Кандай электромагнит тўлқинлар радиотулкинлар деб аталади?


Антеннанинг электр хусусиятларини тавсифловчи параметрлар



Download 1,4 Mb.
bet20/29
Sana28.01.2023
Hajmi1,4 Mb.
#904584
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29
Bog'liq
Antenna yakuniy shpargalka

61. Антеннанинг электр хусусиятларини тавсифловчи параметрлар
Антеннанинг кириш қаршилиги деб, манба нуқтасидаги кучланишнинг манба нуқтасидаги токка бўлган нисбатига айтилади. Умумий ҳолда бу қаршилик комплекс катталик ҳисобланади ва антеннанинг нисбий узунлиги l / λ га боғлиқ.
Антеннанинг кириш қаршилиги деб антенна таъминоти нуқталари (антенна қисқичлари) ўртасидаги кучланишнинг бу нуқталардаги токка нисбатига айтилади. Антенна тўлқин ўтказгичдан таъминот олса, кириш қаршилиги тўлқин ўтказгич трактида юзага келадиган қайтишлар билан аниқланади. Умуман кириш қаршилиги Zкир= Rкир+ iXкир комплекс катталик. У фидерли трактда югурувчи тўлқин режимига яқин бўлган режимни таъминлаш учун фидер трактининг тўлқин қаршилиги билан мос бўлиши керак.
Нолинчи нурлатишдаги ЙД кенглиги деб, майдон кучланганлиги 0 гача тушган ораликдаги бурчак 20 айтилади.
Ярим қувват бўйича ЙД кенглиги деб, қувват зичлиги 2марта камайган оралиқ 20.5 айтилади..
62. Антеннанинг йўналганлик характеристикаси ва йўналганлик диаграммасига таъриф беринг
Антенна томонидан нурланган электромагнит майдонни хисоблашда уни чексиз элементар манба(нурлатгич)лардан иборат деб қараш ўринлидир. Максвелл тенгламаларининг чизиқлилиги ҳисобига элементар манбалар майдонларига суперпозиция принципи қўлланилиши мумкин, бу антенна майдонини уни қўзғотувчи токлар амплитуда ва фазаларини ҳисобга олган ҳолда, элементар нурлатгичлардаги майдонларни қўшиш орқали аниқлаш мумкин. Майдонларни қўшиш уларни манба бўйича интеграциясига олиб кирилади. Қуйидагилар элементар манбалар ҳисобланади: симли антенналарда элементар электр тебратгичлар; тирқишли антенналарда элементар магнит тебратгичлар; апертур антенналарда тўлқин фронтининг чексиз кичик элементлари ёки Гюйгенс элементлари.Антенна йўналганлигининг амплитудавий характеристикаси |f( , )| деб, антенна кузатиш нуқтасида хосил қиладиган электр майдон кучланганлиги катталигининг (модулининг), кузатиш нуқтаси ва антенна орасидаги масофа доимий бўлганда (r = const) сферик координата тизими бурчаклари θ ва φ билан тавсифланувчи шу нуқтагача бўлган йўналишга боғлиқлигига айтилади. Антенна йўналганлигининг фазавий характеристикаси Ψ(θ,φ) деб, узоқ зонадаги фазода жойлашган кузатиш нуқтасида антенна ҳосил қиладиган майдон фазасининг, бурчаклар θ ва φ билан тавсифланувчи шу нуқтагача бўлган йўналишга боғлиқлигига айтилади.
Йўналганлик амплитудавий характеристикасининг график кўриниши антеннанинг йўналганлик диаграммаси (ЙД) дейилади. Фазовий ЙД координат бошидан чиқувчи радиус-вектор охири билан тавсифланувчи f(θ,φ) ёки F(θ,φ) текислиги кўринишида тасвирланади, унинг узунлиги хар бир йўналишда маълум масштабда f(θ,φ) функциясига тенг.
ЙД сон қийматда асосий япроқнинг кенглиги ва ён япроқларнинг нисбий сатхи асосида тавсифланади.
ЙД нинг кенглиги деб, майдон кучланганлиги маълум қийматгача камаядиган йўналишлар орасидаги бурчакка айтилади. Ноль нурлатиш сатҳи бўйича ЙД кенглиги деб, майдон кучланганлиги 0 гача тушувчи йўналишлар орсидаги 20 бурчакка айтилади (1.3 - расм).
63. Антенна йуналганлик диаграммасининг параметрлари
ЙД нинг кенглиги деб, майдон кучланганлиги маълум қийматгача камаядиган йўналишлар орасидаги бурчакка айтилади. Ноль нурлатиш сатҳи бўйича ЙД кенглиги деб, майдон кучланганлиги 0 гача тушувчи йўналишлар орсидаги 20 бурчакка айтилади
Ярим қувват бўйича ЙД кенглиги деб шундай йўналишлар орасидаги 20,5 бурчака айтиладики бунда улар бўйлаб |Е| = |Emax|/ 2 ёки қувват оқимининг ўртача қиймати П=Пmaх/2 га тенг.
Ён япроқларнинг нисбий сатхи (ᶓ ) бу япроқни максимуми йўналишидаги майдон кучланганлигининг (ENmax) асосий максимум 23 йўналишидаги майдон кучланганлиги(Еmax) га бўлган нисбатига айтилади, яъни

Одатда ён япроқларни бостиришга, яъни N нинг кичик бўлишига харакат қилинади. Кўп холларда йўналганликнинг амплитудавий характеристикалари қизиқтиради (кейинчалик “амплитудавий” сўзини қўлламаймиз). Антенна ҳимоя таъсирининг коэффициенти (Кзд) асосий йўналишда нурланадиган майдон кучланганлигини асосий йўналишда нурланадиган майдон кучланганлигиниг, қарама-қарши йўналишда нурланадиган майдон кучланганлигига нисбатидир.
64. Симметрик вибратор деб кандай курилмага айтилади?

Энг содда симметрик тебратгич (СТ) иккита бир хилдаги ўтказгичдан
иборат бўлиб, уларнинг бир учи манба орқали энергия билан таъминланади.Ҳозирда симметрик тебратгич мустақил антенна сифатида қисқа, метрли ва дециметрли тўлқинларда қўлланилади. Шу диапазонларда симметрик тебратгичлар қаторидан иборат мураккаб антенналар ҳам қўлланилади. Сантиметрли диапазонда симметрик тебратгичлар (кўзгули антенналар нурлатгичи) мураккаб тизимлар элементлари сифатида қўлланилади.Симметрик тебратгич ўртасига юқори частота генератори уланган шакли ва ўлчамлари бўйича бир хил бўлган 2та ўтказгичдан иборат (кўпинча бу ўтказгичлар елкалар деб аталади).



65. Симметрик вибратор учун майдон кучланганлиги ифодаси


Токнинг тақсимланиши ва фазанинг фазовий силжишини ҳисобга олган ҳолда тебратгич елкаси узунлиги бўйича интеграллаш натижасида узоқ зонада симметрик тебратгич майдон кучланганлигини хисоблаш формуласи аниқланади
Элементар электр тебратгичдаги каби бу формула уч қисмдан иборат: мазкур нуқтагача йўналишга боғлиқ бўлмага н ва фақат майдон кучланганлии қийматини белгиловчи кўпайтувчи йўналганлик хоссаларини белгиловчи кўпайтувчи ва фаза кўпайтувчиси = iexp(-ikr0). Формуланинг f(φ) учун таҳлили симметрик тебратгичнинг фақат меридионал текисликдаги (Е электр вектор текислигида) йўналганлик хоссаларига эгалигини кўрсатади. Симметрик тебратгичнинг экваториал текисликдаги (Н магнит вектор текислиги) йўналганлик хоссаси f(Θ) = 1- coskl формула орқали аниқланади, яъни азимутал бурчак Θ га боғлиқ эмас. Шунинг учун, симметрик тебратгичнинг экваториал текисликдаги йўналганлик диаграммасини қутбли координата тизимида айлана ташкил этади.
66. Симметрик вибратор елкаларидаги ток амплитудасининг таксимоти
Симметрик тебратгич учун антенналар назарияси асосий масаласининг қатъий ечими тебратгич бўйлаб ток тақсимоти ноаниқлиги сабабли мураккабдир. Узоқ зонада симметрик тебратгич вужудга келтирадиган майдонни ҳисоблашнинг тақрибий методи мавжуд. Бу метод асосида симметрик тебратгич билан икки ўтказгичли йўқотишсиз очиқ охирли линия ўртасидагидек қандайдир ташқи ўхшашликка асосланган токнинг тебратгич бўйлаб синусоидал тақсимланиши тўғрисидаги тахмин ётади. Ҳақиқатдан икки ўтказгичли линиядан (2.2, а - расм) линия ўтказгичларини ўзаро 1800 га

исталган(танланган) нуқтасигача бўлган масофа; k = 2 / – тўлқин сони (фаза коэффициенти).


Тебратгичдаги тўлқин узунлиги λ эркин фазодаги тўлқин узунлигига тенг дейилади. Бу тахминий фараз ҳисобланади. Ҳар икки тизим – линия ва тебратгич – бир-биридан фарқ қилувчи, тақсимланган параметрларга эга тебратувчи тизимлар хисобланади. Биринчидан, линиянинг тақсимланган параметрлари (Li, Ci) унинг узунлиги бўйича ўзгармайди, тебратгичники эса узунлиги бўйича доимий эмас (2.2, б - расм). Иккинчидан, линия электромагнит тўлқинларни канализация қилиш учун ҳизмат қиладива умуман нурлатмайдиган тизим хисобланади, тебратгич эса нурлатади. Охири очиқ линияда ток линия идеал ўтказгичдан тайёрланган бўлса, яъни унда йўқотишлар бўлмаса, турғун тўлқин қонуни асосида ўзгаради. Тебратгичда эса, у хатто идеал ўтказгичдан тайёрланган бўлса ҳам, йўқотиш нурлатишга бор (фойдали). Шунинг учун ҳам тебратгичда токни турғун тўлқин қонунига асосан тақсимлаб бўлмайди.
67. Симметрик вибратор йўналганлик диаграммаларининг унинг елкаларидаги ток таксимотига богликлиги

Токнинг тақсимланиш қонунини билган ҳолда, тақрибий заряд тақсимланиш ҳам билиш мумкин , бу ерда
– заряд тўпламидаги амплитудаси. Заряднинг симметрик тебратгич бўйлаб тақсимланишининг бу заряд қонуни йўқотишсиз охири очиқ линиядаги кучланиш(потенциал) тақсимотига яқиндир. Антенна назариясида кучланиш иборасидан фойдаланиш эхтиёткорлик талаб этади, чунки антеннанинг майдони потенциал ҳисобланмайди. Ундан ўлчаш нуқталари орасидаги масофа тўлқин узунлигидан кичик бўлганда фойдаланиш мумкин. Бу антеннага манбани уланиш нуқталарида кучланишни ўлчашда ҳамда узун тўлқинли антенналарда ўринлидир. 2.3 - расмда ҳар хил узунликдаги тебратгичлар учун заряд ва токнинг тақсимланиши ифодаланган. Узун линиянинг тўлқин қаршилиги билан ўхшаш тарзда симметрик тебратгичнинг тўлқин қаршилиги тушунчаси киритилади.


68. Симметрик вибраторнинг кириш каршилиги


Генератордан тебратгичга берилаётган қувватнинг бир қисми нурланади, қолгани тебратгичнинг ўзида(қизишда), изоляторларда ва тебратгични ўраб турган буюмларда йўқолади. Нурланган қувватга актив нурланиш қаршилиги мос, йўқотишлар қуввати эса, актив йўқотиш қаршилигига тўғри келади. Бундан ташқари, реактив қувват мос келувчи антенна атрофида тебранувчи электромагнит майдон мавжуд. Бу қувват ё генератордан нурланишга берилади ё унинг ўзига қайтиб келади. У, асосан антеннанинг реактив қаршилигига мос келади. Шу тариқа антеннага уланган генератор комплекс қаршиликка юкланган, у антеннанинг кириш қаршилиги дейилади ва тебратгич қутбларидаги кучланишнинг таъминот нуқталаридаги токка нисбатига тенг

Кириш қаршилигининг катталиги ва характери генераторнинг ишлаш режимини белгилайди. Одатда, симметрик тебратгичларда йўқотишлар кам, шунинг учун Rкир R o деб оламиз, R o – тебратгичнинг нурлатиш қаршилиги. Унинг қийматини аниқ ҳисоблаш учун тебратгич бўйлаб ток тақсимотини билиш зарур. Одатда, инженерлик мақсадлари учун етарли аниқликда кириш қаршилиги ток тақсимотининг тақрибий қонунларидан фойдаланилади.
69. Симметрик вибраторнинг диапазонлик хусусиятларини ошириш усуллари
Содда тебратгичли(шу жумладан,носимметрик) антенналарнинг ишчи диапазони антенна кириш қаршилигининг частотага боғлиқлиги билан белгиланади. Бу боғлиқликни камайтиришнинг 3та усули бор:
1) тебратгичнинг тўлқин қаршилигини камайтириш;
2) унинг кўндаланг кесимини текис ўзгартириш билан;
3) тебраткич кириш қаршилигини коррекциялаш.
Биринчи усул. Кўндаланг кесими ўлчамларини ошириш йўли билан тебратгичнинг тўлқин қаршилигини камайтириш тебратгич ишчи диапазонини кенгайтиришнинг асосий методларидан биридир. ХХ асрнинг 30-йилларда С.И.Надененко томонидан таклиф қилинган симметрик тебратгич шу принцип бўйича қурилган, у қисқа ва метрли тўлқин диапазонларида кенг қўлланилади. Бу тебратгич цилиндр ҳосил қиладиган бир неча ўтказгичдан ясалади (2.12 - расм), натижада унинг тўлқин қаршилиги 250...400 Оm гача камаяди (600...1000 Оm ўрнига). Бундай тебратгичнинг тўлқин қаршилиги: orqali topiladi.

Тўлқин қаршилиги алохида ўтказгичлардан ясалган цилиндрнинг тўлқин қаршилигига тенг бўлган яхлит металл цилиндр радиуси тебратгичнинг эквивалент радиуси деб аталади. Учинчи усул. Бунда антенна кириш қаршиликларининг реактив ташкил этувчилари турли частота боғлиқликка эга икки қисмдан яъни (бири индуктив, бошқаси сиғимли боғлиқлик) тайёрланади ва маълум полосада бир-бирини компенсациялайди. Г.З.Айзенберг томонидан таклиф қилинган шунтсимон диапазонли тебратгични мисол сифатида келтириш мумкин.
70. Боғлик вибраторлардан ташкил топган тизимнинг хусусиятлари
Бир йўналишли нурлатиш ѐки тор йўналганлик диаграммасини ҳосил қилиш талаб этилган ҳолатларда бир-биридан унча узоқ бўлмаган масофода (тўлқин узунлигидан кичик) жойлаштирилган иккита ёки бир нечта тебратгичдан иборат антенналардан фойдаланилади. Бундай тебратгичлар бир-бирига таъсир қилганлиги сабабли улар боғланган деб аталади. Боғланган тебратгичларнинг ўзаро таъсири айнан боғланган тебраниш контурлар ўзаро таъсири кабидир. Бир тебратгичдаги майдон бошқасида ЭЮК ни юзага келтиради, бу эса нурлатиш қаршилиги ёки тебратгич кириш қаршилигининг ўзгаришига олиб келади.

Bog’langan vibratorlar tizimida hosil bo’lgan maydonning shakllanishi elementlar orasidagi masofaga vibratorlardagi oqimlarning amplitudalariga va oqimlar orasidagi fazalarning siljishlariga bog’liq.
Bog’langan vibratorlarning eng yuqori yo’nalishi elementlar orasidagi nisbiy masofa d/۸=0.25,oqimlar amplitudalari teng,faza siljishi ψ=90 bo’lganda olinadi.

Download 1,4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   29




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish