Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet11/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

«Бухгалтер» (немисча buch-китоб, halten-тутмоқ, сақламоқ) сўзи эса илк маротаба Германияда, 1498 йил 13 февралда, Лука Пачолининг асари нашр этилгандан 4 йил ўтгач пайдо бўлди. Император Максимилиан I нинг фармонида шу сўз қўлланилган эди.
Бухгалтерия ҳисоби ва назоратининг асосини Европа ва Америка бухгалтерия йўналишлари ташкил этади. Тарихий манбаларга кўра, 19-асрнинг охирига келиб бухгалтерия ҳисобида қуйидаги мактаб ва йўналишлар мавжуд бўлган.
1. Италия бухгалтерия мактаби ва йўналиши;
2. Франция бухгалтерия мактаби;
3. Немис бухгалтерия йўналиши;
4. Англо-Америка бухгалтерия мактаби.
Италияда бухгалтерия ҳисобини юритишда ҳуқуқий томонга аҳамият берилган. Унинг кўзга кўринган намояндалари бўлиб Ф. Вилла, Ф. Марш, Ж. Чербони, Ж. Росси ва бошқалар ҳисобланиб, уларнинг фикрича, бухгалтер моддий қийматликларни эмас, балки корхонанинг моддий жавобгар шахсларининг (яъни агентларнинг) юридик ва жисмоний шахсларнинг (яъни корреспондентларнинг) ҳуқуқ ва мажбуриятларини ҳисобга олиши деб ҳисобланган. Шундай қилиб, бухгалтер маблаЃларни эмас, балки моддий жавобгар шахсларнинг жавобгарлигини оширишни, бошқача қилиб айтганда, Ѓазнадаги пулни ѓки омбордаги мол ва ашѓларни эмас, балки Ѓазнабон ѓки омборчининг жавобгарлигини ҳисобга олган. Э. Дагранжанинг қоидасига кўра, берувчи кредитланиб, олувчи дебетланган. 20-асрда бухгалтерга ҳуқуқшунос, судья (ҳакам) сифатида давлат ҳуқуқларини амалда қўлловчи шахс мақомини бериш масалалари бир неча бор кўтарилди.
Францияда бу соҳанинг фарангистонлик йирик намояндалари Ж.Куриль-Сенебль, А.Гильбо, Н.Б.Дюморис ва бошқалар бухгалтерия ҳисобини қуйидагича талқин қилишди: бу соҳанинг асосий вазифасини бошқалар маблаЃи сақланиши устидан назоратни таъминлаш эмас, балки корхона ва ташкилотлар фаолиятининг иқтисодий самарадорлигини аниқлашдир. Бухгалтер биров маблаЃининг қоровули эмас, балки иқтисодчидир. У махсус услубиѓт ѓрдамида капитал, заҳиралар, моддий қийматликларнинг ҳаракатини кўрсатиши зарур. Лекин уларнинг юридик сояси сифатидаги ҳуқуқ ва мажбуриятларини кўрсатишга аҳамият бериши шарт эмас, дейишади. Бу ерда икки ѓқлама ѓзув табиатига бошқача қараш юзага келди, яъни харажатсиз кирим йўқ, деб таълимот беришади. Хулоса қилиб айтганда, бу мактаб намоѓндалари Ж.Прудон фикрларини умумлаштириб, бухгалтерия ҳисоби ҳақиқий сиѓсий иқтисод деган фикрга келишган. Уларнинг фикрича, иқтисодчиларнинг катта қисми ѓмон бухгалтерлардир, чунки улар кирим ва чиқим дафтарларини юритиш тўЃрисида кўп нарсани билмайдилар, дейишган.
Германияда бу йўналиш намояндалари ѓзувларнинг кетма-кетлиги, ҳисобчилик шаклларига катта аҳамият берадилар. Германиядаги бу таълимотнинг тарафдорлари Ю.Гюгли, И.Ф.Шер, Г. Никлеши ва бошқалар Италия ѓки Франция бухгалтерия йўналишидаги каби счѓтлардан балансга ўтишни эмас, балки балансдан счѓтларга ўтишни таклиф этади. Агар юқоридаги икки мактаб вакиллари ҳар қандай счѓтнинг дебети ва кредитини бир хил мезон сифатида кўрсатсалар, яъни бир қаторлик счѓтлар назарияси, олмон мактабининг вакиллари эса дебет ва кредитнинг сифати счѓтнинг актив ѓки пассивлигига қараб ўзгаришини, яъни счѓтларнинг икки қаторлилик назариясини эътироф этадилар.
Англия ва Америкада бу мактаб вакиллари бухгалтерия ҳисоби орқали одатларни ва улар ѓрдамида корхоналарни бошқариш қуроли эканлигини кўрсатадилар. Уларнинг фикрича, бухгалтерия маълумотлари психологик жиҳатдан админстраторларнинг стимулидир.
Буюк Британиянинг таркибий қисми бўлмиш Шотландия пойтахти Эдинбург шаҳри маълумотномасига асосан, 1773 йилда 7 нафар бухгалтер бор эди. XIX асрнинг охирида эса бу ерда «Бухгалтерлар жамияти» ташкил этилди. 1880 йилда қиролича Виктория «Англия ва Шотландияда қасамѓд қилган бухгалтерлар институти» ташкил этилишини маъқуллаган. Шу вақтдан бошлаб профессионал бухгалтерлик касби давлат миқѓсида тан олинди.
Америка олимлари Г. Эмерсон, Ч. Гариссон, Ч.Клари, В. Патон ва бошқаларнинг бу соҳадаги ютуқлари бўлиб, «стандарт-кост», «директ-кост» ва «мажбуриятлар маркази»нинг яратилиши ҳисобланади. Бу ютуқлар вақти келиб бухгалтериянинг махсус тармоЃи бўладиган бошқарув ҳисобини яратишда хизмат қилади.
Россияда бухгалтерия ҳисоби 18-асрнинг бошларида, илк саноат корхоналарининг пайдо бўлиши билан вужудга келган. Бу давлатда бухгалтерия ҳисобининг ривожига Петр I ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшган.
19-асрнинг охири 20-асрнинг бошларида Туркистонда ҳам бухгалтерия фани ривожлана бошлаган. Уни ривожлантиришда катта ҳисса қўшган, ҳатто ўзбек бухгалтерия ҳисоби асосчиси сифатида эътироф этиладиган шахс Мулла Зайниддиндир. У киши рус тилини мукаммал билиб, Санкт-Петербургда бухгалтерия ҳисобини асосларини ўрганиб, Тошкентда биринчи бухгалтерия мактабини ташкил этиб, бухгалтерия фанини талабаларга ўргатган. Бухгалтерия ҳисобида назорат, шахмат мемориал-ордер шакллари ривожи унинг номи билан боЃлиқдир.
Ҳозирги кунда республикамизда бозор иқтисодиѓти талабларидан келиб чиққан ҳолда бухгалтерия ҳисобига алоҳида эътибор билан қаралмоқда. Ўзбекистонда бухгалтерия ҳисобини юксак чўққиларга олиб чиқиш учун ўзбек олимларидан С.Ќодирхонов, А.Сотволдиев, Р.Ражабов, С.Воҳидов, О.Бобожонов, М.Тўлахўжаева, Э.Гадоев, Т.Жўраевлар ўз ҳиссаларини қўшган ва бу ишларни самарали давом эттирмоқда.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish