МЕТОДИКА
дан аввалги 3000 йилда ҳарбий машғулот
лар учун махсус симуляция ўйини ишлатил
ган. Ушбу симулятор шахматга ўхшарди.
Ғарбий дунёда ҳарбий ўқув ўйинлари ХIХ
аср ўрталарида харитада немис ҳарбий так
тик машқларидан келиб чиққан (Фариа ва
Дикинсон)
1
. Бундан ташқари Фариа ва Ди
кинсон Иккинчи Жаҳон урушидан олдин
Японияда турли хил уруш ўйинлари ишла
тилганлигини, Британия ва Америкаликлар
улардан жанговар стратегиясини синаш учун
фойдаланганликларини таъкидлайдилар.
Ўқув воситаси сифатида бизнес симуля
цияси ўтган асрнинг 90-йиллари бошлари
да СЕЛЕМИ (SELEMI) швед компаниясида
ишлаб чиқилган. Ғарбда у тезда машҳур
ликка эришди ва бизнес юритиш учун кадр
лар тайёрлаш билан шуғулланадиган ўқув
юртлари дастурларида ва кўплаб компания-
ларнинг корпоратив тренингларида қатнаша
бошлади. Ўйин Россияда 2000 йилларнинг
бошларида пайдо бўлган, корпоратив машғу
лотлар доирасида хорижий компанияларнинг
ҳудудий бўлинмалари ундан фойдаланишни
бошлаган.
90-йилларнинг охирида ғарб компания-
лари орасида корпоратив етакчиликни ри-
вож лантириш дастурларини кенгайтириш
учун бизнес симуляцияларини яратиш ва соз
лаш кенг тарқалган. Ишбилармонлик ўйин
лари кўпинча стратегияларни ишлаб чиқиш
ва ишбилармонликни ривожлантиришга қа
ратилган. Бундай бизнес симуляцияси ишти
рокчиларга қарорлар қабул қилишда ўзлари
нинг қобилиятлари ва ваколатларини синаб
кўриш, хато қилиш, тузатиш ва тегишли ху
лосалар чиқариш имконини беради.
Дикинсон ва Фарианинг
2
таъкидлашла
рича, ҳозирги пайтда АҚШда 250 дан ортиқ
бизнес ўйинлари қўлланилмоқда, уларда
1900 дан ортиқ коллежларда 9000 га яқин
ўқитувчилар иштирокида бизнес бўйича
ўқув дастурлари мавжуд.
Бизнес симуляциясидан менежерлар
нинг малакали бошқарув қарорларини қабул
қилиш қобилиятини ривожлантириш ва му
айян бизнес жараёнини қандай амалга оши
ришни ўргатишда, компанияларнинг ривож-
ланиши учун янги тизимлар ва жараёнлар
киритишда фойдаланиш мумкин. Шу билан
бирга таълим жараёнларида бизнес симуля
цияларидан фойдаланиш бизнинг давримиз
да объектив эҳтиёжга айланди, чунки Сим
кинс
3
таъкидлаганидек маърузалар орқали
ўқитиш усуллари кўникмаларни ривожлан
тириш ва иқтисодиётнинг жозибадорлигини
ошириш учун етарли даражада самара бер
майди. Бизнес симуляцияси эса ўқув жараё-
нида кўникма, компетенция ва амалий таж-
риба орттиришга имкон беради. Шунинг
учун дунёнинг кўплаб университетлари ва
бизнес мактабларининг ўқув жараёнида кенг
қўлланилади.
Бизнес ўйинлари ва бизнес симуляцияси
ўзаро қандай фарқ қилади?
Бизнес ўйини нима?
Бизнес ўйини – бу ходимларга зарурий
касбий компетенцияларни шакллантириш
га имкон берадиган соддалаштирилган ўқи
тиш усули. Бу иштирокчиларга ғайриоддий
муҳитга тушиб қолиш, шахсий ривожланиш
ва бизнесни ривожлантириш учун манба
ларни топиш имконини беради. Бизнес ўйи-
ни ходимларнинг шахсий имкониятларини
очиб бериш, уларнинг ички манбаларини
ривожлантириш, жамоани шакллантириш
ва ходимларни баҳолашни амалга оширишга
имкон беради. Ҳаяжонланиш, кўнгил очиш,
ижобий-ҳиссий юксалиш туфайли бизнес-
ўйин иштирокчиларни жараёнга фаол жалб
қилишни таъминлайди.
Бизнесни симуляция қилиш эса – бу
маълум бир компаниянинг ҳақиқий иш ша
роитларига имкон қадар яқин бўлган мах
сус яратилган ўйин моделидир. Бу хавфсиз
муҳитда бўлган иштирокчиларга касбий,
1 Faria, A. J. and Dickinson, John R. (1994). Simulation Gaming for Sales Ma-
nagement Training. Journal of Management Development, Vol. 13, No. 1, pp. 47-59
2 Dickinson, John R. and Faria, A. J. (1995). Simulation Gaming for Sales
Management Training and a Demonstration. In Saunders, Danny (ed.) The
Simulation and Gaming Workbook Volume 3: Games and Simulations for
Business. Kogan Page, London, pp. 99-109
3 Simkins, S.P. (1999). «Promoting active-student learning using the World Wide
Web in economics courses». Journal of Economic Education 30 (Summer) (3): pp.
278-91.doi:10.2307/1183067
79
2019 №4, Kasb-hunar ta’limi
Do'stlaringiz bilan baham: |