Пероноспороз (сохта унли шудринг) касаллигига чалинган бодринглар баргларининг юзасида сарғиш-сариқ доғлар пайдо бўлади, улар кейинчалик қўнғир-сариқ тусга киради, пастки тарафда эса кулранг-сафсар рангли ғубор пайдо бўлади. Кейинчалик доғлар катталашиб, барглар қурий бошлайди. Касаллик ўсимлик қолдиқларида сақланиб қолади. Кураш чоралари: Ўсимликка 1% ли Бордосс суюқлигини ёки 0,4% ли Хом препаратини ёхуд 20 г Оксихом, 20 грамм Ридомил, 4-6 грамм Квадрис ёки 3 грамм Стробис препаратларидан бирини пуркаш касалликни енгишга ёрдам беради.
Бактериоз (Киррали доғланиш) касаллигида бодринг баргларида ёғсимон, қиррали жигарранг доғлар пайдо бўлади ва натижада барглар сўлинқираб, қўнғирлашади ва тўкилиб кетишади. Новдаларда, баргларда ва меваларда катта бўлмаган сувли доғлар кўриниб, кейинчалик чуқур яраларга айланади. Касаллик ривожланишига юқори хаво намлиги ва харорат сабаб бўлади. Инфекция уруғларда ва ўсимлик қолдиқларида сақланиб қолади.
Кураш чоралари: Ўсимликка 1% ли Бордосс суюқлигини ёки 0,4% ли Хом препаратини пуркаш яхши натижа беради.
Кулранг чириш касаллигида бодринг ўсимлигининг зарарланган қисмларида замбуруғнинг кулранг ғубори пайдо бўлади ва меваси чириб, тўкилади. Замбуруғ ўсимлик қолдиқларида сақланиб қолади. Кураш чоралари: 10 грамм Топсин ёки 15-20 грамм Эупарен препаратларини ишлатиш яхши самара беради.
П о м и д о р
Помидорларни касаллик ва зараркунандалардан химоя қилиш тизимлари ва воситалари улар очиқ майдонларда ёки иссиқхоналарда ўстирилаётгани билан боғлиқ бўлади. Уларнинг хар бирини алохида тартибда кўриб чиқамиз:
А. Помидорларни очиқ майдонларда ўстирганда
Фитосанитар холат кўп жиҳатдан ерда олдин нималар ўстирилганлиги билан (ер майдонида помидорлардан олдин картошка ва шунга ўхшаш махсулотлар ўстирилмаган бўлиши керак) ва помидор тупларини тўғри жойлаштириш билан (помидор тупларини картошка ўстириладиган майдонлардан ва олдин помидор экилган жойлардан ажратиб қўйиш лозим бўлади) аниқланади. Уруғликка албатта тегишли химикатлар билан ишлов бериш ва фақатгина соғлом помидор кўчатларини экиш зарур.
Помидор тугаётган вақтда унга фитофторозга ва барглар доғлиги касалликларига қарши 1% ли бордосс эритмаси билан ёки 80% ли Поликарбацин порошогидан (2,4-3,2 кг/га) ишлов берилади. Керак бўлганида қайта ишлов бериш 10-12 кун интервалида 2-3 марта амалга оширилади. Агар ёмғир жуда кўп ёғса, ишлов хар 7-10 кунда 4 марта амалга оширилади.
Ўт-ўланлар билан курашиш ҳам катта аҳамиятга эга. Хосилни йиғиб олгандан сўнг, барча ўсимлик қолдиқларини тўплаш ва ёқиб юбориш зарур, ерни эса чуқур хайдаш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |