ПЕДАГОГИКА
яларни қўллаш ёрдамида ўқувчи- та лабалар
билан диалог ташкил қилиш шакли бўлиб,
ўқувчи-талабаларни масофадан ўқитиш ҳам-
да онлайн режимда видео конференциялар
ёки маҳорат дарсларини ўтказиш имкони
ни беради. Мулоқотнинг бу янги шаклидан
фойдаланиш ёшлар ауди ториясининг ўтка-
зилаётган семинарлар ва машғулотларга қи
зиқишини мотивациясини орттиради. Бу эса
ўз ўзидан уларнинг давоматини оширишга
сабаб бўлади. Шунинг дек, вебинар дарслари
вақтни бирмунча тежайди. Вебинарлар орқа
ли махсус фанларни ўқитишда масофадан ту
риб кўргазмали воситалар билан ўргатишни
ташкил қилишнинг дидактик имкониятла
ри кенг бўлиб, бунда ахборотни, тасвирлар
ни, бирор бир буюмни тайёрлаш жараёни
ни кўриш, кузатиш, суҳбатдошни кўриш ва
эшитиш имкониятини беради. Шу муносабат
билан бундай технологияни махсус фанлар
ни ўқитишда энг муҳим бўлган юзма-юз му
лоқотнинг тўлақонли альтернативи деб ҳисо
блаш мумкин.
Махсус фанларни замонавий ўқитиш
шаклларидан яна бири бу видео машғулот
лардир.
Видео машғулот
– бу энг самарали
машғулот тури бўлиб, моддий жиҳатдан ҳам
жуда қулай. Видео машғулотларда ўқувчи
ўқув материалини тез ва қулай усулда, яъни
кўриш, эшитиш ва идрок этиш орқали чуқур
роқ ва мукаммалроқ ўзлаштириш ҳамда му
стақил таълим олиш имконияти вужудга
келди. Видео машғулотларда амалиётда кўр
сатиш имкони бўлмаган вазиятларни кўриш,
технологик жараёнини кузатиш имконияти
мавжуд бўлиб бунда махсус устахоналар,
жиҳоз ва асбоб-ускуналарга, махсус жиҳоз
ланган хоналарга эхтиёж бўлмайди. Ўқув ма
териалларини дискларга ва флешкаларга кў
чириб олиб мустақил ўрганиш, уни тарқатиш
имкониятлари мавжуд. Ҳеч кимга сир эмаски,
одамларда кўриш қобилияти эшитиш қоби
лиятидан устун туради. Шунинг учун видео
машғулотлар профессионал таълимда визуал
ва энг самарали машғулот шакли саналади.
Видео машғулотларининг афзалликлари:
•
Амалиёт билан алоқа: сюжет аниқ иш
жойларида юз берган ҳақиқий воқеаларга
асосланган;
•
материалнинг кўриниши ва унга кириш
имконияти. Видео ҳаётга имкон қадар
яқин, унинг ёрдами билан объектлар ва
жараёнларни батафсил ва ҳаракатда кўр
сатиш мумкин;
•
ўз-ўзини ривожлантириш ва такрорлаш
имконияти. Исталган вақтда ўқувчи видео
фильмни томоша қилиш орқали мавзуни
мустақил равишда ўрганиши мумкин;
•
гуруҳ дарсларида ва якка тартибда кўп
маротаба фойдаланиш имконияти;
•
фойдаланиш қулайлиги.
Юқорида келтирилган мисоллар ва таҳ
лиллар асосида махсус фанларни ўқитишда
инновация таълим технологиялари ва ахбо
рот технологияларидан интегратив фойда
ланишга доир қуйидаги услубий тавсиялар
ишлаб чиқилди:
•
инновацион таълим технологиялари бў-
йи ча маълумотларни тўплаш, сақлаш,
қайта ишлаш ва узатишга тайёрлаш орқа
ли ахборот ҳолига келтириш;
•
инновацион технологияларниг жорий эти-
лиши бўйича ахборот тизимини яратиш;
•
инновацион технологиялар бўйича компь-
ютер тармоғида сайтлар очиш ва ундан
фойдаланиш кўламини кенгайтириш ва
ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: |