Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби


- енгил автомобилларни ижарага бериш ва автомашиналарни ҳайдаб олиб бориш хизматлари



Download 3,42 Mb.
bet189/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

- енгил автомобилларни ижарага бериш ва автомашиналарни ҳайдаб олиб бориш хизматлари;
- алоқа корхоналарининг хизматлари ва бошқалар.
9010-«Тайѓр маҳсулотни сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромадлар», 9030-«Бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлардан олинган даромадлар» ҳисобварақларининг кредитида корхонанинг асосий фаолиятидан (маҳсулот сотиш, иш бажариш, хизмат кўрсатиш) олинган даромадлар акс эттирилади ва 4010-«Харидор ва буюртмачилардан олинадиган счЄтлар», 4110-«Алоҳида балансга ажратилган бўлинмалардан олинадиган счЄтлар» ҳамда пул маблаЃларини ҳисобга олувчи ҳисобварақларнинг дебети билан ўзаро корреспонденцияда бўлади. Олдинги даврда олинган, аммо ҳисобот йилига тегишли бўлган даромадлар (бўнак) суммасига пул маблаЃларини ҳисобга олувчи ҳисобварақлар дебетланиб, 6210-«Муддати узайтирилган даромад» ѓки 6310-«Харидор ва буюртмачилардан олинган бўнаклар» ҳисобварақлари кредитланади.
9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши» ва 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобварақлари контрпассив ҳисобварақ бўлиб, 9010, 9020, 9030-ҳисобварақлар суммасини корректировка қилиб туради. 9040-ҳисобварақнинг дебет обороти маҳсулот сотишдан тушган тушум суммасидан чиқариб ташланади.
Сотилган маҳсулотнинг қайтариб олинишига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9040-«Сотилган маҳсулотнинг қайтарилиши»
К-т Пул маблаЃлари ҳисобварақлари.
Ќайтариб олинган маҳсулот ва товарларнинг таннархига қизил сторно ѓзуви орқали қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9110, 9120, 9130-ҳисобварақлар
К-т 2810, 2910, 2920-ҳисобварақлар.
Ќайтариб олинган маҳсулот ва товарлар бўйича ҳисобланган ЌЌС суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарзлар»
К-т 5110-«Ҳисоб-китоб счЄти».
Ҳисобот даври охирида 9040-ҳисобварақнинг дебет сальдоси якуний молиявий натижага ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9040-«Сотилган товарларнинг қайтарилиши».
9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар» ҳисобвараЃида тайѓр маҳсулот ва товарлар қийматидан харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар ҳисобга олинади. Харидор ва буюртмачиларга чегирмалар берилганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар»
К-т 4010, 4110-ҳисобварақлар.
Ҳисобот даври охирида 9050-ҳисобварақнинг дебет сальдоси якуний молиявий натижага ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9050-«Харидор ва буюртмачиларга берилган чегирмалар».
Сотилган тайѓр маҳсулот, товарлар, бажарилган иш ва кўрсатилган хизматлар таннархи тўЃрисидаги ахборотлар қуйидаги ҳисобварақларда акс эттирилади:
9110-«Сотилган маҳсулот таннархи»
9120-«Сотилган товарлар таннархи»
9130-«Сотилган иш ва хизматлар таннархи»
9140-«Даврий ҳисобда ТМЗларни харид қилиш ва сотиш»
9150-«Даврий ҳисобда ТМЗлар баҳосига тузатишлар».
Ушбу ҳисобварақларнинг дебети кўпайишни, кредити камайишни кўрсатади. 9110, 9120, 9130-ҳисобварақлар транзит бўлиб, ҳисобот даврининг бошига қолдиқ қолмайди.
Сотилган тайѓр маҳсулот, товарлар, бажарилган ишлар, кўрсатилган хизматлар таннархи 9110, 9120, 9130-ҳисобварақларнинг дебети ва 2010-«Асосий ишлаб чиқариш», 2810-«Омбордаги тайѓр маҳсулот», 2910-«Омбордаги товарлар» ҳисобварақларининг кредити билан ўзаро корреспонденцияда акс эттирилади.
Ой охирида маҳсулот, иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархи билан режа таннархи орасидаги фарқи тегишли ҳисобварақларга ўтказилади. Бунда қуйидагича проводкалар берилади:
Д-т 2810, 2820-ҳисобварақлар - тайѓр маҳсулотга тегишли фарқ суммасига
Д-т 9110, 9130-ҳисобварақлар - сотилган маҳсулот, ишлар ва хизматларга тегишли фарқ суммасига
К-т 2010, 2310-ҳисобварақлар.
Агар ушбу фарқ суммаси ортиқча қилинган харажатни кўрсатса, юқоридаги проводкалар берилади. Агарда тежалган суммани кўрсатса, ушбу проводкалар қизил сторно ѓзуви орқали режа таннарх ҳақиқий таннархга етказиб қуйилади.
Ҳисобот даври охирида 9110, 9120, 9130-ҳисобварақларнинг дебет оборотларидаги суммалар якуний молиявий натижага ўтказилади:
Д-т 9900-«Якуний молиявий натижа»
К-т 9110, 9120, 9130-ҳисобварақлар.
Демак, 9900-«Якуний молиявий натижа» ҳисобвараЃининг дебетида сотилган маҳсулот, иш ва хизматларнинг ҳақиқий таннархи, кредитида эса маҳсулот, иш ва хизматларни сотишдан тушган соф тушум акс эттирилади. Ушбу муомалалар бўйича 9900-ҳисобварақнинг дебет ва кредит оборотларининг фарқи орқали маҳсулот, иш, хизматларни сотишдан олинган ялпи фойда (зарар) аниқланади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   185   186   187   188   189   190   191   192   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish