Bogliq vibratorlarda bosh barg faza kechikkan tomonga og’adi.
Bog’liq vibratorlar hosil qilgan YD kardioida holida bo’ladi.Faqat quyidagi shart bajarilganda
72. Боглик вибраторлар хосил килган ЙД тахлил килинг
Бир йўналишли нурлатиш ёки тор йўналганлик диаграммасини ҳосил қилиш талаб этилган ҳолатларда икки ёки ундан ортиқ тебратгичлардан ташкил топган антенналардан фойдаланилади. Бундай тебратгичлар бир - бирига сезиларли таъсир кўрсатганлиги сабабли боғлиқ тебратгичлар деб аталади. Боғлиқ тебратгичлар (БТ) ЭЮК киритиш усули ёрдамида амалга оширилади. Бу ғоя 1922 йилда Ражинский ва Бриллюэн томонидан бир-бирига боғлиқ бўлмаган ҳолатда тарғиб қилган.
Боғлиқ тебратгичларнинг (H-текисликда) йўналганлик диагараммаси
71. Рефлектор ва директорларнинг бажарадиган вазифаларини тушунтиринг
Нурлатишни кучайтириб, олдинги тебраткичга томон йўналтириб берувчи ва қарама-қарши томондаги нурланишни сусайтирувчи тебраткич – рефлектор (қайтарувчи) деб аталади.
Тебраткичнинг рефлекторловчи ҳаракати тўлиқ бўлиши учун (d=λ/4), ҳар иккала тебраткичлардаги токлар қиймат жиҳатидан тенг бўлиши шарт (q=1), рефлектордаги ток эса иккинчи боғлиқ тебраткичдаги токдан 900 илгарилаб кетиши керак.
Иккинчи тебраткич томон йўналтирилган нурланишни сусайтириб, қарама-қарши томондаги нурланишни кучайтириб берувчи тебраткич – директор (йўналтирувчи) деб аталади.
Идеал ҳолатда директор: q=1; φ=-π/2 режимида ишлаши керак. Ҳар иккала ҳолатда ҳам майдон кучланганлиги қўзғатилган ток фазаси ортда қолаётган томонга қараб ортиб боради.
73. Актив вибратор деб кандай вибраторга айтилади?
Пассив тебратгичлар актив тебратгич электромагнит майдони орқали қўзғатилади. Актив тебратгичнинг узунлиги (2 l ) резонанс бўлиши учун λ/2 дан кичикроқ олинади. Пассив тебратгич рефлектор режимида ишлаши учун, унинг кириш қаршилиги индуктив характерда бўлиши, яъни узунлиги актив тебратгич узунлигидан каттароқ бўлиши керак. Директор режимида ишлаши учун эса, унинг кириш қаршилиги сиғимли характерда бўлиши, яъни узунлиги актив тебратгич узунлигидан кичикроқ бўлиши керак. Рефлектор майдонни актив тебратгич томонга кучайтириб, тескари йўналишда сусайтирганлиги сабабли, бир нечта рефлекторни қўллаш маънога эга эмас, чунки орқадаги рефлекторлар суст қўзғатилади. Биринчи директор майдонни кейинги директор томон кучайтиради, шунинг учун бир нечта директор ўрнатилса, улар етарлича интенсив қўзғатилади. Директорлар узунлиги ва улар орасидаги масофа шундай танланадики, бунда кейинги тебратгичдаги ток фазаси ўзидан олдин тебратгич фазасидан 1 d катталикка, яъни k 1 d дан бирмунча катта бўлган катталикка орқада қолади. Бундай антеннани фазавий тезлиги камайтирилган (c/V > 1) ЮТА сифатида кўриш мумкин. Максимал нурланиш йўналиши антенна ўқи билан ( 0 = 0 ) мос тушади.
74. Пасив вибратор деб кандай вибраторга айтилади?
Пассив тебратгичлар одатда бир тарафлама нурланишни хосил қилиш учун рефлектор ва директор сифатида қўлланилади. Тебратгич рефлектор ёки директор вазифасини бажариши учун, ундаги ток актив тебратгичдагига нисбатан маълум фазага ва катталикка эга бўлиши керак(идеал ҳолатда d = λ/4 да q = 1 ва Ψ = ±90° шартлар бажарилиши керак). q ва ψ катталиклар пассив тебратгичларда актив ва пассив тебратгичлар орасидаги масофага ҳамда пассив тебратгичнинг актив ва реактив қаршиликларига боғлиқ. Бу катталикларни пассив тебратгич реактив қаршилигини ўзгартириш билан бошқариш мумкин. q ва Ψ катталикларни аниқлаймиз. Актив ва пассив (ўртасига Хн0 созлаш қаршилиги уланган, 3.8, а - расм) боғланган симметрик тебратгичларни эквивалент схема билан алмаштирамиз(3.8, б - расм). Пассив тебратгич, одатда максимал халақитсиз ишлаш коэффициентини таъминлаган ҳолда созланади. Бунда ҳосил бўлган q и Ψ лар идеал ҳолатдан (q = 1, Ψ = 90°) фарқли бўлади, шунинг учун халақитсиз ишлаш коэффициенти 10...20 дан катта бўлмайди. Пассив рефлектордаги ток фаза бўйича актив тебратгич токидан ошиши керак. Бунда тебратгичнинг тўлиқ реактив қаршилиги (созлаш қаршилиги билан бирга) индуктив характерга эга бўлиши керак. Бу хулоса 0,1 d 0,25 бўлганда ўринли. Пассив тебратгич директор сифатида ишлаши учун, 0,1 d 0,25 да унинг тўлиқ реактив қаршилиги манфий, яъни сиғимли характерга эга бўлиши керак. Қисқа тўлқинли диапазонда пассив тебратгич одатда, ўртасига қисқа туташган икки ўтказгичли линиядан иборат созланувчи реактив қаршилик улаб бошқарилади. Метрли ва дециметрли диапазонда бундай қаршилик қўлланилмайди. Пассив тебратгич узунлиги ўзгартирилиб созланади. Рефлектор сифатида ишлаши учун, унинг узунлиги /2 дан бирмунча катта ва кириш қаршилиги индуктив характерга эга бўлиши керак. Директор сифатида ишлаши учун, узунлиги /2 дан бирмунча кичик бўлиши ва кириш қаршилиги сиғимли характерга эга бўлиши керак.
75. Антенна панжаралари ёрдамида ўткир йўналтирилган диаграммаларни ҳосил килиш усуллари
Ўқ бўйича нурлатувчи амплитудаси тенг тақсимланган чизиқли панжарани кўриб чиқамиз. Ушбу амплитудадаги ҳар бир тебратгичнинг ўқлари ўзаро параллел бўлиб, панжара ўқи бўйлаб максимал интенсивлик билан нурлатади (х ўқи).
Антенна элементларидаги ток фазалари φ ни мос келувчи фаза ўзгартиргичлар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Бироқ бундай антеннанинг манба билан таъминлаш схемаси жуда мураккаблашиб кетади. Шу сабабли антенна элементларини югурма тўлқин ёрдамида кетма-кет антенна бошидан охирига томон маълум бир белгиланган фаза тезлиги билан қўзғатиш қулайроқ. Бунда ҳар бир кейинги тебратгичнинг аввалги тебратгичдан ток фазаси бўйича га ортда қолади.
Бунда, d1–тебратгичлар орасидаги масофа;
ß=ω/v=kc/v – фаза коэффициенти;
с/v – сусайиш коэффициенти.
Максимал нурланиш йўналишининг панжара ўқи нормалидан оғиши натижасида йўналганлик диаграммаси кенгаяди, ён япроқ сатҳи ўзгармайди, бунда ЙК камайиши керак. Лекин, бунда фазовий йўналганлик диаграммаси коник кўриниш олади ва нурланган майдон чегараланган (асосий япроқ) қисмда фазовий бурчак камайади. Бу эса, ўз ўрнида йўналганлик диаграммасининг Е текисликда кенгайишини компенсациялайди. Натижада чизиқли бир текис панжара ЙК φmaxгл га боғлиқ бўлмайди. Чизиқли бир текис панжара ЙКни D = 101,5/2φ0,5 орқали ҳисоблаш мумкин, бу ерда 2φ0,5 – ярим қувват бўйича йўналганлик диаграммасининг кенглиги, рад. Кўрилган антенна панжаралари максимал интенсивликда ё ўз ўқи нормали йўналишида ψ = 0 0 – синфаз панжара), ё нормалга қандайдир 67 бурчакда (чизиқли панжара) нурлатади. Панжара ўқи бўйлаб (у ўқи) нурланиш нолга тенг, чунки панжара элементлари бу йўналишда нурлатмайди. Бу – кўндаланг нурлатувчи панжарадир.
76. Антенна панжаралари ёрдамида йўналганлик диаграммаларини бошкариш усуллари
Максимал нурланиш йўналишининг панжара ўқи нормалидан оғиши натижасида йўналганлик диаграммаси кенгаяди, ён япроқ сатҳи ўзгармайди, бунда ЙК камайиши керак. Лекин, бунда фазовий йўналганлик диаграммаси коник кўриниш олади ва нурланган майдон чегараланган (асосий япроқ) қисмда фазовий бурчак камайади. Бу эса, ўз ўрнида йўналганлик диаграммасининг Е текисликда кенгайишини компенсациялайди. Натижада чизиқли бир текис панжара ЙК φmaxгл га боғлиқ бўлмайди. Чизиқли бир текис панжара ЙКни D = 101,5/2φ0,5 орқали ҳисоблаш мумкин, бу ерда 2φ0,5 – ярим қувват бўйича йўналганлик диаграммасининг кенглиги, рад. Кўрилган антенна панжаралари максимал интенсивликда ё ўз ўқи нормали йўналишида ψ = 0 0 – синфаз панжара), ё нормалга қандайдир 67 бурчакда (чизиқли панжара) нурлатади. Панжара ўқи бўйлаб (у ўқи) нурланиш нолга тенг, чунки панжара элементлари бу йўналишда нурлатмайди. Бу – кўндаланг нурлатувчи панжарадир. Хулоса. Синфаз панжаранинг йўналганлик диаграммаси кенглиги тўлқин узунлиги камайиши, тебратгичлар сони ва улар орасидаги масофа ортиши билан тораяди. Агар синфаз панжарада тебратгичлар сони камайтирилса ва улар орасидаги масофа nd қийматини, яъни антеннанинг чизиқли ўлчамларини сақлаш мақсадида катталаштирилса, асосий япроқ кенглиги ўзгармасдан қолади, лекин ён япроқлар сатҳи ортади. d < 0,5λ да ён япроқлар сатҳи деярли ўзгармайди, аммо тебратгичлар сони ортиб, таъминот тизими мураккаблашади. Шунинг учун, d масофа йўналмаган ёки ярим тўлқин узунлигидаги тебратгичларда 0,5λ га, бир тўлқинлиларда λ га тенг қилиб олинади. Ён япроқлар сатҳини камайтириш учун, марказий тебратгичлар катта, қолганлари кичикроқ токларга эга эквидистант панжаралардан ёки антенна марказидан узоқлашган сари тебратгичлар орасидаги масофа ортиб борувчи тенг амплитудали панжаралардан фойдаланилади. Амплитудалар тақсимлаш қонунини танлаш ёки тебратгичларни жойлаштириш орқали ён япроқлар сатҳини кераклича камайтириш мумкин.
77. Буйлама нурлатувчи антенна панжараси хакида тушунча беринг
78. Буйлама нурлатувчи антенна панжарасининг йуналганлик характеристикасини келтиринг
O’qi bo’yicha(bo’ylama) nurlatuvchi AP deb bitta o’qiga o’zaro parallel joylashtirilgan nurlatuvchi elementlar tizimiga.Ўқи ўзаро параллел ва ҳар бир тебратгич антенна панжараси ўқи (х ўқи) бўйлаб максимал интенсивликда нурлатаётган бир чизиқли панжарани кўриб чиқамиз(3.9, б - расм).
Антенна элементларидаги токнинг фазасини зарур силжитиш ( ) мос фаза ўзгартирувчилар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Лекин, бундай ҳолда антеннани таминлаш схемаси мураккаб кўриниш олади. Бунинг ўрнига антенна элементларини маълум фазавий тезлик билан, (1- тебратгич) антенна бошланаиган унинг уни томон тарқалаётган югурма электромагнит тўлқин ёрдамида қўзғатиш анча осондир. Бу ҳолатда кейинги тебратгичдаги токнинг фазаси олдинги тебратгичдаги токдан = d катталикка орқада қолади. Антенна элементларидаги токнинг фазасини зарур силжитиш ( ) мос фаза ўзгартирувчилар ёрдамида амалга ошириш мумкин. Лекин, бундай ҳолда антеннани таминлаш схемаси мураккаб кўриниш олади. Бунинг ўрнига антенна элементларини маълум фазавий тезлик билан, (1- тебратгич) антенна бошланаиган унинг уни томон тарқалаётган югурма электромагнит тўлқин ёрдамида қўзғатиш анча осондир. Бу ҳолатда кейинги тебратгичдаги токнинг фазаси олдинги тебратгичдаги токдан = d катталикка орқада қолади.. Натижавий майдон = 0° йўналишда максимал, чунки кузатиш нуқтасида барча антенна элементларининг майдони синфаз ҳолда қўшилади. 71 бунга сабаб носинфаз қўзғатилишдаги фаза силжиши Ψ бутунлай фазовий фаза силжиши Ψр билан компенсацияланади. бурчакни ўзгартиришда (бу θ бурчакка ҳам тааллуқли) Ψ Ψр бўлади. Бунинг натижасида 0 0 бурчак билан тавсифланувчи кузатиш нуқтасидаги натижавий майдон кучланганлиги антенна ўқи бўйича жойлашган кузатиш нуқтасидагига нисбатан кичик бўлади. Агар cos манфий бўлса (90°< < λ/2 бўлганда, Ψ ва Ψр фаза силжишлари бир хил ишорага эга бўлади. Бу ҳолатда олдинроқ қўзғатилувчи тебратгич кейинроқ қўзғатилувчи (фазовий фаза силжиши манфий) тебратгичга нисбатан кузатиш нуқтасига яқинроқ жойлашган. Қўшни тебратгичлар майдонлари орасидаги фаза силжиши 1 d нинг кичик қийматларида катта ва кузатиш нуқтасида натижавий майдон кичик қийматга эга бўлади. Бинобарин, югурма тўлқин антеннаси кўпроқ бир томонлама йўналганлик хоссасига ва ўзининг ўқи бўйича максимал интенсивликда нурлатишга эгадир (ўқ бўйича нурлатувчи антенна)
79. . Кундаланг нурлатувчи антенна панжарасининг ишлаш принципини таҳлил килинг
Фазода бир хил ориентирланган n та симметрик тебратгичлар қатори мавжуд деб тасаввур қиламиз (3.9, а - расм). Қўшни тебратгичлар марказлари орасидаги масофа d га тенг.Нурлатиш марказлари панжара ўқи деб аталадиган чизиқда жойлашган бир хил нурлатувчилар тизими чизиқли панжара дейилади. Панжаранинг мазкур қатори барча элементларидаги токлар бир қийматга эга (I1=I2=…In=I) ва ҳар бир кейинги тебратгич токининг фазаси ўзидан олдинги тебратгичдаги ток фазасидан ψ катталикка орқада қолади деб ҳисоблаймиз. Шундай қилиб, I2 = Iexp(-i ) ... In = Iexp[-i(n - l) ].
Бинобарин, ҳар бир тебратгичлар қатори бўйлаб қўзғатувчи ток фазаси чизиқли қонун бўйича ўзгаради. Дастлаб, тенг амплитудали токлар билан қўзғатилган, бир-биридан бир хил масофада жойлашган n та йўналтирилмаган нурлатувчилардан иборат чизиқли тизимни кўриб чиқамиз (4.1,а - расм).
Бундай тебратгичлар тизими тенг амплитудали эквидистант панжара дейилади. Ҳар бир кейинги тебратгичдаги ток фазаси олдинги тебратгичдаги токдан ψ бурчакка орқада қолсин. d << r бўлганда, антеннадан катта узоқликдаги M нуқтада алоҳида турли тебратгичлардан нурларни параллел деб ҳисобласа бўлади. М нуқтадаги (4.1,а - расм) биринчи тебратгич ҳосил қилган майдонни Е1 билан белгилаймиз. Тенг амплитудали панжарада бир биридан катта узоқликдаги турли тебратгичлар ҳосил қилган майдон амплитудасини биринчи тебратгич майдони амплитудасига тенг деб қабул қилиш мумкин, бироқ бу майдонларнинг фазалари турлича бўлади.
80.ko’ndalang nurlantiruvchi antenna panjalarning yo’nalganlik harakteristikasi.
O’TQ katta qiymatlariga erishishi va tor O’D ga ega bo’lish uchun bir nechta tebratgichlardan iborat bo’lgan antenalardan foydalaniladi. Bu tizim antenna panjaralari deb ataladi. Agar panjaralar tebratgichlari bir xil fazaga ega bo’lsa bunday panjaralar sinfaz panjalar deb ataladi. Teng amplitudali tok bilan qo’zg’atuvchi n-ta yo’naltirilmagan tebratgichlardan tashkil topgan, bi biridan d-uzoqlikda joylashgan, chiziqli tizim ekvidistant teng amplitudali panjara deb ataladi.
Do'stlaringiz bilan baham: |