1.2. Ҳисоб турлари
Иқтисодий ҳаЄтда рўй бераЄтган ўзгаришларни ўз вақтида ва тўЃри ҳисобга олиб бориш мураккаб жараЄн ҳисобланади. ИқтисодиЄтдаги мана шу ўзгаришларни акс эттиришни соддалаштириш борасида ҳисобни туркумларга ажратиш мақсадга мувофиқдир. Бугунги кунда ҳисобнинг қуйидаги турлари мавжуд:
оператив ҳисоб;
статистик ҳисоб;
бухгалтерия ҳисоби.
Оператив ҳисоб ишлаб чиқаришнинг айрим бўлинмаларида содир бўлаѓтган хўжалик жараѓнлари ва хўжалик муомалалари ҳақида зарур маълумотларни тезкор ҳолатда етказиб беришга қаратилган жорий кузатиш ва назорат қилиш усулидир. Хўжалик муомалаларини амалга оширишда бу ҳисоб ѓрдамида режалаштирилган кўрсаткичлар ҳақиқатда эришилган кўрсаткичлар билан ҳам миқдор, ҳам сифат жиҳатдан солиштирилади, олинган маълумотлардан корхона ѓки унинг бўлинмалари фаолиятини бошқаришда фойдаланилади.
Оператив ҳисобнинг ўзига хос хусусияти шундаки, бунда хўжалик жараѓни тўЃрисидаги маълумотлар тезлик билан қайд қилинади ва тегишли жойга зудлик билан етказилади. Бундай маълумотлардан эса муайян корхонада хўжалик жараѓни, шунингдек, бутун халқ хўжалигига оператив раҳбарлик қилиш учун фойдаланилади. Оператив ҳисобда барча ўлчовлар - натура, меҳнат ва пул ўлчовларидан кенг фойдаланилади.
Статистик ҳисоб муайян шароитда халқ хўжалигининг бутун миқѓсида ҳамда айрим соҳаларида ижтимоий ривожланиш қонуниятларини миқдорий ифодада ўрганади. Демак, статистик ҳисоб оммавий-ижтимоий ҳодисаларни ўрганиш ва назорат қилиш тизимидан иборатдир.
Статистик ҳисоб тегишли усуллардан, масалан, статистик кузатиш, статистик йиЃиш, статистик гуруҳлаш, ўртача миқдорларни ҳисоблаш ва бошқалардан фойдаланиб, жамият хўжалик фаолиятининг ривожланишининг асосий қонуниятларини аниқлайди. Статистик кўрсаткичлар ижтимоий ҳаѓт ҳодисаларини миқдор ва сифат жиҳатидан ифодалайди. Шу билан биргаликда статистик ҳисоб орқали мамлакатнинг макроиқтисодий ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлар ҳам ҳисобланади. Булар жумласига қуйидагилар киради: Ялпи ички маҳсулот, Миллий даромад, Соф миллий маҳсулот, инфляция даражаси, ишсизлик даражаси, аҳоли сони, аҳоли таркиби, аҳолининг иш билан бандлик даражаси ва бошқалар.
Статистик ҳисобда ўрганилаѓтган ҳодисаларнинг хусусиятларига қараб, пул, натура ва қиймат ўлчовлари қўлланилади. Статистик ҳисоб хўжалик фаолияти ҳақидаги дастлабки маълумотларни мустақил ташкил қилинадиган бошланЃич ҳужжатлар асосида олади. Бундан ташқари, статистик ҳисоб хўжалик фаолияти ҳодисаларини ўрганишда бухгалтерия ва оператив ҳисобнинг маълумотларидан кенг фойдаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |