Мураккаб ўғитлар деб таркибида 2 ва ундан ортик озука элементлари булган, кимевий синтез натижасида олинган, маълум кимевий таркибга эга булган куп компонентли ўғитга айтилади. Бу ўғит заррачаларининг таркиби деярлик бир хил булади. Масалан: аммофос, нитрофос, калий нитрати ва бошклар. Мураккаб ўғитларнинг афзаллиги, уларнинг бир вактда бир канча усимлик учун керак булган озука моддаларга эга булиши, ишлаб чикариш техноголиясининг кискалиги, ерга бериш учун сарфланган иш кучининг тежамлиги ва бошкалар киради. Шунинг учун хозирги даврда кишлок хужаликда мураккаб ўғитларни кўпроқ куллаш ва ишлаб чикаришда мураккаб ўғитларнинг хилини купайтириш долзарб муаммолардан биридир.
Мураккаб ўғитларнинг таъсири коникарли булиши учун элементларнинг нисбати агрохимик талабларга жавоб бериши керак. Масалан: купчилик усимликлар учун элементларнинг нисбати N:Р2O5:К2O=1:1:0,5; 1:1,5:1 булиши керак.
Пахтачиликда энг куп кулланилаётган мураккаб ўғитлардан бири аммофос хисобланади.
5.6. Суюк мураккаб (комплекс) ўғитлар.
Суюк мураккаб ўғитлар деб таркибида азот ва фосфор, азот, фосфор ва калий бирикмаларининг эритмасига айтилади. Эритманинг таркибида микроэлементлар, пестицидлар ва стимуляторлар хам булиши мумкин. Суюк мураккаб ўғитлар каттик ўғитларга нисбатан бир катор афзалликлари билан фарк килади. Биринчи ўғитнинг арзонлиги, тайёрлаш усулининг технологиясининг соддалиги, захарли ташландикларни озлиги ва бошкалар. Бундай ўғитларда озука моддаларни истаган нисбатда тайёрлаш имконига эга булади. Суюк ўғитларга куйилган асосий талаблардан бири паст хароратда кристаллга тушиши, чунки кристаллга тушса ўғитни саклаш, жунатиш жараёнлари кийинлашади.
5.7. Аралашма ўғитлар
Куп томонли ўғитларни турли ўғитлардан аралаштириш усули билан хам тайёрлаш мумкин. Аралашма ўғитларнинг таъсири комплекс ўғитлардан колишмай, уларнинг асосий афзаллиги - истаган нисбатда (N:Р:К) ўғитни тайёрлаш мумкин. Шунинг учун аралашма ўғитларнинг ассортименти - тури юзлаб булиши мумкин. Озука моддаларнинг нисбати турлича булганидек, уларнинг микдори хам турлича 25%дан 40% кадар булиши мумкин. Аралашган махсулот бир жинсли булиши учун ўғитларнинг заррачаларининг улчами солиштирма огирлиги якин булиши керак. Агарда ўғитларнинг заррачалари турлича булса бир хил, яъни бир жинсли махсулот олиш кийин булади.
Аралашма ўғит олиш даврида бир томонли ўғитлар уртасида салбий кимёвии ходисалар, яъни сифати пасайиши, таъсирини пасайишига йул куймаслик керак.
Саволлар
1. Куптомонли ўғитларнинг турлари
2. Мураккаб ўғитларнинг авзаллиги
3. Аралашма ўғитлар
4. Фосфоритларнинг азот кислотаси билан кайта ишлаш назарий асослари
5. Азот-фосфор кислотасини кайта ишлаш усуллари: сульфат, карбонат усуллари
6. Кальций нитратини ажратиш усуллари
7. Азот-фосфор кислотасини аммиак билан нейтраллаш
8. Суюк мураккаб ўғитларни ахамияти
9. Тенглаштирилган ўғит нима
10. Аммофоснинг камчилиги нимадан иборат.
Таянч сузлар
1. U - симон реакторлар;
2. СА аппаратлари;
3. БГС аппарати;
4. Ретур;
5. Элак (грохот);
6. Стандарт ўғит;
7. Нитрофосфат;
8. Комплекс ўғит;
9. Аралаштиргичлар;
Do'stlaringiz bilan baham: |