Кўпчилик холларда кимёвий усуллар энг катта самардорликка эгадирлар ва уларни қўлламасдан бирор-бир ижобий натижага эришиш амри- маҳол бўлади. Айниқса улар касаллик ёки зараркунандаларнинг ўчоқларини йўқотиш, хамда касаллик ва зараркунандаларнинг тарқалиб кетишининг олдини олиш мақсадида ишлатиладилар. Аммо кимёвий воситаларнинг ишлатилиши уларнинг бошқа фойдали хашоратларга зарари тегмаслигини, инсон соғлигига путур етказмаслиги ва экологик мувозанатни бузмаслиги нуқтаи-назаридан ишлатилиши мақсадга мувофиқ бўлади. Агротехник, механик ва биологик усуллар касаллик ва зараркунандаларнинг ривожланишини камайтириш ва тарқалишининг олдини олсалар, кимёвий воситалар уларни батамом йўқотиш учун ишлатиладилар. Уни бошқа воситаларга мажбурий қўшимча деб тушунган маъқул. Лекин кимёвий препаратлардан фойдаланганда бир қанча қоидаларга риоя қилган ва бир неча факторларни хисобга олган маъқул бўлади. Биринчидан, барча кимёвий препаратлар инсон ва жониворлар учун заҳарлидир. Демак, уларни ишлатганда юқори даражадаги химоя тадбирларига риоя қилиш зарур. Бир
қанча кимёвий воситалар мева ва сабзавотлар ичига кириб олиши ва унда хосил йиғиб олингунча ёки ундан кейин ҳам сақланиши мумкин. Кимёвий препаратлар фойдали ва зарарли хашоратларнинг барчасини қириб юбориши, унинг энг салбий томони десак ҳам бўлаверади. Масалан, асал йиғиш учун келган асалари ҳам ишлатилган кимёвий восита таъсирида бевақт вафот этиши мумкин. Шунинг учун кимёвий воситаларни қўллаганда жуда ҳам эҳтиёт бўлиш керак ва керакли химоя чораларини кўриш лозим. Агар касаллик жуда ҳам ривожланиб кетган ёки зараркунандалар миқдори жуда ҳам кўпайиб кетган бўлса, у холда кимёвий воситаларни қўллашдан ўзга чора колмайди. Аммо, агар уларнинг сони кам бўлса, уларга қарши юқорида кўрсатиб ўтилган қўлбола усуллар ёрдамида курашган маъқул бўлади. Масалан, личинкалар ва қўнғизлар кам сонли бўлганда, уларни қўлда териб йўқотган маъқул бўлади. Агар кимёвий преператлардан фойдаланишдан ўзга илож колмаса, уни барча экин майдонлари учун, қўшнилар билан келишилган холда бир вақтда ўтказган маъқул, акс холда уларнинг самараси сиз режалаштиргандан анча кам бўлади. Барча химоя тадбирлари пухта ўйлаб ва режалаштириб амалга оширилмаса, фойдадан кўра кўпроқ зарар келтириши мумкин.
Заҳарли кимёвий препаратлар суюк, порошокли ва аэрозол кўринишларда ишлатиладилар. Уларни пуркаш курилмалари эса қўлда ишлатиладиган ва автоматик бўлиши мумкин. Бундай курилмаларнинг кўпгина турлари хозирги пайтда сотувда мавжуд.
Умуман айтганда, ўсимликларни касаллик ва заракунандалардан химоя қилиш учун ишлатилиш тавсия этилган жуда кўп кимёвий препаратлар мавжуд. Лекин уларнинг ичида дала ва боғларда ишлатиш учун қуйидагиларга рухсат берилган:
Агравертин – аверсектин эмульсияси концентрати (2 г/л) қишлоқ хўжалик экинларини (картошка, карам, бодринг, помидор, қалампир, баклажон, смородина, олма ва шунга ўхшашлар) зараркунандалардан
химоя қилиш учун ишлатилади (колорадо қўнғизи, карам оқи, битлар, хашаротлар, меваҳўр, трипс ва бошқалар).
Do'stlaringiz bilan baham: |