Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet62/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

ХТ = МТ±МЧ+МУ,
бу ерда:
ХТ - ҳақиқий таннарх;
МТ - меъѓрдаги таннарх;
МЧ - меъѓрдан четга чиқиш;
МУ - меъѓрнинг ўзгариши.
Мисол. Корхонада қуйидаги маълумотлар мавжуд:
- маҳсулот бирлигининг меъѓрдаги таннархи - 200 сўм;
- ишлаб чиқарилган маҳсулот - 100 дона;
- ортиқча сарф-харажат - 180 сўм;
- тежалган харажат - 160 сўм;
- ой бошига тугалланмаган ишлаб чиқариш - 20 дона;
- 1 дона тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг меъѓрдаги таннархи 210 сўм.
Норматив усул бўйича маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи қуйидагича аниқланади:
1. Меъѓрдаги таннарх 20000 сўм (200 сўм*100 дона).
2. Меъѓрдан оЃишиш: тежалган 160 сўм, ортиқча сарф 180 сўм.
3. Норманинг ўзгариши +200 сўм, чунки тугалланмаган ишлаб чиқариш эски меъѓрлар бўйича 4200 сўм (210 сўм*20 дона), янги меъѓрлар бўйича 4000 сўм (200 сўм*20 дона).
4. Ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг ҳақиқий таннархи 20220 сўм (20000+180-160+200).
Калькуляция қилишнинг норматив усули ишлаб чиқариш харажатлари устидан тезкор назорат олиб бориш, корхона ички ишлаб чиқариш резервларини аниқлаш ва уларни ишга солиш имкониятини беради. Шунинг учун бу усул энг долзарб ва илЃор усул ҳисобланади.
6.6. Моддий харажатларни ҳисобга олиш
Моддий харажатлар маҳсулот таннархида катта салмоқни эгаллайди. Буларга «Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»га мувофиқ қуйидагилар киради:

  1. Ишлаб чиқарилаѓтган маҳсулот асосини ташкил қиладиган, четдан сотиб олинадиган хом-ашѓ ва материаллар.

  2. Маҳсулот ишлаб чиқариш технологик жараѓнини бир меъѓрда таъминлаб туриш, маҳсулот ўраш ва бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари учун маҳсулот ишлаб чиқариш жараѓнида ишлатиладиган, сотиб олинган материаллар, шунингдек, асосий фондлар, бино, иншоот, асбоб-ускуналарни таъмирлашда ишлатиладиган материаллар, эҳтиѓт қисмлар.

  3. Ушбу корхонада қўшимча қайта ишлашни ѓки йиЃишни талаб этувчи сотиб олинган комплектлашган маҳсулот ва ярим тайѓр маҳсулотлар.

  4. Асосий фаолият турига тааллуқли бўлмаган чет корхона ва хўжаликларга бажариладиган ишлаб чиқариш характеридаги иш ва хизматлар.

  5. Табиий ҳамда минерал хом-ашѓ базасини қайта тиклаш учун қилинадиган ажратмалар, сув учун тўланадиган тўловлар ва бошқалар.

  6. Четдан сотиб олинадиган ѓқилЃининг ҳамма турлари. Технологик мақсадларга, корхона транспорти бажарадиган ишлаб чиқаришга хизмат қилиш бўйича транспорт ишларига, биноларни иситишга, ишлаб чиқаришга сарфланадиган сотиб олинган энергиянинг ҳамма турлари.

  7. Корхонанинг хўжалик, технологик ва бошқа ишлаб чиқариш мақсадлари учун сарфланадиган сотиб олинган энергиянинг ҳамма турлари.

  8. Меъѓр чегарасидаги материал ресурсларнинг камомади ва бузилишидан келадиган нобудгарчиликлар.

  9. Материал ресурсларини транспортда ташиш, ортиш, тушириш билан боЃлиқ харажатлар. Бу харажатлар ишлаб чиқариш харажатларининг тегишли элементига қўшилади (ходимларнинг иш ҳақи, меҳнатга ҳақ тўлаш харажатларига, асосий фондлар амортизацияси, материал харажатлари ва бошқалар).

  10. Мол етказиб берувчилардан олинган материал ресурслари билан бирга сотиб олинган тара ва ўраш харажатлари материал ресурслари қийматига қўшилади.

  11. Маҳсулот таннархига қўшиладиган материал ресурслари харажатларидан, қайтарилган чиқиндилар ѓки таралар қиймати уларни сотиш ѓки улардан фойдаланиш ҳақиқий таннархи бўйича чиқариб ташланади.

  12. «Материал харажатлари» элементи бўйича акс эттириладиган материал ресурслари баҳоси (қиймати) қуйидагилардан ташкил топади: сотиб олиниш қийматидан, жумладан, бартер алмашувида (қўшилган қиймат солиЃисиз), коммисион тўловлар, ташқи иқтисодий таъминот ташкилотларига тўланадиган, брокерлар хизматлари қўшилган товар биржалари хизмат қиймати, бож тўловлари, чет ташкилотлари томонидан амалга ошириладиган транспорт, сақлаш ва келтириш билан боЃлиқ харажатлар (тўловлар).

Моддий харажатларни тўЃри ҳисобга олиш маҳсулот таннархига катта таъсир кўрсатади. Бунинг учун ҳисобни шундай ташкил этиш керакки, унда ҳақиқий харажатларни нормалар билан узлуксиз ва тезкор солиштириш имкони бўлсин.
Материаллар ишлаб чиқаришга корхонада белгиланган норма бўйича уларни ҳажми, оЃирлиги, ҳисоби қайд қилинган ҳужжатлар асосида қўйиб юборилади. БошланЃич ҳужжатларни материал ҳисоб гуруҳи ишлаб чиқади.
Харажатлар моддалари бўйича материаллар сарфини ҳисобга олиш учун турли хил ҳужжатлаштириш усуллари қўлланилади. Кўпроқ инвентар ва партион усулларидир.
Инвентар усулда режалаштирилган маҳсулот ҳажмига нисбатан ўрнатилган нормалар чегарасида цехга қўйиб юборилган материаллар қайд қилинган бошланЃич ҳужжатлар асосида бухгалтерия сарф қилинган материаллар қийматини ҳисоблаб чиқади. Бунда нормалардан четга чиқиш ҳисобга олинади.
Материалларни ҳисобга олишнинг инвентар усули цехларда доим ой боши ѓки охирига ишлатилмай қолган материаллар қолдиЃи мавжуд бўлса ишлатилади. Бундан келиб чиққан ҳолда материаллар ҳақиқий сарфи ушбу материаллар қолдиЃи чегирилиб ташланиб ҳисобланади. Бунинг учун ҳар бир ҳисоб даври (смена, ҳафта, ой) охирида ишлатилмай қолган материаллар инвентаризацияси ўтказилади. Шундан сўнг материаллар харажати аниқланади: бошланЃич қолдиққа жўнатилган материаллар қўшилиб, охирги қолдиқ олиб ташланади.
Материаллар сарфини ҳисобга олиш учун партион усул ҳам қўлланилади, бунда улар ҳар бир очилган материаллар партияси бўйича ҳисобга олинади.
Бозор иқтисодиѓтига ўтиш шароитида сарф қилинган материаллар қийматини ҳисобдан чиқаришнинг бошқа усуллари ҳам қўлланилиши мумкин, бу инфляция оқими билан боЃлиқ.

Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish