КАСБЛАРНИ ПСИХОЛОГИК ТИЗИМЛАШ
Касбларни психологик тизимлаш касбга йўналтириш ишлари учун мўлжалланган.
Қайд этилганидек, касблар олами жуда кенг бўлиб, унда 20 мингдан ортиқ касб ва 40
13
Professional Psychology: Research and Practice Artificial Intelligence in Psychological Practice: Current and
Future Applications and Implications. David D. Luxton . Online First Publication, November 11, 2013. doi:
10.1037/a0034559, page : 6
74
минга яқин мутахассисликлар мавжуд. Уларнинг турли белгиларига кўра тизимлаш
мумкин. Психологик тизимлашнинг хусусияти шуки, бунда ижтимоий – иқтисодий ва
технологик белгилардан воз кечилади.
Касбларни психологик тизимлаши касбий қизиқишлар, қобилиятлар ташхисини
таъминлаб бериш лозим. Шунда касбларни гуруҳларга бирлаштирувчи психологик
муаммоси келиб чиқади. Асосийси, касбларни тизимлаш шахсининг қониқтирувчиси касб
танлаш, яъни касбий танловини енгиллаштиради.
Адабиётларни ўрганиб чиқиш, шахс ва касб муваффақиятлигини яъни, касбий
лаёқатни ҳисобга олувчи белгиларга тўхталиб ўтиш имконини беради. Бунда касбни талаб
этувчи шахснинг психологик тузилмалари муваффақиятланади. Шу белгиларга кўра, аниқ
бир фаолиятни бажара оладиган шахслардаги касбий танловни амалга ошириши мумкин.
Бундай ёндашиши кўпгина психологларнинг тадқиқотларида кузатилади. Бугунги
тизимлашларда бу белгилар назарда тутилмайди.
Касбларни тизимлашни муҳим муаммоси – бу касбни тавсифловчи маълумотларни
тўплаш усулларидир. Уларга кузатиш, фаолиятини мустақил бажариши (меҳнат метод),
ишчилар билан савол-жавоб, иш-жойидан кузатувчи ҳамда савол- жавоблардан иборат.
Чет элда қизиқишлар, шахс қобилиятлари ва темперамент хусусиятларини ҳисобга
олиш асосида касбларни тизимлаши кенг тарқалган. Авваламбор Дж.Холланд томонидан
1966 йилда ишлаб чиқарилган касбларни тизимлашишни ажратиш мумкин. Унинг
моҳияти психолог концепциясига асосланган бўлиб, ушбу концепция шахс назариясини
касб танлаш назарияси билан бирлаштиради.
Йўналишнинг асосий компонентларини ўрганиш асосида Дж.Холланд шахснинг
касбга йўналтирилган турларини ажратади: реалистик, интеллектуал, ижтимоий,
конвенционал яъни, умумий қабул қилиш мезонда ва анъаналарга асосланган
ишбилармонлик ва бадиий қобилиятлар ва бошқалар.
Ҳар бир шахс тури маълум касбий муҳитга йўналтирлган идеалистик тур – моддий
буюмлар яратишга технологик жараён ва техник қурилмалар, иқтидор – ақлий меҳнатга,
ижтимоий – иқтисодий меҳнат билан ўзаро алоқага, конвенционал аниқ тузилган
фаолиятга, ишбилармонлик – одамларга раҳбарлик ва бадиий – ижодга. Ҳар бир шахс
тури модели қуйидаги схема бўйича тузилади: мақсадлар, қадриятлар, қизиқишлар,
қобилиятлар, исталган касбий роллар мумкин бўлган ютуқлар, карьера ва бошқалар.
Кейинги касбларнинг тизимлаш қобилиятларини ҳисобга олишга асосланади. Талаб
этиладиган қобилиятлар бўйича касбларни тизимлаш бўйича бир неча бор уринишлар
бўлган. Дастлаб, 1953 йилда Д Патерсон томонидан таклиф этилган.
Касблар тизимлашга тўхталиб ўтамиз. У жуда кенг тарқалган бўлиб, тизимлаш
асосини 9 та турли қобилиятлар ташкил этади. Minnesota Ocupational Rating Scale (MORS)
ёрдамида касбшунос психологлар томонидан 432 та касб танлаб олиниб, қуйидаги 7 та
гуруҳга ажратилади. Академик, механик, ижтимоий, диний, мусиқавий, артистлик ва
жисмоний гуруҳлардир. Тадқиқот натижаларини умумлаштириш натижасида 432 касбни
214 та намунага келтирилди, улардан 137 таси битта касб мутахассисликка қолган 77 таси
иккитадан 18 тагача, мутахассисликни бирлаштиради.
Е.А.Климов ишлаб чиққан касблар тузилмаси ҳам кенг тарқалган.
Меҳнат объектига кўра 5 та касб турлари ажратилади.
75
1. Инсон – табиат (Т). Бу тур намоёндалари ўсимлик ва ҳайвонот микроорганизмлар
ва улар яшаш шароитлари билан ишлашади. Масалан, мева – сабзавот устаси, аграном,
зоотехник, ветенар, микробиолог.
2. Инсон – техника (Т). Ишчилар жонсиз техник меҳнат объектлари билан ишлашади.
Масалан, техник, механик, мухандис механик, муҳандис электрик, техник технолог ва
ҳоказо.
3. Инсон – инсон (И) бунда ижтимоий тизимлар, аҳлоқий гуруҳлар, турли ёшдаги
инсонлар билан ишлаш назарда тутилади. Масалан, озиқ – овқат маҳсулотларини
сотувчиси, сартарош, шифокор, ўқитувчи ва бошқалар.
4. Инсон – белгилар тизим. Табиий ва сунъий тиллар, шартли белгилар, рамзлар,
рақамлар, формулалар касб тури намоёндаларини қизиқтирувчи предметлар олами ва
бошқалар. Масалан, дастурчи, чизмачи – картаграф, математик, тилшунос, нашриёт
муҳаррири.
5. Инсон – бадиий образ (Б). Ҳодисаларни бадиий акс этиши далиллари – мана шу
нарсалар бу касб тури вакилларини қизиқтиради. Масалан, рассом декаратор, рассом –
реставратор, мусиқа асбобларини созловчи, балет артисти, концерт ижрочиси, актёр ва
бошқалар.
Бу бешта касб турлари мақсадлар белгисига кўра 3 та синфга бўлинади.
1. Гностик касблар (Г) (қадимги юнончадан “гносиз” билим);
2. Ўзгартирувчи касблар;
3. Қидирувли касблар;
Асосий иш қуролларига кўра ҳар қайси синф доирасида 4 та билимни ажратиш
мумкин.
1. Қўл меҳнати касблари;
2. Машина қўл меҳнати;
3. Автоматлашган ва автоматик тизимлар қўлланиши билан боғлиқ касблар;
4. Функционал иш қуроли билан боғлиқ касблар.
Меҳнат шароитларига кўра Е.А.Климов касбларни 4 гуруҳга бўлади.
Маиший микроиқлимга хонаки яқин иш.Ҳар хил об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода
бўлиш билан боғлиқ касблар аграном, пайвандчи, автоназорат инспектори.Одатий
бўлмаган шароитларда баландликда, сув тагида, ер тагида баланд паст даражаларда
ишлаш: ғаввос, ўт ўчирувчи ва ҳоказо.Инсонлар соғлиги, ҳаёти учун юқори масъулият
шароитида ишлаш: моддий қадриятлар, болалар боғчаси тарбиячиси, ўқитувчи, терговчи.
Шартли белгиларни қўллаган ҳолда, касблар дунёси “харитасини” ва маълум касбнинг
наъмунавий формуласини тузиш мумкин. Бу формула реал касбга нисбатан ҳам орзудаги
касбга нисбатан ҳам, қўлланиши мумкин.
1. Менинг касбим
2. Касблар гуруҳлари
3. Касблар бўлимлари
4. Касблар синфлари
5. Касблар турларини синфлаш
Бу касбга йўналтириш ишлари учун мўлжалланган. Бу таснифлашни ўрганиб чиққан
В.Е.Говрилов ижобий томонлари билан бирга камчиликларини ҳам кўрсатиб берди.
Масалан, бир гуруҳдаги касблар ишчига қарама – қарши талабларни олдига қўювчи
76
компонентларни ўз ичига олади, бу эса касбга лаёқатлилик белгиларини аниқлашни
қийинлаштиради.
Таснифлашнинг яна бир камчилиги шундаки, касблар олами ниҳоятда ўзгарувчан,
шунга кўра касбларнинг меҳнат мазмуни ҳам ўзгарувчан хусусиятга эга. Бу эса касбларни
тизимлашга нисбатан ноаниқликни келтириб чиқаради ва касбий танловни касбий
маслаҳат жараёнига киришни қийинлаштиради.
Маълумки, касбий таълимнинг барча касблар бўйича олиб бориб бўлмайди ва касбий
фаолият турларининг мураккаблик даражаси, шароитлари, воситалари, мазмуни жуда
фарқланади. Ўқув касбларнинг маълум белгилари, сифатларини таснифлаш ва малака
даражаларини аниқлаш бўйича илмий асосланган танлов лозим. Ўқув касблар рўйхати
бунинг натижаси бўлиши керак ва шу асосда мутахассислар тайёрлаш шакллари
аниқланади. Бу корхоналардаги қисқа муддатли тайёргарлик, касб мактабларида ёки олий
ўқув юртларидаги ўқиш бўлиши мумкин.
Ўқув касблар рўйхатига шунингдек, касбларнинг тарқалганлиги, оғир ва зарарли
меҳнат шароитлари бўлган ишларга қарши кўрсатмалар, шунингдек ёшдаги чеклашлар
таъсир этади.
Касбий таълим учун ўқув касблар рўйхатини танлаш доимо долзарб бўлади ва албатта
бу рўйхат илмий асосланган гуруҳлашга эга бўлиши керак ҳамда кам сонли бўлиши
лозим. Малакали ишчиларнинг тайёргарлигини такомиллаштириш мақсадида ўқув
фанларини гуруҳлаш масаласи биринчи марта С.Я.Ботышев томонидан кўриб чиқилган
эди. Касбларнинг бўлиниш белгиси сифатида қуйидагилар кўриб чиқилди:
1) Меҳнатнинг механизацияланганлик даражаси.
2) Талаб этиладиган малака даражаси ва характери.
3) Сарфланган жисмоний ва ақлий меҳнат нисбати.
Касбий таълим иқтисодиётнинг касбларга бўлган эҳтиёжи ва тарқалганлиги асосида
ўқув юртларида мутахассисликларни тайёрлаш учун мўлжалланган касбларни
таснифлашга муҳтож. Бу борада қуйидагича иш олиб борилмоқда, 1987 йилда касбий
технологик таълим тизимида ишларини ривожлантириш учун навбатдаги касблар рўйхати
тасдиқланган эди. Унга кўра, ўқув касбларининг умумий сони 1123 тагача қисқартирилган
эди.
Ўқув касбларини лойиҳалаштиришда шахс омили муҳим ҳисобланади. Охирги
йилларда “малака” тушунчаси ҳам сезиларли ўзгарди. Ишчи малакасига маълум
мутахассислик бўйича билим, кўникмалардан ташқари кенг касблар доираси учун зарур
бўлган муҳим касбий сифатлар ҳам киради.
Муҳим касбий сифатларга масъулият, ишончлилик, киришимлилик, ҳамкорлик
қобилияти, мустақил қарор қабул қилиш қобилияти киради. Ҳаммаси бўлиб 50 га яқин
асосий таснифлаш ажратилади. Ҳар бир касбий фаолият одатда 5-7 муҳим касбий
сифатларни талаб этади.
Ўқув касбларини лойиҳалаштиришда қуйидаги тамойиллар асосий бўлиши мумкин.
Педагогик технологиялар ва замонавий ишлаб чиқиш технологияларининг ўзаро
алоқалари.
Шахснинг касбий ўзликни англаш.
Касблар мазмунининг прогностик акси
Хулоса қилиб ўқув касблар муаммосини ҳал этишга бўлган асосий ёндашувни
таъкидлаш мумкин. Касблар танлови эмас, таълимнинг технологик ва шахсга
77
йўналтирилган мазмунини лойиҳалаштиришдан иборат. Бу муаммонинг ечими
мутахассис – конструктор касбларига бўлган эҳтиёжини келтириб чиқаради, ҳамда
таълимда касбшуносликнинг аҳамиятини кучайтиради.
Do'stlaringiz bilan baham: |