Мавзу юзасидан савол ва топшириқлар:
1. Оила тушунчасига таъриф беринг.
2. Оиланинг психологик, ижтимоий ва иқтисодий талқинини баѐн этинг.
3. Қандай асосларга кўра оиланинг вазифаларини тасниф этиш мумкин?
4. Жамиятга муносабати бўйича оиланинг вазифаларини айтиб беринг.
5. Инсонларга муносабати бўйича оиланинг вазифаларига нималар киради?
6. Педагогик-психологик адабиѐтларда ҳозирги замон оиласининг қандай
вазифалари ажратиб кўрсатилган?
7. Оиланинг тарбиявий функциясининг моҳиятини тушун-тиринг.
8. Оила билан алоқаларни йўлга қўйиш қоидаларини баѐн этинг.
62
9. МТМнинг оила билан олиб борадиган ишларининг нечта шаклини
ажратиб кўрсатиш мумкин?
10. МТМнинг оила билан олиб борадиган ишларининг жамоавий
шаклларига нималар киради?
11. МТМнинг олиа билан олиб борадиган ишларининг индивидуал
шаклларига нималар киради?
63
5-мавзу.
МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИ МАКТАБ
ТАЪЛИМИГА ЖИСМОНИЙ ЖИҲАТДАН ТАЙЁРЛАШ
Таянч иборалар:
бола, мактабга тайѐргарлик,жисмоний тайѐргарлик,
жисмоний ривожланиш, кун тартиби, чидамлилик
Боланинг мактабда ўкишига жисмоний тайѐрлиги.
Болани мактабда ўкишга жисмоний тайѐрлиги ўкишнинг муваффакиятли
бўлишида катта аҳамиятга эгадир. Мактабга чикиш муносабати билан бола
турмуш тарзининг кайта курилиши, кун тартибининг ўзгариши, жиддий ўкув
меҳнати, дарсларнинг давомийлиги ундан сезиларли жисмоний зўр беришни
талаб килади. Мактабга жисмоний тайѐрлик кўпгина таркибий кисмлардан
таркиб топади:
1.Мактабгача ѐшдаги болалар саломатлигининг яҳши булиши;
2.Организимнинг чиникканлиги, маълум даражада чидамлилиги ва иш
кобилияти, касалликларга каршилик курсата олиши;
3.Мактабгача
ѐшдаги
болаларни
майда
кўл
моторикасининг
ривожланганлиги;
4.Маданий гигиеник малакаларни эгалланишини, уларда шаҳсий гигиена
қоидаларига риоя килиш одатини тарбиялашни назарда тутади.
Жисмоний тайѐрлик бола мактабага тайѐргарлигининг зарур таркибий
қисми ҳисобланади.
Мактабга етукликни аниқлашда бола соғлигининг ҳолати ва организмнинг
биологик етуклигини баҳолаш (антропометрик кўрсаткичлар суяк, мушак,
нафас олиш ва юрак-томир тизимининг) ривожланганлигини назарда тутувчи
кўп омилли таҳлилдан, мактабга функционал тайѐрликни «Мактабга
етуклик»ни асосий кўрсаткичи ва энг аввало бир катор физиологик
функцияларининг ривожланиш даражасини баҳолашдан фойдаланилади.
Буларга: партада анчагина ўзок муддат ўтириш учун зарур бўладиган
тормизланиш кобилиятининг ривожланганлиги; ҳаракатларни яҳши бошкариш,
жумладан ѐзиш ва расм солишга алокадор график вазифаларни бажаришда
зарур
бўладиган
бармокларнинг
майда
ҳаракатлари;
ижобий
ва
тормозланишига ҳос шартли алокаларни нисбатан тез ҳосил килиш ҳамда
мустаҳкамлаш,
шунингдек
иккинчи
сигнал
системанинг
етарлича
ривожланганлигига таъликлидир.
Кун тартиби, чиниктирувчи муолажалар, мунтазам жисмоний тарбия
машғулотлари, ҳилма-ҳил ҳаракатли уйинлар ва жисмоний машклар фаол
ҳаракат режими болаларни мактабда ўкишига жисмоний тайѐрлигини
таъминлашнинг зарурий шартлари ҳисобланади.
64
Do'stlaringiz bilan baham: |