9-mavzu. ҚУРИТИШ ВА КУЙДИРИШ ҚУРИЛМАЛАРИ
Қуритиш (Сушка) бу материални 100градусдан юқори хароратда қиздириб, сувини атроф мухитга буғлантириб, сувсизлантириш жараёнидир.
Одатда қуритиш жараёнлари қуритгич (сушилка) номли жихозларда олиб борилади. Улар барабанли, қайновчи қатламли, вертикал қувурли ва сачратгичли қуритгичлардан иборат бўлади. Кўпинча қуритиш ва куйдириш жараёнлари айланувчи қувурли ва қайновчи қатламли печларда олиб борилади
Куйдириш (Обжиг) деб, сочилувчан ашёларни суюқланиш хароратидан пастроқда қиздириб, номақбул қўшимчаларни ажратиш, фойдали таркибий моддаларни газлар билан ажратиб олиш билан хом ашёнинг кимёвий ва физикавий хоссаларини ўзгартириш жараёнига айтилади.
10-mavzu АРАЛАШТИРИШ ВА БЎЛАКЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ
Метал ишлаб чиқарилишида хом ашё хисобланган шихта қуйидаги материаллар аралашмасидан: майдаланган руда, флюслар, қаттиқ ёқилғи, қайтарувчи ва бошқа материаллардан иборат бўлади. Бу дисперс материалларни бир бирига тўлиқ аралаштириш технологик тизимнинг асосий боқичларидан бири хисобланади.
11-mavzu: БЎЛАКЛАШ ҚУРИЛМАЛАРИ
Шаклли бўлаклаш – материалларни кейинги металлургик ишловларнинг эффективлилигини таъминловчи маълум хусусиятли бўлакларга айлантириш жараёнидир.
Шаклли бўлаклашни учта тури мавжуд:
брикетлаш – сочилувчан материалларни пресслаш орқали тўғри ва бир хил шаклли бўлаклар ғишт–брикетларни олиш жараёни;
агломерация – кукунсимон хом ашёлар ва бойитмаларнинг хоссаларини яхшилаш ва йириклаштиришнинг хароратли усули, одатда хом ашёга қўшимча моддалар ва кўмир кукуни қўшиб аралаштирилади ва унинг қатламидан хаво ўтказилиб ёқилғи ёндирилади, сульфидлар оксид холига ўтади, заррачалар бир бирига ёпишиб йирик доналарни хосил қилади.
IV. Amaliy mashg‘ulotlar bo‘yicha ko‘rsatma va tavsiyalar
Talaba amaliy mashg‘ulotda misol va masalalar yechadi. Amaliy mashg‘ulotlarda yechiladigan misol va masalalar quyidagi prinsiplarga asosan tanlanadi: tipik misol va masalalarni yechishga malaka hosil qildiruvchi, fanning mohiyatini anglatuvchi va mavzular orasidagi bog‘liqlikni ifodalovchi ma'lum miqdordagi misol va masalalar tanlanadi.
Amaliy mashg‘ulotlarni tashkil etish bo‘yicha kafedra professor-o‘qituvchilari tomonidan ko‘rsatma va tavsiyalar ishlab chiqiladi. Ma'ruza mashg‘ulotlarida olgan bilim va ko‘nikmalarni misol va masalalar yechish bilan mustaxkamlaydilar hamda yanada boyitadilar. Bunga jamoa bo‘lib mashq qilish yo‘li bilan va mustaqil ishlash yo‘li bilan erishiladi. Mustaqil ishlashda darsliklarni, o‘quv qo‘llanmalarni, uslubiy qo‘llanmalarni, tarqatma va ko‘rgazmali ashyolarni ahamiyati kattadir.
Amaliy mashg‘ulotlar uchun quyidagi mavzular tavsiya etiladi:
1. Kamyob va nodir metallar saqlovchi ma’dan xom ashyolarni qayta ishlash jarayoni dastgoxlari hisobi
2. Gravitatsion boyitish uskunalari hisobi
3. Konsentrat va ma’danlarni eritmaga o‘tkazish hisobi
4. Ekstraksion jarayon va kurilmalarining hisobi.
5. Ionalmashinish jarayoni va kurilmalari hisobi.
6. Sobsion kollonnalar va desorbsiya jarayoni.
Do'stlaringiz bilan baham: |