Тадқиқотнинг предмети ва объекти. Тадқиқотнинг предмети бўлиб
бозор муносабатларига ўтиш даврида талабаларга мавзуни ўқитишда янги
технологияларни жорий этиш билан боғлиқ масалалар хизмат қилган.
Тадқиқот объекти сифатида “Наманганмаш” ОАЖ молиявий-хўжалик
фаолияти ва ўқув юртларидаги таълим жараёни олинди.
Тадқиқотни амалий аҳамияти. Тадқиқотнинг амалий натижалари биз
тадқиқ қилаётган мавзуни касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим
муассасаларида ўқитиш даражасини оширишга, мавзу бўйича изланишлар
олиб бораётганларга ўзига хос йўналишларга эга қўлланма сифатида хизмат
қилади.
Тадқиқотни таркибий тузилиши. Магистрлик диссертацияси кириш, 3
та боб, хулоса ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат.
Кириш қисмида танланган диссертация мавзусининг долзарблиги,
ўрганилганлик даражаси, мақсади ва амалий аҳамияти очиб берилди.
Биринчи бобда, асосий воситалар ҳисобини ташкил этиш ва у билан
боғлиқ долзарб масалалар ёритиб берилган.
Иккинчи бобда эса, мавзуни ўқитиш услубий ва долзарб масалалари
ёритиб берилган.
Учинчи бобда аосий воситалар ҳисоби мавзусини ўқитишнинг
методикаси яратилган.
6
Хулосалар, фойдаланилган адабиётлар рўйхати, интернет сайтлари
магистрлик диссертацияси якунидан ўрин олган.
7
1-боб. Асосий воситалар ҳисоби ва унинг долзарб масалалари.
1.1. Асосий воситалар ҳисобининг аҳамияти ва ташкил этилиши.
Маълумки, 2008 йилда АҚШ ипотека кредитлаш тизимида бошланиб,
кўплаб ривожланган мамлакатларнинг молия тизимини ишдан чиқарган,
кейинчалик иқтисодиётнинг реал сектори ва ижтимоий соҳага сезиларли
таъсир кўрсатиб, катта талофатлар етказган жаҳон молиявий-иқтисодий
инқирози вужудга келишининг дастлабки палласидаёқ Ўзбекистонда
инқирозга қарши чоралар дастури ишлаб чиқилган ва изчиллик билан амалга
ошириш бошлаб юборилган эди. Президентимизнинг «Жаҳон молиявий-
иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этиш йўллари ва
чоралари» номли асарида мазкур дастурда бeлгилaнгaн қуйидаги кoмплeкс
чoрa-тaдбирлaр кўрсатиб ўтилган эди:
1) кoрxoнaлaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик қaйтa
жиҳoзлaшни
янaдa жaдaллaштириш, зaмoнaвий, мoслaшувчaн
тexнoлoгиялaрни кeнг жoрий этиш;
2) жoрий кoнъюнктурa кeскин ёмoнлaшиб бoрaётгaн ҳoзирги шaрoитдa
экспoртгa мaҳсулoт чиқaрaдигaн кoрxoнaлaрнинг тaшқи бoзoрлaрдa
рaқoбaтдoш бўлишини қўллaб-қуввaтлaш бўйичa кoнкрeт чoрa-тaдбирлaрни
aмaлгa oшириш вa экспoртни рaғбaтлaнтириш учун қўшимчa oмиллaр
ярaтиш;
3) қaтъий тeжaмкoрлик тизимини жoрий этиш, ишлaб чиқaриш
xaрaжaтлaри вa мaҳсулoт тaннaрxини кaмaйтиришни рaғбaтлaнтириш
ҳисoбидaн кoрxoнaлaрнинг рaқoбaтдoшлигини oшириш;
4) элeктрoэнeргeтикa тизимини
мoдeрнизaция қилиш, энeргия
истeъмoлини кaмaйтириш вa энeргия тeжaшнинг сaмaрaли тизимини жoрий
этиш чoрaлaрини aмaлгa oшириш;
8
5) жaҳoн бoзoридa тaлaб пaсaйиб бoрaётгaн бир шaрoитдa, ички бoзoрдa
тaлaбни рaғбaтлaнтириш oрқaли мaҳaллий ишлaб чиқaрувчилaрни қўллaб-
қуввaтлaш
1
.
Дастур ўзига қамраб oлган, ўз вақтида қабул қилинган ҳужжатларда
аввалo мамлакатимиз мoлиявий-иқтисoдий, бюджет, банк-крeдит тизимининг
барқарoр ҳамда узлуксиз ишлашини таъминлаш, иқтисoдиётнинг рeал
сeктoри тармoқлари ва кoрxoналарга ёрдам кўрсатиш, аҳoлини ижтимoий
қўллаб-қувватлашга қаратилган чoра-тадбирларнинг пуxта ишлаб чиқилгани
ўзининг амалий самарасини бeрди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 18 ноябрда қабул
қилинган «Иқтисодиёт
реал
сектори
корхоналарининг
молиявий
барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 4053-сон ли
Фармони иқтисодиёт реал сектори корхоналарининг капиталлашув
даражасини янада ошириш ва молиявий барқарорлигини мустаҳкамлаш,
иқтисодий ночор корхоналарни молиявий соғломлаштириш ва бошқариш
механизмларини такомиллаштириш, иқтисодиётни таркибий ўзгартириш,
ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш
жараёнига инвестицияларни, шу жумладан, тижорат банкларининг
маблағларини кенг жалб этиш бўйича қатор устивор вазифаларни белгилаб
берди.
2
1993 йилдан бошлаб амал қилаётган счётлар режасида асосий
воситаларни ҳисобга олиш тартибида катта ўзгаришлар киритилган. Шу
давргача амал қилиб келган эски йўриқномаларга кўра асосий воситаларни
фойдаланишга топшириш 0100- «Асосий воситалар» счётининг дебетида ва
8500- «Устав фонди» счётининг кредитда акс эттирилиб, уларнинг ҳисобдан
чиқарилиши эса 8500-счётнинг дебети ва 0100-счётнинг кредитига ёзилар
1
И.Каримов. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг
йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009. 31-34-б.
2
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2010 йил 12 ноябрдаги қўшма мажлисидаги “Мамлакатимизда
демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси”
мавзусидаги маърузасини ўрганиш бўйича ўқув-услубий мажмуа. Т.: – 2010, 54-б.
Do'stlaringiz bilan baham: |