Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet191/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

Хўжалик муомалаларининг мазмуни

Ҳисобварақлар корреспонденцияси







дебет

кредит

1.

Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойданинг акс эттирилиши

9210

9310

2.

Бошқа активларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетишидан олинган фойданинг акс эттирилиши

9220

9320

3.

Шартнома шартларини бузганлиги учун ундирилган боқиманда, жарима ва бурдсизликларнинг акс эттирилиши

4860

9330

4.

Харидорларга олдинги йилларда жўнатилган маҳсулот бўйича қайтадан ҳисоблаш натижасида ҳисобот йилида олинган фойданинг акс эттирилиши

4010

9340

5.

Даъво муддати ўтган кредиторлик ва депонентлик қарзларини ҳисобдан чиқаришдан олинган фойданинг акс эттирилиши

6910-
6990
6720

9360

6.

Ќайтарилмайдиган пул маблаЃларининг кирим қилиниши

5110-
5120

9380

7.

Товарлар ва тайѓр маҳсулотлар ортиқчалигининг аниқланиши

2810,
2910

9390

8.

Мулкий суЃурта органлари томонидан суЃурта тўловларининг тушиши

6510

9390

9.

Ҳисобот даври охирида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг якуний молиявий натижага ўтказилиши

9310,
9320,
9330,
9340,
9350,
9360,
9370,
9380,
9390

9900



18.5. Давр харажатлари ҳисоби

Давр харажатлари таркибига корхона ишлаб чиқариш жараѓни билан бевосита боЃлиқ бўлмаган харажатлар киради. Булар жумласига бошқарув, тижорат билан боЃлиқ харажатлар, шунингдек умумхўжалик харажатлари, жумладан илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари бўйича харажатлар ҳам киради. Бу харажатлар корхона асосий фаолияти ва маҳсулот сотиш билан боЃлиқ бўлмаганлиги, лекин маълум бир жараѓнларни амалга ошириш билан боЃлиқ бўлганлиги учун улар операцион харажатлар, умумий ва маъмурий харажатлар дейилади. Улар маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмига боЃлиқ бўлмагани, ва аксинча, вақт билан, хўжалик фаолиятининг давомийлиги билан боЃлиқ бўлгани сабабли улар давр харажатлари деб юритилади.


Маҳсулот сотиш, маъмурий харажатлар, хизмат кўрсатувчи хўжаликлар харажатлари, бошқа операцион харажатлар давр харажатлари таркибига киритилади.
Ҳисобварақлар режасига биноан давр харажатлари қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади:
9410-«Сотиш харажатлари»
9420-«Маъмурий харажатлар»
9430-«Бошқа операцион харажатлар»
9440-«Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари».
Низомга биноан сотиш харажатлари таркибига қуйидагилар киритилади:
- темир йўл, сув, автомобиль, от-уловда ташиш харажатлари ҳамда транспорт воситалари бекор туриб қолганлиги учун тўланган жарималар;
- савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг харажатлари;
- маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни сотиш билан боЃлиқ меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари (маъмурий-бошқарув ходимларидан ташқари);
- уларнинг ижтимоий суЃурта ажратмалари;
- савдо эҳтиѓжлари учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар ва хоналарни ижарага олиш, сақлаш ва тузатиш харажатлари;
- асосий воситалар ва номоддий активлар амортизацияси;
- санитария кийим-боши, ошхона дастурхон ва сочиқлари, ошхона идиш-товоЃи ва анжомларининг эскириши;
- газ, ѓқилЃи, электр энергияси харажатлари;
- товарларни сақлаш, уларга ишлов бериш ва уларни сортларга ажратиш харажатлари;
- савдо рекламаси харажатлари;
- ташиш, сақлаш ва сотиш чоЃида товарларнинг норма доирасида ва ундан ортиқча йўқотилиши;
- ўраш-жойлаш материаллари харажатлари;
- мол-мулкни мажбурий суЃурта қилиш харажатлари;
- меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги харажатлари;
- вентиляторлар, машиналар ва уларнинг ҳаракатланувчи қисмларини ўрнатиш ва сақлаш, туйнуклар, ўйиқлар ва бошқаларнинг атрофини ўраш бўйича жорий (номукаммал тусдаги) харажатлар;
- махсус кийим-бош ва пойафзални ювиш ва тузатишга материаллар қиймати;
- умумий овқатланиш ва савдо ходимлари тиббий кўрикдан ўтказилганлиги учун тиббиѓт муассасаларига ҳақ тўлаш;
- касса хўжалигини ва тушум инкассациясини юритиш чиқимлари;
- умумий овқатланиш корхоналарида қоЃоз салфеткалар, қоЃоз дастурхонлар, қоЃоз стаканлар ва тарелкалар, бир марта фойдаланиладиган анжомлар қиймати;
- сотиш бозорларини ўрганиш бўйича белгиланган нормативлар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар (маркетингга, рекламага сарфланган харажатлар);
- илгариги иш жой бўйича лавозим оклад миқдорини сақлаган ҳолда бошқа ташкилотлар, корхоналардан, шунингдек, вақтинчалик ўриндошлик бўйича ходимларга тўланадиган окладлардаги фарқ;
- совун, аптека дори-дармон воситаларининг қиймати;
- солиқлар (ер учун, мулк учун, автотранспорт воситалари учун);
- умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлашга ва таъмирлашга ажратмалар;
- банк хизматларига тўловлар.
Юқорида келтирилган харажатлар 9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олинади. Ушбу ҳисобварақ транзит ҳисоварақ бўлиб, қайси давр бўлмасин унинг ой бошида қолдиқ суммаси бўлмайди. Ҳисобварақнинг дебет томонида товарларни сотиш билан боЃлиқ бўлган харажатлар кўрсатилса, кредит томонида ушбу харажатларни ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади. Бу сумма фойданинг камайишига олиб келади, яъни фойда ҳисобидан қопланади.
9410-«Сотиш бўйича харажатлар» ҳисобвараЃининг аналитик ҳисоби 15-сонли қайдномада харажатларнинг дебет ва кредит обороти кўрсатилади. Дебет оборотининг жами суммаси №1, 2, 7, 10/1-журнал ордерларда акс эттирилса, кредит бўйича оборот суммалари эса №11-журнал-ордерида акс эттирилади.
Корхоналар ишини олиб бориш, уюштириш ва бошқариш тегишли харажатларни талаб қилади. Ҳар бир корхона бундай харажатларни қоплаш учун тегишли ажратмалар қилади ва бу ажратмалар 9420-«Маъмурий (бошқарув) харажатлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олинади.
Унга қуйидаги харажатлар киради:
- бошқарув ходимларига тегишли бўлган меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари;
- бошқарув ходимларига тегишли ижтимоий суЃурта ажратмалари;
- хизмат енгил автотранспорти ва хизмат микроавтобусини сақлаш, ѓллаш ва ижарага олиш харажатлари;
- хўжалик юритувчи субъект ва унинг таркибий бўлинмаларини ташкил этиш ва уларни бошқариш харажатлари;
- бошқарувнинг техник воситалари, алоқа узеллари, сигнализация воситалари, ҳисоблаш марказларини ва ишлаб чиқаришга тегишли бўлмаган бошқарувнинг бошқа техник воситаларини сақлаш ҳамда уларга хизмат кўрсатиш харажатлари;
- ижара, хизматлар кўрсатилгани учун алоқа узелларига ҳақ тўлаш (АТС, уяли, йўлдош, пейжинг алоқа);
- шаҳарлараро ва халқаро телефон сўзлашувлари учун белгиланган нормативлар доирасида ва улардан ортиқча ҳақ тўлаш;
- маъмурий бошқарув эҳтиѓжлари учун бинолар ва хоналар ижараси учун ҳақ тўлаш;
- маъмурий аҳамиятга эга бўлган асосий воситаларни сақлаш ва уларни тузатиш, шунингдек эскириш харажатлари;
- юқори ташкилотлар ва юридик шахслар бирлашмалар: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларга ва бошқа харажатларга ажратмалар;
- ходимларни ва ишлаб чиқариш жараѓни билан боЃлиқ бўлмаган мол-мулкни мажбурий суЃурта қилиш;
- бошқарув ходимларини хизмат сафарларига юбориш бўйича белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча харажатлар;
- белгиланган нормалар доирасида ва ундан ортиқча миқдордаги вакиллик харажатлари;
- умумий овқатланиш корхоналари ва бошқаларга биноларни текин бериш ва коммунал хизматлар қийматига ҳақ тўлаш харажатлари;
- бевосита ишлаб чиқариш жараѓнига тегишли бўлмаган, табиатни муҳофаза қилиш аҳамиятига эга бўлган жамЃармаларни сақлаш ва улардан фойдаланиш билан боЃлиқ жорий харажатлар, шу жумладан йўл қўйиладиган нормалар доирасида ва улардан ортиқча ифлослантирувчи моддаларнинг атроф-муҳитга чиқарилганлиги (ташланганлиги) учун тўловлар.
Бошқа операцион харажатларга қуйидагилар киради:
- Янги ташкил этилаѓтган хўжалик юритувчи субъектда ишлаш учун мутахассислар тайѓрлаш ва уларни қайта тайѓрлаш харажатлари, нормалар доирасида ва улардан ортиқча мутахассислар тайѓрлаш ҳамда қайта тайѓрлаш бундан мустасно.
- Лойиҳа ва қурилиш-монтаж ишларида чала ишларни бартараф этиш харажатларини қоплаш, шунингдек объект қошидаги омборгача транспортда ташиш чоЃидаги шикастланишлар ва бузилишлар, коррозияга қарши ҳимоя нуқсонлари туфайли келиб чиққан тафтиш харажатлари (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) ва шунга ўхшаш бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига мазкур харажатлар чала ишлар, шикастланиш ѓки зарар кўриш учун жавобгар бўлган етказиб берувчи ѓки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундирилиши мумкин бўлмаган даражада амалга оширилади.
- Маслаҳат ва ахборот хизматларига ҳақ тўлаш.
- Аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг қатнашчиларидан (мулкдорлардан) бирининг ташаббуси бўйича ўтказиладиган аудиторлик хизматларига ҳақ тўлаш.
- Ўзининг хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларини асрашдан кўрилган зарарлар.
- Саломатликни муҳофаза қилиш ва ходимларнинг ишлаб чиқариш жараѓнида бевосита қатнашуви билан боЃлиқ бўлмаган дам олишларни ташкил этиш тадбирлари.
- Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан маҳсулот ишлаб чиқариш билан боЃлиқ бўлмаган ишлар (хизматлар)ни (шаҳар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш ишлари, қишлоқ хўжалигига ѓрдам бериш ва бошқа хил ишларни) бажариш харажатлари.
- Компенсация ва раЃбатлантириш тусидаги тўловлар.
- Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорларига кўра компенсация тўловлари.
- Бир йўла тўланадиган мукофотлар ва тақдирлашлар, шу жумладан хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг қарорига кўра кўп йиллик хизмати учун ҳақ тўлаш (натурадаги тўловлар ҳам шу жумлага киради), шунингдек, улар бўйича ижтимоий жамЃармаларга ўтказилган суммалар.
- Ќонун ҳужжатларига ѓки хўжалик юритувчи субъектнинг ўзининг қарорига мувофиқ мажбурий ишга келмаган вақти ѓки паст ҳақ тўланадиган ишни бажарганлик учун ҳақ тўлаш.
- Вақтинча меҳнат лаѓқатини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатлари билан белгиланган, ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ.
- Асосий иш жойи хўжалик ишчиларига, хўжалик юритувчи субъект ишчи ва мутахассисларига улар ишдан ажраган ҳолда малака ошириш ва мутахассисларни қайта тайѓрлаш тизимида ўқиган вақтда иш ҳақи тўлаш.
- Икки ва ундан кўп болалари ѓки ўн олти ѓшгача ногирон боласи бўлган аѓлларга қонунчиликка мувофиқ қўшимча меҳнат таътили ҳақини тўлаш.
- Ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ѓки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш.
- Ходимларнинг (овқатланиши, йўл кираси, даволаниш ва дам олишга, экскурсия ва саѓҳатларга йўлланмалари, спорт секцияларида, тўгаракларда, клублардаги машЃулотлари, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига қатнашиши, ходимларнинг шахсий обунаси ва истеъмоли ҳамда бошқа шунга ўхшаш тўловлари) харажатларини қоплаш.
- Иш ҳақини ҳисоблашда ҳисобга олинмайдиган тўловлар ва харажатлар:
- Ќонунчиликка мувофиқ болани икки ѓшга тўлгунгача парвариш қилиш бўйича ҳар ойлик нафақани тўлаш бўйича харажатлар.
- Пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаѓтган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар.
- Амалдаги қонунчиликка мувофиқ хўжалик юритувчи субъектлардан уларнинг қайта ташкил этилиши, ходимлар ва штатлар сонининг қисқариши муносабати билан бўшаб қоладиган ходимларга тўловлар.
- Ходимларга тўланадиган моддий ѓрдам.
- СоЃлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, болалар мактабгача тарбия муассасалари, соЃломлаштириш лагерлари, маданият ва спорт объектлари, халқ таълими муассасалари, шунингдек уй-жой фонди объектлари таъминотига (шу жумладан барча турдаги таъмирлаш ишларини ўтказишга амортизация ажратмалари ва харажатларни ҳам қўшган ҳолда) жойлардаги давлат ҳокимияти органлари томонидан белгиланган нормативлар доирасидаги ва улардан ортиқча харажатлар.
- Вақтинча тўхтатиб қўйилган ишлаб чиқариш қувватлари ва объектларини сақлаш харажатлари (бошқа манбалар ҳисобига қопланадиган харажатлардан ташқари).
- Банк ва депозитарий хизматларига тўловлар.
- Экология, соЃломлаштириш ва бошқа хайрия жамЃармаларига, маданият, халқ таълими, соЃлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига бадаллар.
- Бюджетга мажбурий тўловлар, солиқлар, йиЃимлар, амалдаги қонунчиликка мувофиқ тўланадиган ва хўжалик юритувчи субъект харажатларига қўшиладиган махсус бюджетдан ташқари жамЃармаларга ажратмалар.
- Зарарлар, жарималар, пенялар:
- Бекор қилинган ишлаб чиқариш буюртмалари бўйича йўқотишлар.
- Моддий бойликларнинг табиий йўқолиши нормалари доирасидаги ва нормаларидан кўпроқ, бевосита ишлаб чиқариш жараѓнига тегишли бўлмаган йўқотишлар ҳамда камомадлар.
- Ишлаб чиқариш заҳираларини ва тайѓр маҳсулотни энг паст баҳолаш усули ѓки сотишнинг соф қиймати бўйича қайта баҳолаш ѓки баҳосини пасайтириш натижасидаги зарарлар.
- Идишларга доир муомалалар бўйича зарарлар.
- Суд харажатлари.
- Тўланиши шубҳали қарзлар бўйича заҳирага ажратмалар.
- Ќонунчиликка мувофиқ даъво билдириш муддати ўтган ва ундирилиши нореал бўлган бошқа қарзлар бўйича дебиторлик қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шунингдек қонунчиликка мувофиқ юридик ва жисмоний шахслар билан ҳисоблашишлар бўйича тўланиши шубҳали қарзларни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар.
- Ҳисобот йилида аниқланган ўтган йиллар операциялар бўйича кўрилган зарарлар.
- Табиий офатлар (ишлаб чиқариш захиралари, тайѓр маҳсулотлар ва бошқа моддий бойликларнинг нобуд бўлиши ва бузилиши, ишлаб чиқаришни тўхтатиш ва бошқалар туфайли йўқотишлар) туфайли кўрилган қопланмайдиган йўқотишлар ва зарарлар, шу жумладан табиий офатлар оқибатларининг олдини олиш ѓки оқибатларини бартараф этиш билан боЃлиқ харажатлар.
- Айбдорлари аниқланмаган камомадлардан ѓки айбдор томон ҳисобидан зарур суммани ундириш мумкин бўлмаган ҳолларда кўрилган зарарлар.
- Хўжалик юритувчи субъект томонидан уч ва ундан кўп йил мобайнида ишлатилган асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар, хўжалик юритувчи субъектнинг бошқа мулкини (активларни) сотишдан кўрилган зарарлар, шунингдек хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари бошқа мулклари (активлари)нинг ҳисобдан чиқарилиши, текин берилиши ва бошқача йўқотишларидан кўрилган зарарлар.
- Хўжалик шартномалари шартларининг, шу жумладан маҳсулотни етказиб берувчилар ва дебиторлар айби билан бузилганлиги учун белгиланган ѓки эътироф этилган жарималар, пенялар, вақтида тўланмаган тўловлар ва бошқа хил чоралар, шунингдек етказилган зарарларни тўлаш бўйича харажатлар.
- Солиқ қонуни ва бошқа қонунларни бузганлик учун жарима ва пенялар.
- Тўланган бошқа жарималар.
- Бошқа харажатлар.
Юқоридаги келтириб ўтилган харажатлар 9430-«Бошқа операцион харажатлар» ҳисобвараЃида ҳисобга олинади.
9440-«Келгусида солиққа тортиладиган базадан чегириладиган ҳисобот даври харажатлари» ҳисобвараЃида ҳисобот даврида солиққа тортиладиган базадан чегирилмайдиган, аммо ушбу тадбирларни амалга ошириш учун қилинган харажатларни режалаштирилган самарага эришилган ҳолда, келгуси ҳисобот даврларида солиққа тортиладиган базадан камайтириладиган харажатлар ҳисобга олинади.
Ҳисобот даври охирида 9440-ҳисобварақнинг дебетида йиЃилган харажатлар 9900-«Якуний молиявий натижа» ҳисобвараЃига ўтказилади. 9440-ҳисобварақнинг дебетида ҳисобга олинган харажатлар балансдан ташқари 010-«Вақтли тафовутлар бўйича харажатлар» ҳисобвараЃида йиЃиб борилади. Содир булган муомалалар суммасига 9440-ҳисобварақнинг дебети билан бирга, 010-ҳисобварақда ҳам ѓзиб борилади. 010-ҳисобварақнинг чиқимига ҳисобга олинган харажатлар бу тадбир учун сарфланган харажат ва ундан олинадиган самара муддатига қараб, тузилган махсус комиссия расчЄтига асосан ҳисобдан чиқарилганда ѓзилади.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   187   188   189   190   191   192   193   194   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish