Аммоний сульфати
Аммоний сульфати кишлок хужаликда қўлланиладиган азот ўғитларидан биридир. Аммоний сульфати рангсиз кристаллик модда булиб таркибида 21,21% азотга эгадир. Сувда яхши эрийди, узининг агрохимик хусусияти билан нордон ўғитлар туркумига киради. Физик хусусиятлари деярлик ижобий, намни узига тортмайди, ёпишкоклик хусусияти хам йук, аммо азотга камбагал ва нордонлиги юкори ўғитлар туркумига киради. Агарда аммоний сульфатини куп йиллар давомида кулланса тупрокнинг охак билан нейтраллаш керак булади.
Суюк азот ўғитлари.
Суюк ўғитлар каттик ўғитларга нисбатан арзон ва баъзи бир ижобий томонларга эга булгани сабабли - ерга бериш осонлиги, механизация килиш кулайлиги, тупрокда бир хил таркалиши ва бошкалар, кишлок хужалигида куллашни самарали килади. Суюк азот ўғитлари сифатида суюк аммиак, аммиакнинг сувдаги эритмаси, амиакатлар - азот тузларининг суюк аммиакдаги эритмаси кулланилади. Суюк ўғитларни самолёт ёрдами билан ерга бериш мумкин. Аммиакнинг ва унинг сувдаги эритмасини ўғит сифатида куллаш, аммиакни азот кислотаси ва аммоний селитрага кайта ишлаш жараёнини бажаришга хожат булмайди. Технологик цикл анча кискарган булади. Суюк азот ўғитларидаги азотнинг нархи аммоний селитрадаги азотга нисбатан 35% га арзонлашади. Суюк ўғитларни куллаш ижобий томонларидан ташкари салбий томонларга хам эга. Масалан: агарда суюк ўғит юкори концентрациялик булса, харорат пасайиши билан кристал хосил килиши мумкин, саклаш учун катта резервуарлар керак, тупрокка бериш учун махсус курилмалар ясаш лозим, баъзи суюк ўғитлар металларни коррозия килиш кобилиятига эга, шунинг учун курилмалар, сакловчи резервуарлар кимматбахо металлардан ясалган булиши керак. Аммиакатлар аммиак бугига эга булгани сабабли, уларнинг ер чукурлигига (12-15см) беришга тугри келади, шунинг учун махсус машиналар куриш керак. Резервуарлар юкори босимга чидамли булиши керак. Юкорида курсатилган салбий томонларга карамай суюк ўғитларни кишлок хужалигида куллаш анча маблагни иктисод килишга имкон беради.
Саволлар
1. Азот ўғитининг турлари
2. Аммоний ниратнинг ижобий ва салбий хусусиятлари
3. Аммоний нитратнинг ёпишкоклик хусусиятини камайтириш тадбирлари
4. Аммоний селитраси кандай кристаллик холатида булади
5. Схемадаги донейтрализаторнинг ахамияти
6. Аммоний сульфатнинг физик ва агрохимик хусусиятлари
7. Кокс газининг таркиби
8. Аммоний сульфати кандай ишлаб чикаришларда чикинди сифатида олинади
9. Суюк азот ўғитларининг авзаллиги
10. Аммиакатлар нима ва кандай олинади
Таянч сузлар
1. Кристаллизация;
2. Буглатиш (вакуум);
3. Доналаштириш;
4. Куритиш;
5. Кристалланиш иссиклиги;
6. Экзотермик реакциялар;
7. Мухит рН;
8. Вентилятор;
9. Гранулятор;
10. Доналаштириш минораси;
11 . Нордон технологик режим.
12. Сатуратор;
13. Сатурация жараёни;
Н. Аммиак суви;
15. Кристалланиш нуктаси;
16. У та туйинган эритмалар;
17. Суспензия;
18. Суспензияли у гит;
19-Аммиакатлар;
20. Парциал босим.
Карбамид
Карбамид юқори концентралик азот ўғитларидан бири бўлиб, таркиби 46, 6% азотга эга, ўсимлик томонида яхши ўзлаштирувчи, сувда яхши эрувчан модда. Карбамид ховфсиз, гигроскопик хусусияти деярлик йўқ, тупроқдан секин ювилувчи, ёпишқоқлик хусусияти анча кам.
Рангсиз, хидсиз, зичлиги 250С да 1330 кг/м3, эриш нуқтаси 132,70С модда. Техник маҳсулот оқ нинасимон ромбик призма шаклдаги кристаллик модда. Карбамид мочевина номи билан юритилиб амид шаклдаги азот ўғитлари гурухига киради. Карбамид сувда яхши эрийди: 200С 51,8%; 600С-71,9%; аммиак билан реакцияга киришиб (NH2)2CaNH3 ҳосил қилади. Кучсиз асос хусусиятига эга бўлгани сабабли, кислоталар билан реакцияга киришади ва тузлар ҳосил қилади: (NH2)2COHNO3, (NH2)2COH3PO4, тузлар билан эса комплекс бирикмалар ҳосил қилади. Биринчи марта 1868 йил А. И. Базаров томонидан аммиак ва кўмир кислотасидан синтез қилинган. Карбамид аммиак ва СО2 дан 150-2200С ва 7-100 МПа босим остида синтез қилинади.
Синтез даврида аввола қайтар реакция натижасида оралиқ махсулот карбамат аммоний ҳосил бўлади:
2NH3(г) + СО2(г) = NH2COONH4(c) + 125, 6 kDж
сўнгра карбомат парчаланиб карбамид хосил қилади:
NH2COONH4(c) = (NH2)CO(c) + H2O(c) – 15,5kДж
Реакция натижасида газ фазасида NH3, СО2, Н2О суюқ фазада эса аммиак, карбомат аммоний, карбамид, аммоний карбомат тузлари хосил бўлади. Карбамид суюқ фазада эриган карбомат аммонийдан қиздириш натижасида сув ажралгандан сўнг хосил бўлади.
Карбамат аммоний 150-2000С да аммиак ва карбон 4 оксидга (СО2) парчаланиши мумкин. Шунинг учун, парчаланиш жараёнини тўхтатиш учун жараённи босим остида олиб борилади.
Карбомат аммонийнинг хосил бўлиш тезлиги босимнинг квадратига пропорционал бўлади. Атмосфера босимида ва паст хароратда жараён жуда секин кетади, 10МПа босимда ва 1500С хароратда реакция шиддат билан тез кетади. Босимнинг ошиши билан карбоматнинг карбамидга конверсияси хам тезлашади.
Карбамиднинг чиқишига аралашмадаги аммиакнинг миқдори таъсир қилади. Шу сабабли аммиак стехиометрик миқдорга нисбатдан NH3:CO2= 2 кўпроқ олиш мақсадга мувофиқ бўлади, чунки аммиакнинг ортиқча миқдори реакциянинг (мувазанатнинг) карбамид хосил бўлиш томонига йўналтиради. Аммо берилган ортиқча аммиак ишлаб чиқаришга қайтарилиши керак, бирорта махсулотга қайта ишланиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |