|
-«Давр харажатлари» ҳисобвараЃи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
bet | 192/240 | Sana | 28.03.2022 | Hajmi | 3,42 Mb. | | #513997 |
| Bog'liq БУХГАЛТЕРИЯ ХИСОБИ
9400-«Давр харажатлари» ҳисобвараЃи бўйича ҳисобварақлар корреспонденцияси
№
|
Хўжалик муомалаларининг мазмуни
|
Ҳисобварақлар корреспонденцияси
|
|
|
дебет
|
кредит
|
1.
|
Маҳсулотни сотиш билан боЃлиқ транспорт харажатларнинг акс эттирилиши
|
9410
|
6990
|
2.
|
Реклама ва маркетинг харажатларининг акс эттирилиши
|
9410
|
6010
|
3.
|
Бошқарув ходимларига иш ҳақи ҳисобланиши
|
9420
|
6710
|
4.
|
Умуммаъмурий аҳамиятдаги асосий воситаларга эскириш ҳисобланиши
|
9420
|
0210-
0299
|
5.
|
Умуммаъмурий фойдаланиш учун материаллар сарфланиши
|
9420
|
1010-
1090
|
6.
|
Аудиторлик хизматига тўловларнинг акс эттирилиши
|
9420
|
6990
|
7.
|
Юқори органни асраб туриш учун ажратма қилиниши
|
9420
|
6120
|
8.
|
Асосий воситаларнинг сотилиши ва бошқача чиқиб кетиши бўйича зарарнинг акс эттирилиши
|
9430
|
9210
|
9.
|
Солиқ органларининг қарорига биноан жарима ҳисобланилиши
|
9430
|
6410
|
10.
|
Шартнома шартларини бузганлик учун жарима ҳисобланилиши
|
9430
|
6960
|
11.
|
Ҳисобот даври охирида давр харажатларининг якуний молиявий натижага ўтказилиши
|
9900
|
9410,
9420,
9430,
9440,
9450
|
18.6. Молиявий фаолиятдан олинадиган даромадлар ҳисоби
«Харажатлар таркиби тўЃрисидаги Низом»га биноан молиявий фаолиятдан олинадиган даромадларга қуйидагилар киради:
- Олинган роялтилар ва сармоя трансферти.
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида бошқа хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида улуш қўшган ҳолда қатнашишдан олинган даромад, акциялар бўйича дивидендлар ва облигациялар ҳамда хўжалик юритувчи субъектга тегишли қимматли қоЃозлар бўйича даромадлар.
- Мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромадлар (лизинг тўловини олиш).
- Валюта счЄтлари, шунингдек чет эл валюталаридаги муомалалари бўйича ижобий курс тафовутлари.
- Сарфланган (қимматли қоЃозларга, шўъба корхоналарга ва ҳоказоларга) маблаЃларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар.
Молиявий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар солиққа тортишда ялпи даромадга киритилмайди.
Молиявий фаолият бўйича даромадлар ҳисоби «Асосий хўжалик фаолиятидан олинадиган даромадлар» номли 2-сон БҲМА, «Лизинг ҳисоби» номли 6-сон БҲМА, «Молиявий инвестициялар ҳисоби» номли 12-сон БҲМАлар билан тартибга солинади.
Молиявий фаолият бўйича олинадиган даромадлар учун қуйидаги ҳисобварақлар очилиши мумкин:
9510-«Роялтидан олинган даромадлар»
9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар»
9530-«Фоиз кўринишидаги даромадлар»
9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар»
9550-«Молияланадиган лизингдан олинадиган даромадлар»
9560-«Ќимматли қоЃозларни қайта баҳолашдан даромадлар»
9590-«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».
Ушбу ҳисобварақлар транзит бўлиб, пассив характерга эга. Уларнинг кредит оборотида тегишли манбалар ҳисобидан молиявий фойданинг кўпайиши, дебет оборотида эса уларнинг ҳисобдан чиқарилиши акс эттирилади.
9510-«Роялтидан олинган даромадлар» ҳисобвараЃида роялти ва капитал трансферти бўйича олинган даромадлар акс эттирилади.
Роялтидан олинган даромадларга қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4850-«Роялти бўйича олишга тегишли счЄтлар»
К-т 9510-«Роялтидан олинган даромадлар».
9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобвараЃида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва чет элларда улуш қўшиш йўли билан бошқа корхоналар фаолиятида қатнашишдан олинган даромадлар, акциялар бўйича дивидендлар акс эттирилади.
Дивидендлар бўйича олинадиган даромадларга қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4840-«Олинадиган дивидендлар»
К-т 9520-«Дивидендлар кўринишидаги даромадлар».
9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар» ҳисобвараЃида узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар бўйича ҳисобланган фоизлар акс эттирилади. Фоизлар ҳисобланганида қуйидагича проводка берилади:
Д-т 4830-«Олинадиган фоизлар»
К-т 9530-«Фоизлар кўринишидаги даромадлар».
9540-«Курс фарқларидан олинган даромадлар» ҳисобвараЃида валюта счЄтлари, шунингдек хорижий валюта муомалалари бўйича ижобий курс фарқларидан олинган даромадлар акс эттирилади.
9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар» ҳисобвараЃида мулкни узоқ муддатли ижарага беришдан олинган даромад акс эттирилади.
Молияланадиган лизинг бўйича жорий йилда олинадиган даромад суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 6230-«Муддати узайтирилган даромад» - жорий қисми
К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар»
Молиявий лизинг бўйича асосий воситаларни ижарага беришдан олинган даромад суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 7290-«Бошқа муддати узайтирилган мажбуриятлар»
К-т 9550-«Молияланадиган лизингдан даромадлар».
Узоқ ва қисқа муддатли инвестициялар бўйича қимматли қоЃозларнинг номинал қийматидан ортиқ баҳоланган фарқ суммасига қуйидагича проводка берилади:
Д-т 0610, 5810
К-т 9560-«Молиявий фаолият бўйича бошқа даромадлар».
9590-ҳисобварақда молиявий фаолиятнинг бошқа турларидан олинган фойда акс эттирилади.
Ҳисобот даври якунида 9510, 9520, 9530, 9540, 9550, 9560, 9590-ҳисобварақларнинг кредит оборотидаги суммалар якуний молиявий натижага ўтказилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|