|
Кариес хақида тушунча. Кариес каваклари таснифи (Блэк бўйича). Тиш қаттиқ тўқималарини чархлашда ишлатилувчи асбоблар. Бормашиналар. Кариес ковакларини чархлаш босқичлари ва услублари
|
Sana | 23.04.2022 | Hajmi | 1,4 Mb. | | #577520 |
| Bog'liq ts leksiya karies. charxlash tamoillari Javohir
Тошкент Давлат стоматология институти
Факультет терапевтик стоматология кафедраси
Терапевтик стоматология пропедевтикаси фани
213-Б гурух талабаси
Бойбобоев Жавохир
ТИШ КАРИЕСИ (caries dentis) – патологик жараён бўлиб, тишлар чиққандан сўнг тиш қаттиқ тўқималарининг деминерализацияга учраши натижасида бўшлиқ хосил бўлиши.
21 ва 22
ТИШЛАР КАРИЕСИ
КАРИЕС КЎРСАТКИЧЛАРИ
ЖССТ номенклатурасига асосан кариесга чалинган тишларни бахолаш учун 3 та асосий кўрсаткичлар қўлланилади:
ТАРҚАЛГАНЛИК - кариес, олинган ва пломбаланган тишлари бор шахсларнинг фоиз миқдори.
ЖАРОХАТ ИНТЕНСИВЛИГИ – кариес ва унинг асоратларига учраган (К), пломбаланган (П), ва олинган (У) тишларнинг ўртача микдори. Уларнинг умумий микдори КПУ индекси дейилади.
ИНТЕНСИВЛИКНИНГ ЎСИШИ – КПУ индексининг йилига ўсиши.
Кариесни таркалиши ва интенсивлигига таъсир этувчи омиллар: - Иқлим ва географик жойлашиш;
- Овқатланиш таркиби ва тартиби;
- Микробларни тиш эмалига таъсири;
- Оғиз бўшлиғини ёмон парвариш қилиш;
- Умумий ва йўлдош касалликлар;
- Фтор ва минерал тузларни ичимлик сувдаги таркиби;
- Касбий зарарликлар.
Деминерализация жараёни Кариесни келтириб чиқарувчи асосий омиллар: - Тиш тўқимасини кариесга мойиллиги;
- Тиш караши (plaque);
- Кариесоген омиллар билан доимий алоқа.
Кариесни келиб чиқиши ва ривожланишига олиб келувчи омиллар - ЗАМОНАВИЙ НАЗАРИЯ.
Кариес
Енгил хазм бўлувчи углеводлар
Кариесрезистентликни пасайиши
Вақт
Кариесоген микрофлора
Кариесни патогенези:
Тиш карашидаги бактериялар
Озиқадаги углеводлар
Органик кислоталар
Эмалдаги кристалларни эриши
Ўчоқли деминерализация
Фиссуралар: Фиссураларнинг турлари: Кариесни клиник-топографик таснифи: - Доғ босқичидаги кариес – macula cariosa.
- Юза кариес – caries superfacialis.
- Ўрта кариес – caries media.
- Чуқур кариес – caries profunda.
Кариесни таснифи (классификацияси) – локализацияси бўйича. G.V.Black (1895) I синф Коваклар моляр ва премоляр тишларнинг табиий фиссураларида ва кўр тешикларида жойлашган II синф Коваклар моляр ва премоляр тишларнинг контакт юзаларида жойлашган. III синф Коваклар курак ва қозиқ тишларнинг контак юзасида жойлашган бўлиб, кесув қирра сақланган IV синф Коваклар курак ва қозиқ тишларнинг контакт юзасида жойлашган бўлиб, кесув қирра хам зарарланган V синф Коваклар барча гуруҳ тишларнинг бўйин соҳасида жойлашган. VI синф Коваклар моляр ва премоляр тишларнинг дўмбоқларида, курак ва қозиқ тишларнинг кесур қиррасида жойлашган Коваклар даражасига кўра фарқланади: - Оддий – тишнинг битта юзасида жойлашган коваклар (I, V синф коваклари).
- Мураккаб – тишнинг турли юзаларида жойлашган бир нечта ковак бўлиб, битта умумий майдонга қўшилган коваклар (II, III, IVсинф).
Do'stlaringiz bilan baham: |
|
|