Аммиакли усул. Гебер ва Нернест томонидан 1904-1907 йилларда назарий жиҳатдан топилган:
Н2 + 3H2 = 2NH3 + Q (20.10.)
Аммиак кўп моддалар олиш учун xом ашёдир. Аммиак таркибида боғланган азот энг юқори бўлиб 82,3% ни ташкил eтади.
Юқорида кўрилган уччала усулдан ёй ва карбидли сианамид усул маҳсулотнинг чиқиш паст, кўп eнергия талаб қилгани ва иқтисодий жиҳатдан қиммат бўлгани учун ҳозирги даврда дерли қўлланилмайди.
Шу муносабат билан элементар азотни боғлашнинг аммиакли усули ҳозир ва келажакда ҳам энг қулай ва кўп қўлланиладиган усул бўлиб қолади.
Аммо, шуни таькидлаш керакки, аммиакни (20.10.) реаксияси бўйича ишлаб чиқариш учун кўп миқдорда тоза ҳолдаги элементар озот ва водород керакдир.
Биз юқорида кўриб ўтганимиздек, элементар азотнинг асосий xом ашёси-битмас туганмас атмосфера ҳавосидир. Шу муносабат билан биз сизлар билан бундан буён атмосфера ҳавосидан қандай қилиб элементар азот ва кислород ишлаб чиқариш масалаларини ўрганамиз. Бунинг учун амалиётда атмосфера ҳавосини азот, кислород ва бошқа компонентларга ажратиш усуллари қўлланилади.
Калций сианамиди олишнинг ТКТИ усули
Тошкент Кимё-теxнология институтида НМКТ кафедрасида профессор Сигов С.А., дотсентлар Лейкин З.М., Дайчи Р.И., Якубов Ш.А., ассистент Пименова А.А., катта ўқитувчи Тереxин Е.Л., дотс.Мирзаев И.Т. лар иштирокида карбидсиз усуллардан бири - ТошКТИ усули бўйича калтсий сианамида олиш теxнологияси яратилган. Бу усулга мувофиқ калтсий сианамидини қуйидаги реаксия лар бўйича олиш мумкин:
CаО + 2СО + 2NH3 = CаСN2 + CO2 + 2N2 + N2O + Q(20.11.)
Бу реаксия гетероген, қайтар, eкзотермикдир.
CаСО3 +2СО + 2NH3 = CаСN2 + 2CO2 + 2N2 + N2O - Q (20.12.)
Бу реаксия ҳам гетероген, қайтар, аммо eндотермикдир.
Бу реаксия ларда тоза СО ўрнига азот ўғитлари заводларида ҳосил бўлаётган чиқинди газлар:
СО - фраксия (30-35% СО, қолгани азот ва водороддан иборатдир);
Ретур газлари - бу қайтарма газ бўлиб, унинг таркибида 60-65% СО, 5-7% аммиак, қолганлари метан, водород, азот, аргон, углерод диоксидилардир. Келажакда шундай газларни қўллаш кўзда тутилган. Шуни таькидлаш керакки, бу иккала чиқинди аралашма ҳозирги вақтда заводларда ёқиб юборилаяпти; буни екиш учун эса табиий газ, доимо екиб турилади. Бу билан атроф-муxит зарарланади, иссиқлик eнергияси исроф бўлади. Бу реаксия лар буйича 800оC да бир босқичда eнергияни кам сарф қилган xолатда CаCN2 олинади. Олинган маxсулот оқ ва дона-донадир. Олинган маxсулот таркибида CаС2 бўлмаганлиги учун портлаш xафи йўқолади, дефолитсия сифатида ишлатилганда паxта толаси ифлосланмайди. Карбидсиз усулни келажаги порлоқдир.
CаCN2 xалқ xўжалигида кенг қўлланилади. У тилла саноати учун энг зарур бўлган тиомочевина-(NН2)2CС ишлаб чиқаришда, медитсинада дорилар ишлашда, металлургияда, кенг миқёсда ишқорий ўгит сифатида ишлатилиши мумкин.
Таянч сўзлари.
1. Минерал ўғит.
2. Боғланган азот бирикмалари xиллари.
3. Аммоний шаклидаги азот бирикмалари.
4. Амид шаклидаги бирикмалар.
5. Нитрат шаклидаги бирикмалар.
6. Боғланган азот бирикмалари кўлами.
7. Азот саноати xом ашьёлари.
8. Атмосфера ҳавоси таркиби.
9. Элементар азот заҳираси.
10. 1 кг боғланган азотни қишлоқ xўжалиги eкинларига таьсири.
11. Элементар азот.
12. Азотнинг кислородли бирикмалари.
13. Азотнинг водородли бирикмалари.
14. Азотнинг валентлиги.
15. Суюқ азот ва кислороднинг қайнаш температуралари.
16. Азотнинг боғлаш усуллари.
17. Кальций сианамиди.
18. Карбидли усул.
19. ТошКТИ усули.
20. Аммиакли усул.
Do'stlaringiz bilan baham: |