шу тарзда бола дунѐни 
англайди. Теварак-атроф буюм ва нарсалар болаларининг сезги органларига, 
анализаторларга таъсир этади ва сезги ҳосил бўлади. Сезги болаларда айрим 
хоссаларни билиб олишга ѐрдам беради. Болада ақлий малака ва кўникмаларни 
ривожлантириш, энг оддий фаолият усуллари предметларини текшириш, 
улардаги муҳим ва муҳим бўлмаган белгиларни ажратиб кўрсатиш бошқа 
предметлар билан таққослаш мактабгача тарбия ѐшидаги болаларга ақлий 
тарбия бериш вазифаларидан биридир. 

Download 1,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish