Каримов А. А., Исломов Ф. Р., Авлоқулов А. З. Бухгалтерия ҳисоби



Download 3,42 Mb.
bet196/240
Sana28.03.2022
Hajmi3,42 Mb.
#513997
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   240
Bog'liq
БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ

19-боб. Молиявий ҳисобот
19.1. Молиявий ҳисобот, унинг аҳамияти ва таркиби

Бухгалтерия ҳисобини юритишнинг асосий мақсади маълум бир хўжалик субъектининг барча хўжалик муомалаларини расмий равишда ҳисобда акс эттириш ва маълум бир даврларда фойдаланувчиларга зарурий маълумотларни бериш ҳисобланади.


Молиявий ҳисобот алоҳида мустақил корхона бўлиши ѓки хўжалик юритувчи корхоналарнинг уюшган гуруҳига киришидан қатъий назар, бажарадиган ва субъектга таъсир кўрсатувчи молиявий воқеаларни ва муомалаларни кўрсатиш усули ҳисобланади.
Молиявий ҳисоботларнинг мақсади корхонанинг молиявий аҳволидан, унинг фаолиятидан ва унинг пул маблаЃлари ҳаракати бўйича маълумот беришдан иборат бўлиб, у фойдаланувчиларнинг кенг гуруҳига иқтисодий қарорлар қабул қилишлари учун зарурдир.
Молиявий ҳисобот хўжалик муомалалари хусусияти ва моҳияти жиҳатидан уларни гуруҳларга тузилмавий бирлаштириш натижаси ҳисобланади. Умумлаштириш ва тасниф қилиш жараѓнининг якуний босқичи бу туркумларга ажратилган жуда қисқа ахборотни тақдим этишдир, чунки молиявий ҳисоботлар банд сифатида ва изоҳларда берилган бўлади. Молиявий ҳисоботлар, шунингдек, корхона имкониятларини раҳбарият томонидан бошқарилишини амалга ошириш натижаларини ҳам кўрсатади.
«Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонуннинг 16-моддасига биноан молиявий ҳисоботда қуйидаги ахборот бўлиши керак:
- инвестиция қарорлари ва кредитлар бериш тўЃрисида қарорлар қабул қилишда керак бўладиган ахборот;
- субъектнинг бўлажак пул оқимларини баҳолашда фойдали ахборот;
- субъектга берилган ресурслар, мажбуриятлар ва улардаги ўзгаришлар тўЃрисида ахборот.
Юқорида айтиб ўтилган ахборотлардан ташқари, молиявий ҳисоботда батафсилроқ маълумотлар ҳам берилади. 1-БҲМАга асосан, молиявий ҳисоботлар фойдаланувчиларга пул маблаЃлари ҳаракати оқимини тахмин қилишга ѓрдам берадиган, корхонанинг мулки ва ихтиѓридаги ресурслари тўЃрисида қуйидаги маълумотларни ўз ичига олиши лозим:

  1. корхонанинг назорати остида бўлган активлар ҳақида;

  2. корхонанинг пассивлари ҳақида;

  3. корхонанинг тақсимланмаган даромади, корхонанинг бир даврдан бошқа даврга ўтишдаги иқтисодий имкониятлари ва мажбуриятларидаги ўзгаришлар ҳақида;

  4. пул маблаЃларининг ҳаракати ҳақида.

Ушбу маълумот молиявий ҳисоботлардан фойдаланувчилар учун корхонанинг дивидендларни ва фоизларни тўлаш, шунингдек, мажбуриятлари бўйича муддати келган тўловларни тўлаш имкониятини баҳолашда фойдали бўлади.
Молиявий ҳисоботнинг шаклланиши қисқа вақтда, ҳисобот даври муомалалари тугагандан сўнг рўй беради ва корхонадан профессионал бухгалтерия билимлари ва кўникмаларидан ташқари, қўшимча маълумотлар тузиш (изоҳлар, тушунтиришлар) кетма-кетлигига риоя қилишни талаб қилади.
Ўзбекистон Республикасининг «Бухгалтерия ҳисоби тўЃрисида»ги Ќонунига мувофиқ, йиллик молиявий ҳисобот қуйидаги шакллардан иборат бўлиши шарт:

  1. бухгалтерия баланси – 1-шакл;

  2. молиявий натижалар тўЃрисида ҳисобот – 2-шакл;

  3. асосий воситалар ҳаракати тўЃрисида ҳисобот – 3-шакл;

  4. пул оқими тўЃрисида ҳисобот – 4-шакл;

  5. хусусий капитал тўЃрисида ҳисобот – 5-шакл;

  6. эслатмалар, ҳисоблар ва изоҳлар.

Молиявий ҳисоботларинг изоҳлари тушунтириш хати кўринишида мунтазам равишда тартибга солинади. Изоҳлардаги маълумотлар тақдим этилган молиявий ҳисоботнинг ҳар бир тегишли банди кўрсатилган ҳолда берилиши керак.
Молиявий ҳисоботлар тайѓрлаш ва бухгалтерия ҳисобининг ўзига хос сиѓсати асослари тўЃрисидаги маълумот молиявий ҳисобот изоҳларидан олдин алоҳида ҳисоб кўринишида берилиши керак. Молиявий ҳисоботга бериладиган тушунтириш ѓзувида энг камида лозим бўлган зарурий маълумотлар бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир аниқ андозасининг «Очиб бериш» бўлимида келтирилади.



Download 3,42 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   192   193   194   195   196   197   198   199   ...   240




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish