Фьюри– 10% ли эритма бўлиб, Колорадо қўнғизига, кемирувчиларга, пашша, қалкончи ва каналарга қарши ишлатилади.
Хлорофос – сувда яхши эрийдиган порошок ёки қуюқ суюқлик бўлиб, хашоратларга қарши ишлатилиши мумкин.
Цимбуш – циперметрин эмульсияси концентрати (250 г/л) бўлиб, хашорат ва зараркунандаларга қарши ишлатилади.
Шерпа – (ёки Циткор) циперметрин эмульсияси концентрати (250 г/л) бўлиб, Колорадо қўнғизига, барг ўровчига, каналарга, мева этини еювчилар ва бошқаларга қарши ишлатилади.
Лекин бу руйхат доимий равишда янги препаратлар билан тўлдирилиб турилади. Хар бир кимёвий воситага унинг батафсил инструкцияси илова қилинган бўлади ва ундан фойдаланишдан аввал уни яхшилаб ўқиб чиқиш лозим бўлади. Кимёвий дори солинган идишларни ҳам қаровсиз қолдириш яхши натижаларга олиб келмайди.
Биологик усуллар
Ушбу усулнинг моҳияти сабзавот далалари ва боғларда зараркунандаларнинг сонини табиий равишда бошқариб туришдир. Бунинг учун ўша зараркунандаларга қарши табиий душман бўлган хашоратлардан фойдаланилади. Амалиётдан яхши маълумки, хар қандай зараркунанданинг
ўз кушандаси бўлади ва улар бир-бирлари билан учрашганда, ўша зараркунанда бошқасига дархол ем бўлади.
Фойдали хашоратларни ёки энтомофагларни паразитлар ва йиртқичларга бўлинади. Паразит хашоратлар зараркунандаларнинг тухумлари ва личинкаларини топадилар хамда улар билан озиқланадилар. Масалан, тухум еювчи трихограмма 200 дан ортиқ зараркунандаларнинг тухумларини қуритиши мумкин. Жаҳондаги жуда кўп мамлакатларда трихограммаларзарарли капалаклар билан курашиш учун ишлатилади. Трихограмма урғочилари бошқа зараркунанданинг тухумига ўз тухумининг бир қанчасини қўяди ва пайдо бўлган личинкалар зараркунанданинг тухумида яшайдилар ва у билан озиқланадилар хамда шу ернинг ўзида ғумбакка айланадилар – демак, трихограмма зараркунанданинг тухумини ишдан чиқаради. Бундай тухум янги зараркунандани пайдо қила олмаслиги учун, уларниг сони ва келтирадиган зарари маълум миқдорда камаяди. Трихограмма личинкалари қишда ҳам тухумлар ичида қоладилар. Лекин табиатдаги трихограммалар кўпайиши зараркунандаларнинг кўпайиши билан унчалик мос келмаганлиги учувн, трихограммаларни лаборатория шароитларида кўпайтирилади ва далага зараркунандаларнинг кўпайиши кутилаётган даврларда қўйиб юбориладилар.
Тахин пашшаларининг личинкалари ҳам тут қуртлари, олма қурти, баргхўрларнинг тухумларида ривожланадилар. Шунинг учун улар ёрдамида бундай зараркунандаларнинг анча қисмидан қутулиш мумкин.