Касбий қайта тайёрлаш йўналиши



Download 1,84 Mb.
Pdf ko'rish
bet95/115
Sana22.02.2022
Hajmi1,84 Mb.
#89862
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   115
Bog'liq
4 mtm ТАНЛОВ ФАНИ МО4d2ca

Назорат саволлар:
1.Болага йўналтирилган таълим технологиясининг қандай асосий 
принципи мавжуд? 
2. Болага йўналтирилган таълим технологиясининг мақсад ва вазифалари 
ҳақида сўзлаб беринг. 
3.Ўйинли ўқитиш методи таърифини келтиринг.
2- амалий машғулот: Болаларда ижтимоий-коммуникатив 
малакаларини шакллантириш 
Ишнинг 
мақсади: 
Тингловчиларнинг 
болаларнинг 
ижтимоий-
коммуникатив малакаларини шакллантириш соҳасининг йўналишлари, турли 
ёш гуруҳлари учун мўлжалланган кўрсаткичлар таҳлили бўйича мустақил 
изланиш, таҳлил қилиш кўникма ва малакасини ривожлантириш. 
 
 


173 
Турли ёш гуруҳларида Давлат талаблари «Ижтимоий-коммуникатив 
ривожлантириш» соҳа йўналиши индикаторларининг таҳлили
Мактабгача ёшдаги болаларни ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш 
бугунги куннинг долзарб масалалардан бири ҳисобланади. Мактабгача 
таълимга қўйиладиган давлат талабларининг “Ижтимоий-коммуникатив 
ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва одоб-ахлоқ 
қоидаларини шакллантириш”, “Боланинг оила ва жамиятда ўзини тутиши”, 
“Болада меҳнат тарбиясини шакллантириш”, “Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши индикаторлари турли ёш гуруҳлари учун белгилаб 
берилган. Жумладан, 2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари 
«Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Ижтимоийлашув, 
мулоқот ва одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш”, йўналиши бўйича 
қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 атрофидагиларнинг ҳаракатларига тақлид қилади; 
 яхши кўрадиган одамини кўрганда хурсанд бўлади; 
 нотаниш болалар ва катта ёшдагилар билан қизиқади; 
 мулоқотга киришишга интилади (таниш бўлган одамларга қўллари билан 
салом қилади, уларни ўз тилида исмларини айтади, қўлларини чўзади); 
 тенгдошлари билан қисқа вақт ўйнайди; 
 катталарнинг берган оддий топшириқларини бажаришни яхши кўради; 
 катталар билан ўйинларни ўйнайди; 


174 
2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда 
ўзини тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 кўзгуда, расмда ўзини танийди, исмини билади; 
 истаклари катталарнинг талабига тўғри келмаса, норозилигини 
билдиради; 
 ҳис-туйғуларини ифода қилади, катталарнинг унга бўлган 
муносабатидан таъсирланади; 
 атрофдагиларнинг кайфиятини нутқ оҳангидан билади (онаси 
хурсанд, дадаси чарчаган, бобосининг жаҳли чиққан); 
 ўзининг ҳис-туйғуларини билдиради (ўпади, қучоқлайди, хурсанд 
ёки хафа бўлади, ўз ютуқлари билан фахрланади, яқин одами билан хайрлашса 
ғамгин бўлади, жаҳли чиқади, йиғлаётган одамни тинчлантиришга ҳаракат 
қилади); 
 катталарнинг муносабатини сезади ва тушунади. 
2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари «Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 


175 
 аниқ мақсадга эришиш учун буюмлар билан фаол ҳаракат қилади; 
 анча мураккаб ҳаракатларни бажара олади: пирамидани йиғади, уни 
томоша қилади, катталар ёрдамида предметлардан тўғри фойдаланади; 
 куракчадан фойдаланиб қум ўйинларини ўйнайди. 
2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари «Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 катта бўлмаган тўсиқларни босиб ўтганда эҳтиёткорликни намоён 
қилади 
 “мумкин эмас”, “хавфли”, “эҳтиёт бўл” деган гапларни тушунади. 
Изоҳ: 2 ёшдан бўлган болалар учун Давлат талаблари соҳаларининг 
йўналишлари бўйича бажарилиш индикаторлари тавсиявий хусусиятга эга. 
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва 
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги 
индикаторларни белгилайди: 
 ўйин вақтида тенгдоши ва катталарга мурожаат қилади; 
 ўқиб берилаётган эртакка ва ундаги расмларга муносабат 
билдиради; 
 ўзига эътиборни талаб қилади. 
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари 
“Ижтимоий-коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва 
жамиятда ўзини тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни 
белгилайди: 
 ўз оила аъзоларини танийди, уларни кўрганда қувонади; 
 ўйин 
вақтида 
дўсти 
билан 
яқин 
муносабатда 
бўлади, 
ўйинчоқларини бирга ўйнаш учун тенгдошларини жалб қилади ва ўйнаётган 
атрофдагиларни кузатади; 
 биргаликдаги фаолият ва ўйинларда ҳамкорлик қилади; 


176 
 ўзига қизиқарли бўлган машғулот билан шуғулланишга ҳаракат 
қилади; 
 атрофдагиларнинг кайфиятини фарқлай олади; 
 ёқтирган одамларига уларни қучоқлаш ва эркаланиш орқали 
ўзининг меҳр ва муҳаббатини ифодалайди. 
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 барча ишларни ўзи мустақил бажаришга ҳаракат қилади; 
 бирор бир машғулот билан шуғулланганда “Мен” деб намоён қилади; 
 эришган натижалари билан фахрланади; 
 ёқтирган буюмларини олиб беришларини сўрайди; 
 катталар шуғулланаётган ишларга қизиқади (хонаки ўсимликларни ва 
табиат бурчагидаги қуш ва балиқларни парвариш қилиш). 
2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари«Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 “яхши”, “ёмон”, “мумкин эмас” деган сўзларнинг маъносини 
тушунади; 
 хавфсизликнинг элементар 
қоидаларини 
тушунади 
(иссиқ 
нарсаларни ушламаслик, баланд жойдан сакрамаслик). 
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва 
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги 
индикаторларни белгилайди: 
 тушунарли сўзлар билан гаплашади; 
 кўрсатма асосида ҳаракатларни бажаради; 
 катталар ҳамкорлигида ўйнайди; 
 бошқа болалар билан ўйинчоқларини ўйнайди; 


177 
 болалар билан биргаликда ўйин қаҳрамонларининг ролларини 
тақсимлаган ҳолда ўйнайди; 
 болаларнинг салбий ҳаракатларига ўз муносабатини билдиради; 
 хурсандчилик, завқ, ғамгинлик каби туйғуларни тушунади; 
 яқин одамларининг қайғуларига ҳамдардлигини билдиради; 
 совға олганида хурсанд бўлади ва миннатдорчилик билдиради. 
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини 
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 оила аъзоларига илиқ муносабатда бўлади ва уларнинг топшириқ ва 
кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилади; 
 ўз оиласи ва яқинлари ҳақида сўзлаб беради, ёқтирган ва 
ёқтирмаганлари ҳақида айтиб беради; 
 ўзига яқин бўлган одамларга мурожаат қилади ва улардан ёрдам 
сўрайди; 
 ўзини қиз ёки ўғил болага мансублигини билади; 
 қиз ёки ўғил болага хос ўйинчоқлар ва кийимларни танлайди ва 
ҳаракат қилади; 
 ўзи учун қиз ва (ёки) ўғил бола дўст танлайди ва у билан ўйнайди; 
 жамоа бўлиб ташкил қилинган ўйин фаолиятида иштирок этади. 
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 аниқ кетма-кетликда кийимларини кияди ва ечади; 
 дастурхон безашда иштирок этади; 
 катталар ёрдамида балиқ ва қушларга дон беради; 
 катталарнинг кўрсатмаси билан ўйинчоқларини йиғади; 
 хонаки ўсимликларга катталар ёрдамида сув қуяди ва баргларини 
артади; 


178 
 катталар кўрсатмаси билан топшириқларни охирига етказишга 
ҳаракат қилади. 
3 ёшдан 4 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” 
соҳасининг 
“Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 “хавфли” деган сўзнинг маъносини тушунади; 
 яхши ва ёмон ҳаракатларнинг фарқига боради; 
 кўчада учраши мумкин бўлган хавф-хатарларни тушунади; 
 светофор 
ҳақида 
дастлабки 
тушунчаларни 
билади 
(номи, 
ишораларининг ранги) 
 нотаниш бўлган ўсимлик, ҳайвон ва ҳашаротлардан эҳтиёт бўлиш 
кераклигини тушунади. 
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва 
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги 
индикаторларни белгилайди: 
 ўйин фаолиятида болалар билан мулоқотга киришади; 
 болалар билан биргаликда воқеабанд ўйинлар жараёнида ўзига 
берилган ролни мувофиқлаштириб ўйнайди; 
 катталарга қўшимча эслатмасиз салом беради ва хайрлашади; 
 ўзининг ҳаракатларига баҳо беради; 
 катталарга мурожаат қилади ва уларга ўз фикрини билдиради; 
 бегоналар олдида ўзини тутишни билади; 
 болаларнинг нотўғри ҳаракатларига баҳо беради. 
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари «Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш» соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини 
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 ўз оиласига мансублигини билади, оила аъзоларининг барчасини 
танийди ва уларнинг исмларини айтади; 


179 
 ўзи ҳақида сўраганларга жавоб беради (исминг нима?, ёшинг 
нечада?, нималарни яхши кўрасан?, аканг каттами ёки сен?) 
 оила аъзолари ҳақида билади (дадам, ойим, акам, опам 
тушунчаларни билади; 
 оила аъзоларига самимий муносабатини билдиради ва уларнинг 
кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қилади; 
 ўйинчоқларни йиғиб қўйиш, кийимларини тахлаб қўйиш кераклиги 
билади ва уларни бажаришга ҳаракат қилади; 
 дўсти ҳақида сўзлаб бера олади; 
 ўз боғчасидаги айрим ходимларни танийди (мудира, мусиқа 
раҳбари, ҳамшира, тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси) 
 гуруҳдаги ўйинчоқ ва буюмларни асраб фойдаланиш кераклигини 
билади; 
 гуруҳдаги жамоа ишларида ва байрам эрталикларида фаол иштирок 
этади. 
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “
Болада меҳнат тарбиясини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 кийимларини мустақил кияди, ечади ва уларни катталар ёрдамида 
тартибга келтиришга ҳаракат қилади; 
 ошхона бўйича навбатчилик вазифаларининг айримларини 
бажаради; 
 машғулот ўтиладиган жойни машғулот ўтишга тайёрлайди ва 
машғулот тугаганидан сўнг фойдаланилган буюмларни йиғиштиради; 
 катталар меҳнатига қизиқади ва айрим касблар ҳақида билади 
(мудира, мусиқа раҳбари, ҳамшира, тарбиячи ва тарбиячи ёрдамчиси) 
 ота-онасининг касбини билади ва уларнинг меҳнат фаолиятидан 
қисман хабардор бўлади; 
 одамларнинг меҳнатини қадрлаш кераклиги ҳақида билади; 
 меҳнат қилиш истагини билдиради; 


180 
 жамоавий меҳнат ишларини катталар ёки болалар билан 
ҳамкорликда бажаради; 
 гуруҳдаги ўйинчоқларни ўйин бурчакларига тартиб билан 
жойлаштиради; 
 гуруҳ табиат бурчагидаги хонаки ўсимликларни парвариш қилиш 
истагини билдиради ва тарбиячи ёрдамида уларни парвариш қилади. 
4 ёшдан 5 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” 
соҳасининг 
“Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 маиший ҳаётда одам ҳаёти ва соғлиғи учун хавфли бўлган 
предметлар ҳақида тушунчага эга бўлади; 
 ўсимликлар одам ҳаёти учун хавфли бўлиши мумкинлиги ҳақидаги 
тушунчаларни билади; 
 уй ва боғча атрофидаги ҳудуднинг жойлашуви ва йўналишини 
билади; 
 кўча, йўл, чорраҳа, бекат сўзлари ҳақида тушунчаларга эга бўлади; 
 йўл ҳаракати қоидалари мавжудлиги ва уларга риоя қилиш 
лозимлиги ҳақида тушунчага эга бўлади; 
 светофор ва йўлни тартибга солувчи тегишли ҳақида билади; 
 йўналишли ва махсус транспорт воситаларини билади ва уларни 
фарқлайди (автобус, йўналишли такси, тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш, 
фавқулодда вазиятлар); 
 жамоа транспортида ўзини тутиш одобини билади ва айтиб беради; 
 айрим йўл белгиларини билади (пиёдалар ўтиш жойи, автобус ва 
(ёки) троллейбус тўхташ жойи, трамвай тўхташ жойи); 
 ўйин фаолиятида хавфсизлик қоидаларига риоя қилиниши 
кераклигини билади; 
 маиший техника жиҳозларининг хавфли ёки хавфсиз бўлган 
ҳолатларини фарқлайди; 


181 
 айрим маиший техник жиҳозларнинг қандай мақсадларда 
ишлатилишини билади (электр чойнак, чанг ютгич, дазмол); 
 айрим ўткир ёки учли буюмларнинг қандай мақсадларда 
ишлатилишини билади (санчқи (вилка), пичоқ, қайчи); 
 бегона одамлар билан эҳтиёт бўлиб муносабатда бўлиш 
кераклигини билади; 
 айрим ёнғин хавфсизлиги қоидаларини билади; 
 инсон танасининг қисмлари, сезги органларининг номлари ва 
айримларининг вазифаларини билади. 
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва 
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги 
индикаторларни белгилайди: 
 мулоқот жараёнида ўзининг фикри, билими, ҳиссиёти ва 
таассуротларини билдиради; 
 сўз бойлигидаги сўзлардан тўғри ва мақсадли фойдаланади; 
 мулоқот жараёнида мураккаб гаплардан фойдаланади; 
 воқеабанд ўйинларни мустақил ташкил қилади; 
 жамоат жойларида ўзини тутишни билади; 
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини 
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 оила аъзоларининг исмини ва фамилиясини билади ҳамда уларнинг 
иш фаолиятига қизиқади; 
 сўраганларга ўзи ҳақидаги маълумотларни айтади (исми, 
фамилияси, ёши, яшаш манзили, боғчаси) ; 
 оила аъзоларига ўзининг яхши фазилатларини намоён қилади; 
 атрофидаги 
одамларнинг 
ҳаракатларига 
ўз 
муносабатини 
билдиради; 


182 
 ўз боғчасидаги айрим ходимларни танийди (мудира, мусиқа 
раҳбари, ҳамшира, тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог ва логопед) 
 гуруҳдаги ўйинчоқ ва буюмлардан фойдаланганда уларни асрашга 
ҳаракат қилади; 
 гуруҳда ва оилада жамоа ишларида ва меҳнат жараёнида фаол 
қатнашади; 
 гуруҳдаги ва бошқа дўстлари ҳақида сўзлаб беради. 
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “
Болада меҳнат тарбиясини 
шакллантириш
” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 ҳўл бўлган кийимларини қуритади ва оёқ кийимларини тозалашга 
ҳаракат қилади; 
 ошхона бўйича навбатчилик қилади ва дастурхон безатишга ҳаракат 
қилади; 
 гуруҳ табиат бурчагидаги хонаки ўсимликларни мустақил парвариш 
қилади (баргларни артади, тагини юмшатади ва сув қуяди; 
 катталарнинг кўрсатмаларини мустақил бажаради; 
 бошлаган ишини охирига етказади; 
 бажарган ишини холисона баҳолайди; 
 одамларнинг меҳнатларини қадрлайди ва меҳнатнинг жамиятдаги 
аҳамиятини тушунади; 
 айрим касб эгалари ва уларнинг меҳнати ҳақида билади (боғбон, 
шифокор, боғча ходимлари) ; 
 ота-онасининг касби ва меҳнат фаолияти ҳақида мустақил сўзлаб 
беради. 
5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” 
соҳасининг 
“Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 оила ва боғчада белгиланган тартибни билади ва унга риоя қилади; 


183 
 светофор ишоралари ва уларнинг вазифаларини билади ва сўзлаб 
беради; 
 айрим йўл белгиларини билади (пиёдаларнинг ер остидан ўтиш 
йўли, пиёдаларнинг ер устидан ўтиш йўли, пиёдалар йўлкаси, тиббий ёрдам 
кўрсатиш жойи, болалар); 
 йўналишли ва махсус транспорт воситаларини билади ва уларни 
қўлланиш мақсадлари ҳақида тушунчага эга (автобус, йўналишли такси, тез 
тиббий ёрдам, ўт ўчириш, фавқулодда вазиятлар); 
 табиат қўйнида ўзини тутишни билади ва уларни айтиб беради; 
 атрофидаги хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида 
тушунчага эга бўлади; 
 ёлғиз қолганда хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида 
тушунчага эгабўлади; 
 ўзбошимчалик билан дори воситаларидан фойдаланиш мумкин 
эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий 
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунади; 
 ўзбошимчалик билан электр қурилмаларидан фойдаланиш мумкин 
эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий 
оқибатларга олиб келиши мумкинлигини тушунади. 
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Ижтимоийлашув, мулоқот ва 
одоб-ахлоқ қоидаларини шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги 
индикаторларни белгилайди: 
 мулоқот жараёнида нутқдан эркин фойдаланади; 
 мулоқот жараёнида имо-ишоралардан фойдаланади; 
 таниган одамлари билан тез мулоқотга киришади; 
 болаларга ва яқинларига заруриятга кўра ёрдам беради; 
 жамоавий суҳбатларда иштирок этади ва суҳбат жараёнида 
мустақил саволлар беради ҳамда берилган саволларга асосланган жавоб 
қайтаради; 


184 
 катталарга ҳурмат билан муносабатда бўлади ва ўзидан кичик 
ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилади; 
 катталар ва ўзидан кичик ёшдаги болаларга хушмуомала 
муносабатда бўлади; 
 катталар берган топшириқларни мустақил бажаришга ҳаракат 
қилади; 
 жамоа жойларида ўрнатилган тартибга риоя қилади; 
 жамоада ўзини эркин ҳис қилади ва эслатмасиз хушмуомала 
сўзлардан фойдаланади; 
 ўйин вақтида ташаббус кўрсатади ва ўз таклифларини билдиради; 
 атрофдаги одамларнинг ижобий ва салбий ҳаракатларига баҳо 
беради ва ундан тегишли хулоса чиқаради. 
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Боланинг оила ва жамиятда ўзини 
тутиши” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 ўзи ҳақида тўлиқ сўзлаб беради; 
 оила аъзоларига ғамхўрлик кўрсатади ва уларга эътиборли бўлишга 
ҳаракат қилади; 
 оила аъзолари ҳақида ҳурмат ва ғурур билан сўзлаб беради; 
 оиласидаги урф-одатларни билади, уларга амал қилади ва бу ҳақда 
бошқаларга сўзлаб беради; 
 ўзининг оиладаги вазифаларини билади; 
 ўз боғчасидаги барча ходимларни танийди; 
 ўз гуруҳидаги болалар ҳақида сўзлаб беради; 
 гуруҳда ва оилада ўзидан катталарга ёрдам беради; 
 кичик ёшдаги болаларга ғамхўрлик қилади; 
 эслатмасиз гуруҳдаги қаттиқ ва юмшоқ жиҳозларни асрайди ва 
ўйинчоқларни эҳтиёт қилади. 


185 
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” соҳасининг “Болада меҳнат тарбиясини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 кийимларида камчилик ва тартибсизликлар бўлса, уларни тузатади; 
 бошқа болаларнинг кийимларида камчилик ва тартибсизликларни 
кўрганда, уларга ушбу ҳолат ҳақида билдиради; 
 гуруҳидаги қурилиш материаллари ва ўйинчоқларни тозалашда 
катталарга ёрдам беради; 
 гуруҳ хонасида озодаликка риоя қилади; 
 ошхона ва табиат бурчагида ҳамда машғулот жараёнида 
навбатчилик вазифаларини мустақил ва масъулият билан бажаради; 
 меҳнат фаолиятини жамоада ёки дўсти билан бирга олиб боради; 
 ўйин майдончасида меҳнатсеварлик сифатини намоён қилади; 
 мўлжаллаган ишларини режалаштиради; 
 ташаббускорлик, фаоллик, масъулиятлилик, сабрлилик ва 
қатъиятлилик жиҳатлари ривожланиб боради; 
 улғайганида эгаллашни истаган касби ҳақида гапириб беради; 
 катталар кўрсатмасини масъулият билан бажаришга ҳаракат 
қилади. 
6 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар учун Давлат талаблари “Ижтимоий-
коммуникатив ривожлантириш” 
соҳасининг 
“Хавфсизлик асосларини 
шакллантириш” йўналиши бўйича қуйидаги индикаторларни белгилайди: 
 маиший кундалик ҳаётдаги хавф туғдириши мумкин бўлган 
манбааларни билади ва улардан ўзини эҳтиёт қилади; 
 йўл ҳаракати қоидаларининг дастлабки тушунчаларини билади 
 светофор ҳақидаги тушунчаларни билади ва улар ҳақида сўзлаб 
беради; 
 тартибга солинмаган (светофор ўрнатилмаган) чорраҳа ёки 
пиёдалар ўтиш жойлари бўлиши мумкинлигини билади; 


186 
 айрим йўл белгиларни билади (ошхона, телефон, велосипед 
йўлкаси, пиёдаларнинг ҳаракатланиши тақиқланган) ; 
 махсус транспорт воситаларининг қўлланиш мақсадларини айтиб 
беради ва уларни расмларида тасвирлайди (тез тиббий ёрдам, ўт ўчириш, 
фавқулодда вазиятлар) ; 
 транспорт ҳайдовчиси ва йўловчи муносабатларини билади ва улар 
ҳақида сўзлаб беради; 
 атрофдаги хавф туғдириши мумкин бўлган ҳолатлар бўйича 
вазиятни қисман баҳолайди; 
 ёлғиз қолганда ўзини тутишни билади; 
 ўзбошимчалик билан дори воситаларидан фойдаланиш мумкин 
эмаслигини билади ва улардан ўзбошимчалик билан фойдаланганда салбий 
оқибатларга олиб келиши мумкинлиги ҳақида сўзлаб беради; 
 хавфли ва шошилинч вазиятлар юзага келганда тегишли органларга 
хабар бериш кераклигини билади (ўт ўчириш хизмати - 101, ички ишлар 
органлари - 102, тез тиббий ёрдам - 103, фавқулодда вазиятлар - 1050) 

Download 1,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   91   92   93   94   95   96   97   98   ...   115




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish