Касалликлари ва зараркунандаларига қарши



Download 450,69 Kb.
bet60/78
Sana16.03.2022
Hajmi450,69 Kb.
#497348
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   78
Bog'liq
kasallik va zararkunandalarga qarshi kurash 7a528

Буймодарон қайнатмаси сабзавот ва полиз экинларининг сўрувчи, барг кемирувчи зараркунандалаига қарши яхши воситадир. Қайнатма тайёрлаш учун ўсимликдан 2,5 кг олиб, у 10 литр сувга солинади ва паст оловда 0,5 соат қайнатилади, сўнгра сузиб олиниб, унга 20 грамм кир совуни қўшилади. Ўсимликларга пуркаш олдидан уни яхшилаб аралаштириш керак бўлади.
Алоэ: Унинг 800 грамм қуритилган шохларини 30 минут сувда парлантирилади, кейин сувнинг миқдорини 10 литрга етказилади ва 36 соат
давомида сақланади. Фильтрланганидан сўнг, унинг хар 10 литрига 40 грамм дан майдаланган совун қўшилади. Бу эритма ўсимликка пуркалса, ўргимчакканага, баргеювчиларга, унли қуртга, судралувчи қуртларга ва олма қуртига қарши яхши самара беради.
Ромашка: (дорихонадан олишингиз мумкин) - Ўсимликнинг 1 кг ни майдалаб, устидан 70 градусгача иситилган 10 литр сув қўйилади. Сўнгра уни 12 соат давомида сақлаб қўйилади ва кейин фильтрланади. Бу эритмани пуркашдан олдин уни 3 баробар суюлтирилади ва хар 10 литрига 40 грамм дан совун қўшилади. Бу дори сўрувчи зараркунандалар, майда қуртлар ва битларга қарши курашишга кўмак беради.
Юқорида кўрсатилган қайнатма ва дамламаларни тайёрланганда химоя воситаларидан фойдаланиш зарур (резина қўлқоп, юзга ниқоб, хаво фильтри ва бошқалар). Уларни очиқ хавода, алохида жойда ва алохида ажратилган идишларда тайёрлаш тавсия этилади. Тайёрланилган эритма, қайнатма ва дамламалар ёш болалар хамда уй хайвонларидан нарироқ тургани маъқул.

Механик усуллар


Механик усуллар ёрдамида касаллик ва зараркунандаларга қарши кураш воситалари жумласига энг аввало, хосил йиғиб олинганидан сўнг, ерни яхшилаб ва чуқур хайдашни киритиш мумкин. Бу амал ер устки қисмида қишлайдиган касаллик вируслари, замбуруғлари ва зараркунандаларнинг личинкалари хамда қўнғизларини йўқ қилишга ёрдам беради. Ер хайдаш вақтида юзага чиқиб қолган личинка ва қўнғизлар қишки совуқ таъсирида асосан қирилиб битадилар. Зараркунанда ва касалликларнинг замбуруғ ва личинкалари одатда барглар тагида, ўсимлик қолдиқларида ёки бегона ўтларда қишлайдилар. Шунинг учун хосил йиғиб бўлинганидан сўнг, албатта уларни йиғиб олиш ва экин майдонидан нарироққа ташлаш ёки ёқиш талаб қилинади. Соғлом ўсимликларнинг тана қисмларини ва илдизларини компост (махаллий ўғит) қилган маъқул. Доимий равишда, кузда эса албатта бегона ўт қолдиқларини ер майдонидан нарига олиб бориб ташлаш керак. Агар уларни компостга қўшмоқчи
бўлсангиз, уруғлик қисмларини олиб ташлашингиз керак бўлади. Дарахтларнинг барглари тўкилганидан сўнг, уларни йиғиб олиш ва йўқотиш керак бўлади, чунки кўпчилик касаллик ва зараркунандаланинг замбуруғ ва личинкалари баргларга жойлашиб олган бўлади.
Мевали дарахтлардаги қуриб колган ва касалланган меваларни албатта йиғиб олиш керак, чунки улар турли хил зараркунандаларнинг қишдаги овқати ва қишлаш жойи бўлиши мумкин. Куз ва эрта баҳорда дарахтларга ишлов берилади. Дарахт ва буталарнинг экси, ўлиб бўлган пўстлоқларини олиб ташлашнинг энг яхши вақти ёмғир ёққандан сўнг, чунки бу пайтда пўстлоқлар анча юмшаб қолади. Бу ишни ўтмас пичоқ ёки қирғич билан бажарган маъқул. Бундай қилиб олинган пўстлоқларни ёқиб юборган маъқул. Ундан ташқари, қуриб колган ва касалланган новдаларни ҳам кесиб ташлаш керак ва кесилган жойларга керакли дори-дармонларни суриб қўйиш лозим. Агар дарахтларнинг танасига ёки новдаларига хашаротлар ин қўйган бўлсалар, уларни албатта тозалаб олиб ташлаш керак. Кўпчилик касаллик замбуруғлари ва зараркунандалар ёввойи дарахтларда хамда уйларнинг деворларида ёки дарахтдан қилинган конструкциялар орасида қишлайдилар. Шунинг учун уларни вақти-вақти билан бўяб турилади ёки уларга махсус эритма пуркалади (бундай эритмалар хўжалик магазинларда сотилади). Теварак-атрофдаги ёввойи ўсимликлар, буталар ва дарахтларга ҳам эътиборни қаратиш фойдадан холи бўлмайди. Зараркунандаларнинг оммавий кўпайиши ва харакатланиши вақтларида дарахтлар тагига чодир ёзилиб, қуртлар, қўнғизлар ва личинкалар қоқиб туширилади ва уларни тўплаб, йўқотилади. Карам ва картошкада уларни қўлда териш ва шўр сувли ёки бензинли идишга солиш мумкин. Агар бирор бир ўсимлик тупида зараркунандалар колонияси пайдо бўлган бўлса, бу ўсимлик тупининг шохлари ёки унинг ўзи олиб ташлангани маъқул бўлади. Бундай колониялар барглар чиқишидан аввал ва барглар тўкилганидан сўнг яхши кўринади. Барча кесилган касал ёки шубҳали новда ва шохларни албатта ёқиб ташлаш, чуқур кўмиш ёки компостга солиш керак бўлади. Уларни нарироққа ташлаб
юборсангиз, улар яна сизнинг боғингизга ўрмалаб келаверади. Етилган мева ва сабзавотларни дархол йиғиштириб олган маъқул, чунки йиғиб олинмаган мевалар турли касаллик ва зараркунандаларни ўзига хос «деликатес» сифатида оҳанграбодай жалб қилади.
Зараркунандаларни ушлаш учун тунги механик қопқонлар ясаш ҳам мумкин. Масалан, тунги капалакларни ушлаш учун мис симлар билан ўралган лампочка кўринишидаги нурли қопқон қилинади. Лампочка ёқилганида капалаклар нурга қараб учадилар ва қизиб турган симларга урилиб, нобуд бўладилар. Баҳорда дарахтларга қопқон сифатида белбоғ қилинади. Бунинг учун дарахтларнинг танасига ердан 50 см баландликда солидол суртилиган латта ўралади, кейин хар 10 см да яна 3 қатор шундай латталар ўралади. Ердан кўтарилаётган қўнғиз ва қуртлар латтага ёпишиб қоладилар ва сиз бу латталарни йиғиб олиб, зараркунандалар билан биргаликда ёқиб ташлашингиз керак бўлади холос. Кўпинча бундай белбоғлар кузда ўралади ва баҳорда олиниб, ёқиб ташланади. Дарахтларга ўраладиган латталарга заҳарли ўтларнинг қайнатмаларини шимдириш ҳам яхши натижаларга олиб келади. Заҳарли ўтларнинг ўзини ҳам дарахт танасига ўраш мумкин албатта.

Download 450,69 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   78




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish