Кандай электромагнит тўлқинлар радиотулкинлар деб аталади?
Эркин тарқалувчи ва частотаси Hz дан Hz гача бўлган диапазонда ётувчи электромагнит тўлқинлар — радиотўлқинлар деб юритилади.Алоқа тизимларида ва телерадиоэшиттиришда радиотўлқинларнинг эркин тарқалиш механизмларидан кенг фойдаланилади. Ер атмосфераси ва ернинг устки қатламлари, ўз ҳоссаларига қўра, биржинсли бўлмаган ютувчи мухитлардир.Унинг диэлектрик сингдирувчанлиги ва солиштирма ўтказувчанлиги вақт ва фазода доимий бўлиб қолмай, тарқалувчи тўлқин частотасига қараб ўзгариб боради. Реал атмосфера қатламида Ер юзаси бўйлаб тўлқинлар тарқалишининг умумий масалалари, тарқалиш трактининг хусусиятига боғлиқ равишда ўз тарқалиш механизмига эга бўлган бир нечта ҳолларга бўлинади.
Радиотулкинларнинг частотавий чегаралари
Радиотулкинларнинг тарқалиш механизмлари
Дастлабки мунтазам механизмга радиотўлқинларнинг “хаво - ер юзаси” чегарасидаги тарқалиши киради (2.1.а-расм). Бу механизм дифракция қонунларига бўйсинади (дифракция – радиотўлқиннинг тўсиқни енгиб ўтиш жараёни). Ернинг бевосита юзасида тарқалувчи ва дифракция қонуни натижасида ернинг қавариқлигини енгиб ўтувчи радиотўлқинлар ер тўлқинлари ёки сиртий тўлқинлар номини олган.
Махаллий характерга эга бўлган суст электрик нобиржинслиликлар натижасида тропосферада радиотўлқинларнинг сочилиши рўй беради (2.1.в-расм). Ушбу механизмдан ишчи частотаси 300 МГц дан юқори бўлган ер усти радиолинияларида фойдаланилади. Тропосферада сочилиш ва унинг йўналтирувчи ҳусусияти ҳисобига 1000 км гача масофага тарқалувчи радиотўлқинлар тропосферали тўлқинлар номини олган. Ер пункти ва коинот станцияси орасидаги алоқа фақат атмосфера қатлами ва коинот фазосидан ўтувчи тўғри тўлқин хисобига амалга оширилиши мумкин (2.1.г-расм). Биржинсли ёки суст нобиржинс муҳитда тўғри чизиқ ёки шунга яқин траектория бўйича тарқалувчи радиотўлқинлар эркин тарқалувчи ёки тўғри чизиқли тўлқинлар номини олган. Атмосферадаги ионизацияланган юқори қатламларнинг жадал равон электрик нобиржинслилиги частотаси 30…40 МГц гача бўлган радиотўлқинларнинг яна бир мунтазам тарқалиш механизмини хосил қилади. Бунда радиотўлқинлар ионизацияланган қатлам ва ернинг сиртидан кўп каррали аксланиш ҳисобига тарқалади (2.1.б-расм). Ионосферанинг нобиржинсли муҳитида тарқалувчи ва ионосферадан бир ёки кўп каррали аксланиш ҳисобига узоқ масофага тарқалувчи тўлқинлар ионосферали ёки фазовий тўлқинлар деб номланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |