5. Аҳолиси. Вобкент тумани Бухоро воҳасининг қадимдан аҳоли яшаб келаётган ҳудудларидан бири бўлиб, ҳозирги пайтда – 2014 йил 1 апрель ҳолатида 125,9 минг кишини ташкил қилади. Шундан шаҳар аҳолиси 22,0 минг киши ( 17,6 % ), қишлоқ аҳолиси 103,5 минг киши ( 82,4 % ) дан иборат. Умумий аҳоли сонидан эркаклар 62,0 минг киши ( 49,6 % ) ни, аёллар эса 63,5 минг киши ( 50,4 % ) ни ташкил қилади. Туман аҳолисининг асосий таркибини ўзбеклар ( 125,2 минг киши ёки 99,75 фоиз ) ташкил қилади. Шунингдек, руслар 0,017 минг киши ( 0,01 % ), қозоқлар 0,013 минг киши ( 0,01 % ), тожиклар 0,036 минг киши ( 0,03 % ), татарлар 0,192 минг киши ( 0,15 % ), озарбайжонлар 0,024 минг киши ( 0,02 % ), туркманлар 0,015 минг киши ( 0,01 % ) ва бошқа миллат вакиллари 0,019 минг киши ( 0,02 % ) ни ташкил қилади .
Вобкент тумани статистика ва ҳисоблаш ишлари маркази маълумотларига кўра, 1959 йили туманда 23,5 минг киши яшаган. Ушбу кўрсаткич Зарафшон воҳасининг айни қисмида аҳоли кўпайишининг юқори суръатлари хос эканлигидан далолат беради. Бу жараён кейинги йилларда яққол сезилмоқда. Агар 1979 йилдан 1989 йилгача туман аҳолисининг сони 18 минг кишига кўпайган бўлса, 1990-2006 йилларда 30,1 минг кишига ўсди. Аҳолининг кўпайиши механик ўсиш, яъни кўчиб келиш ҳисобига эмас, балки асосан табиий ўсишнинг юқори суръатлари ҳисобига ( 2001 йилда ҳар 1000 киши ҳисобига 177 киши) юз бермоқда.
1981 йилгача туман аҳолисининг 100 фоизи қишлоқ аҳолисидан иборат эди. 1981 йил 18 мартдан Вобкент аҳоли пункти туманга бўйсунувчи шаҳарга айлантирилди.Ҳозирги кунда мавжуд аҳолининг 84,3 фоизи (86,0 минг киши) қишлоқларда, 15,7 фоизи ( 16,7 минг киши) Вобкент шаҳрида яшайди.
Меҳнат ресурслари туман аҳолисининг 51, 4 фоизини ( 52,8 минг киши) ташкил этади. Меҳнатга лаёқатли аҳолининг умумий сони эса 47,0 минг киши бўлиб, улар иқтисодиётнинг турли соҳаларида иш билан банд. Ҳозирги кунда туман аҳолиси таркибида 15 ёшгача бўлган болаларнинг умумий сони 41,9 минг киши, шу жумладан, 26,9 минг киши 6-16 ёшдадир. Агар аҳоли кўпайишининг ҳозирги суръати сақланиб турса, кейинги ўн йил ичида туман ҳудудида меҳнат ресурсларининг сони 19,0 минг кишига ортиши мумкин.
Қисқача сиёсий тарихи. (Қ.Ражабов)
Туман мустақиллик йилларида. . (Қ.Ражабов)
Хўжалиги
Саноати. Вобкент ип-йигирув фабрикаси. 1981 йили Бухоро ип-газлама комбитнатининг филиали сифатида Вобент шаҳрида бунёд этилган. Фабрикада асосан, пахта толасидан ип йигирилиб, тайёр бўлмаган газламалар чиқарилган бўлса, ҳозир ип-гзлама ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўлиқ амалга оширилади. 1994 йили фабрикада тумандаги ялпи саноат маҳсулотларининг 91,1 фоизи ишлаб чиқарилган. Жумладан, 38,8 млн.сўмлик йигирув ишлари, 33,9 млн. сўмлик тўқув ишлари бажарилган ва 888,4 т. ип йигирилиб 4,9 млн. погон метр ип газлама ишлаб чиқарилган.
Вобкентда ғишт заводи 1981 йили ташкил этилган. У Янгикент Қ.Ф.Й.ни ҳудудида жойлашган. Бу корхона тумандаги қурилиш ташкилотлари ва аҳоли эҳтиёжлари учун зарур бўлган ғиштнинг асосий қисмини етказиб беради. Корхонада хом ғишт тайёрлаш, уни қуритиш, хумдонларга ташиш ва пишириш каби ишлаб чиқариш жараёнларининг асосий қисми техника ёрдамида амалга оширилади. Агар завод ташкил этилган вақтда бор-йўғи битта хумдонда (300 минг дона) ғишт тайёрланган бўлса, бугун уларнинг сони ўнтага етди. Шунингдек, тумандаги Кумушкент, Эҳсон, Қипчоқ, Қўнғирот, Пирмас, Харгўш, имом Қозихон Қ.Ф.Й. ва “Шарқ савдо уйи” хусусий корхонаси қошида ҳам йилига 3,5-5,0 млн. дона ғишт ишлаб чиқариш қувватига эга кичик ғишт заводлари ишлаб турибди.
Туманда қурилиш ишлари бироз риожлана боради. МСО-ташкилоти Тошкент ва Москвада тузиб берган лойиҳалар асосида мактаб ва бошқа биноларни қўра бошлайдилар. Бу корхонада Насулло Тешаев, Азим Шаропов, Умар Тошев, Иззат Пўлотов каби раҳбар ва усталар туман ободончилигига шахсий хизматлари катта бўлди.
Бу корхона 1996 йилдан бошлаб Вилоят қурилиш бошқармасига қарашли 201-сон очиқ турдаги ҳиссадорлик жамиятига айлантирилди. Ҳозир МСЖ раҳбари Раҳматуллаев.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб корхона туман марказини ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.
ХКМК-200 хўжаликлараро кўчма пардозлашга мўлжалланган механизациялашган корхона 1987 йилда Умар Тошев ташкилотчилигида тузилади.
Унда устоз гилкорлар, дурадгорлар жалб этилади. Корхона туманда қурилаётган биноларни пардозлаш билан шуғулланди.Корхона 1986 йилгача 72-сонли пардозловчи корхона сифатида иш олиб боради. Шу йили сентябрдан бошлаб Узагропромстройни 533-қарори билан 200-сон хўжаликлараро кўчма механизациялашган калоннага айлантирилади. Корхонада 1987-1998 йилларда Темир Эргашев раҳбарлик қилади. Ҳозирги кунда корхонани Содиқ Рустамов бошқармоқда.
1920 йилдан шўролар ихтиёрида ўтган сув масаласига ҳам эътибор берилган. 1932 йилда туманда Водхоз-сув биринчи Мироббоши этиб тайинланади. Водхоз районда сув муомаласини ҳал қилиш, янги ариқлар қазишда, эски ариқларни таъмирлашда амалий ишларни бажаради.
Вобкент туманида 1964 йилда қазилган “Аму-Бухоро” канали, Касаба, Дейдароз, Коми-ака, Рохкент, Элач, Камзар, Сарпанжа каби йирик сув тақсимлаш гидроиншоотибўлиб, 181 км. Узунликни ташкил қилувчи хўжаликлараро ариқлар мавжуд. Шунингдек, 1173 км.дан ортиқ хўжаликларни ички ариқлари мавжуд. Туманда сув муаммосини доимо ҳал қилиб туришда адолат билан ишлаган, кеча ва кундуз олтинга тенг сувни бир томчисини ҳам исроф бўлишидан сақлаш учун меҳнат қилган Исмоил Ҳамроев, Пётр Харянов Пётр Степанович, Карим Зубайров, Ёшузоқов, Мухтор Рахмонов, Амин Имомов, Абдураҳмон Раҳимов, Ҳалим Шодиев каби мутахассислар хизмати салмоқлидир.
Вобкент ва унинг атрофидаги қишлоқлар аҳолиси қадим замонлардан ариқ ва ҳовузлардан сув олиб ичганлар. Айниқса, Сўфидеҳқондаги ҳар беш хонадонннинг бирида ҳовуз, ҳар ўн беш хонадондан бирида тош қудуқлар бўлган. 1954-1955 йиллардан бошлаб ерда 6-8 метрли труба уриб “Качалка”дан сув тортиш жорий этилди.
Бугун деярли ҳар бир хонадонда ер қудуқлари мавжуд. 1961 йилда Вобкент марказида 5 км.ли водопровод қувури ётқизилиб, аҳоли водопровод сувидан фойдалана бошлади. 1980 йилга келиб бу қувурнинг узунлиги 18 км.га етди.
1996 йилда Вобкент шаҳридаги водопровод сув қувурига Дамхўжа-Бухоро сув магистралидан уланди. Бу аҳолини ширин сув билан таъминлашда асосий иш бўлди. Бугун Вобкент шаҳар водопровод қувури узунлиги 50 км.га яқин бўлди. Ўрни келганда эслаб ўтиш жоизки Вобкент шаҳар аҳолисини ичимлик суви билан таъминлашдаги барча ташкилий ишларни бажаришда 1961 йилдан 1996 йилгача Ҳамро Очилов раҳбарлик қилди. Унинг хизмати унутилмайди.
1972 йилда Хайрулла Камолов ташкилотчилигида Қипчоқ қишлоғида ҳам водопровод қувури ўрнатилди.
1990-2014 йиллар давомида тумандаги Пирмаст, Кумушкент,Эҳсон, Имомқозихон қишлоқ фуқаролар йиғинларидаги кўпчилик қишлоқларда водопровод қувурларидан фойдаланилмоқда.
Туман агросаноат бирлашмаси 1997 йилда қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармасига айлантирилди. Энди бу ташкилот сифатида фаолият кўрсатмоқда. Бу ташкилот фермерлар, деҳқон фермерлар ва ҳатто хусусий хўжаликларга қишлоқ хўжалигини жаҳон андозаларига мос ҳолда ташкил этишдек шарафли ва маъсулиятли вазифани бажармоқда.
Республикамизда дон мустақиллигига эришиш учун амалга оширилаётган тадбирлар Вобкент тумани дончилигининг ҳам ривожланишида ўз аксини топди. 2007 йили донли экинларнинг жами экин майдонидаги салмоғи 43,5 фоизга, яъни 9027 гектарга етди. Ялпи дон ҳосили (аҳоли шахсий томорқа хўжаликларга билан бирга) 41,4 минг тоннани, ўртача ҳосилдорлик эса 50,3 центнерни ташкил этди. Бу эса ўз навбатида аҳолининг дон маҳсулотларига талабини тўлароқ қондириш борасидаги янги босқични бошлаб берди. 2014 йил Вобкент тумани фермерлари республикада биринчилардан бўлиб дон тайёрлаш режасини ортиғи билан бажардилар. Президентнинг табрик нутқида қайд этилишича, ҳосилдорлик 60 центнерга етказилган.
Сабзавотчилик – туман қишлоқ хўжалиги таркибида ривожланиб бораётган, рентабеллиги юқори бўлган тармоқлардан бири. Мазкур тармоқ умумий экин майдонидаги салмоғининг кичиклиги (2,5%), аммо ялпи ҳосил (9,7 минг т.) ва ўртача ҳосилдорликнинг юқорилиги (187,4 ц.) билан ажралиб туради. Сабзавотчилик фақат озиқ-овқат манбаи бўлибгина қолмай, ўзининг кўп меҳнат талаб қилувчи соҳалиги билан аҳолини ишлаб чиқаришга банд қилиш ва туман шароитида озуқабоп экинлар билан биргаликда пахта экин майдонларини алмашлаб экиш воситаси ҳам ҳисобланади. Туман ҳокимлиги ҳисоботидаги 2014 йил 1 апрел ҳолатига кўра, туманда сабзавотчилик соҳасида 2013 йил 42 минг тоннадан 2014 йил 49 минг тоннага ўсиш бўлган.
Картошка – етиштириш туманда кичик салмоққа эга у умумий экин майдонининг 1,5 фоизини эгаллайди. Картошка етиштириш учун туман ҳудудидаги тупроқнинг таркиби нисбатан ноқулай. Шунга қарамасдан, илғор усулларни қўллаш ва уруғчиликни яхшилаш натижасида гектаридан олинаётган ҳосилдорлик ўртача 137,0 ц.ни ташкил этади. Туман аҳолисининг картошкага бўлган эҳтиёжи шахсий томорқа хўжаликларида етиштирилаётган маҳсулот ҳисобига қондирилмоқда.
Узумчилик ва боғдорчилик – туманда кейинги йилларда тез ривожланиб бораётган тармоқлар қаторига киради. Улар ҳиссасига қишлоқ хўжалигидан олинаётган даромаднинг 1,4 фоизи тўғри келмоқда. Агар яқин вақтларгача боғ ва узумзорлар бошқа соҳалар билан бирга барча хўжаликларда мавжуд бўлган бўлса, узумчилик, боғдорчилик ва мевали кўчат етиштиришга боғ ва узумзорлар майдонининг қисқа вақт ичида кенгайишига сабаб бўлди. 2006 йилга келиб уларнинг тумандаги умумий майдони 2000 гектардан ошди.
Пиллачилик – туманда йилдан йилга ривожланиб бормоқда. 2001 йили унинг ҳиссасига қишлоқ хўжалиги даромадининг 8,09 фоизига тўғри келди ва мазкур тармоқ аҳолининг йил давомида оладиган биринчи ва асосий даромад манбаларидан бири. Туман бу борада вилоятда асосий ўринлардан бирини эгаллаб, бу ерда йилига 200 т.дан ортиқ пилла етиштирилади.
Транспорт соҳасида ўсиш юз бериб, 2014 йил 1 апрел маълумотига кўра, транспорт хизматини ташкил этиш 117, 6 фоизга, шунингдек, йўловчи ташиш соҳаси 112, 6 фоизга кўтарилган.
Хўжаликнинг муҳим тармоқлари ҳисобланган кичик ва ўрта бизнес соҳаси ҳам туманда тез ўсиб бормоқда. 2014 йил 1 апрел маълумотига кўра, Вобкент туманида рўйхатдан ўтган кичик ва ўрта бизнес субъектлари жами 1774 та бўлиб, шундан кичик корхоналар 96 та, микрофирмалар 728 та, якка тартибда фаолият кўрсатувчи тадбиркорлар жами 1075 тани ташкил этмоқда.
Маданий-маориф, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт
Маданияти. Туманда илк бора маданият клубини бунёд этиш ишлари 1939 йилда уста Краснов раҳбарлигида бошланган.
Абдулла Ортиқов-туманда биринчи драма тўгаракларини ташкил қилган режиссёр ҳисобланади.
Ҳозирда туман маданият ишлари бўлим раҳбари –Илҳом Юсупов, маданият уйи раҳбари-Соҳиб Ҳотамов, халқ театри йўналишини эса Жўрабой Холов бошқармоқда.
1993 йил 23-24 ноябр кунлари Тошкент тўқимачилар маданият саройида бўлиб ўтган Республика ҳаваскор жамоаларининг кўрик танловида туман маданият уйи қошидаги халқ театри жамоаси Ш.Бошбековнинг “Ер барибир айланаверади” номли драмаси намойиши билан қатнашиб, фахрли 3-ўринни эгаллайди.
Халқ театрларининг аскиячи ва қизиқчилари Республика кўрик –фестевалида Ж.Холов раҳбарлигидаги “Аскиячилар гуруҳи” қатнашиб, ҳакамлар ҳайъатининг 2008 йил 11 июндаги 3-сонли қарорига асосан 3-даражали диплом билан тақдирланган.
2014 йил 2-3 май кунлари Қўқон шаҳрида ўтказилган халқ театрлари аскиячи, қизиқчи ва Афанди латифалари ижрочиларининг анъанавий Республика кўрик-танловида юқори бадиий савиядаги ижро дастури билан иштирок этганлиги учун туман аскиячилари 3-ўринни эгаллашган.
Таълим тизими. Қисқача тарихи. 1926 йилдаги районлаштиришдан сўнг Вобкент район Халқ Маорифи (РАЙОНО) ҳам ташкил этилди. Бу воқеага 2006 йилни сентябрида роппа-роса 80 йил тўлди. Ўшанда район Халқ маорифининг идораси Қулибек Ражабовнинг ҳовлисида ташкил этилади. Қулибек Ражабовнинг ўзи маориф мудири. Айбушев деган татар йигити мудир ўринбосари этиб тайинланади.
1926 йилда район марказида Шодибойни ҳовлисида кейинроқ Юсуф нонвой деган кишини ҳовлисида бошланғич мактаб очилади.
1928 йилда ҳозирги районо ўрнида мактаб учун бино қурилди. Бу 1-сон ўрта мактабнинг вужудга келиши жараёнини бошланиши эди.
1940 йилдан бошлаб лотин алифбоси ўрнида криллча имло жорий этилди, худди шунингдек, 1940 йилда туманда биринчи бўлиб 1-сон мактаби 7 йиллик мактабга айтирилди.
1946 йилдан эса ўрта мактабга айлантирилди. Хуллас, Вобкент туманида 1950-1985 йиллар маорифни жойлардаги ривожи кўрина бошланади.
Бугунги кунда туман ҳудудида фаолият кўрсатиб келаётган жами мактаблар сони 41 тани ташкил этади. Уларда хизмат қилиб келаётган ўқитувчилар 1814 нафар бўлиб, 17751 нафар ўқувчига дарс бермоқдалар(2014 йил 1 январ маълумоти).шунингдек, 1 та 6-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернати, 24 та мактабгача таълим муассасалари, 1 та “Баркамол авлод” маркази, 1 та болалар мусиқа ва санъат мактаби, 4 та болалар ва ўсмирлар спорт мактаблари фаолият кўрсатмоқда. 2013-2014 ўқув йилида ўтказилган фан семинарлари, фан ойлигининг утказилиш тартиблари, йил давомида утказиладиган курик-танловлар, фан олимпиадаларига тайёргарлик ва йиллик режада амалга оширилмоқда.
2013-2014 ўкув йилида тумандаги барча чет тили ўқитувчилари малака ошириш курсларидан ўтиб келишди.Тумандаги барча мактабларда 1-синфдан бошлаб чет тили ўқитилиши бошланди ,туман бўйича 70та 1-синфларда чет тили фани ўқитилиши бошланди. 1-синф хоналари замонавий ахборот –коммуникация, ўқитишнинг техник воситалари ва анжомлари билан жиҳозланди. 2013йил ноябрь ойида 23-умумий ўрта таълим мактабида, 2014 йил 22 апрелда 4-умумий ўрта таълим мактабида, 14 майда 17-умумий ўрта таълим мактабида -«Чет тили дарсларида таълимнинг интерфаол усулларидан фойдаланиш»,”Хорижий тилни ўқитишда илғор педагогик технологиядан фойдаланиш “ мавзусида семинар ташкил этилди. Халк таълими тизимида чет тили фани педагогларининг касбий махоратини ошириш, таълим ва тарбия жараёнини илмий методик томондан таъминлаш, ижодкор ўқувчилар билан ишлашни янада такомиллаштириш режалаштирилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012-йил 12-декабрдаги ”Чет тилларни ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1875-сонли қарорига асосан чет тилилар 2013-2014ўқув йилидан босқичма-босқич умумтаълим мактабларининг 1-синфларидан бошлаб ўқитила бошланди .Тўгарак машғулотлари 2,3,4-синфларда ҳафтада 2-соатдан жами 68 соат ўтказиш режалаштирилиб, 2-синфлар 70 та ўқувчилар сони 1964, 3-синфлар 76 та ўқувчилар сони 2075та, 4-синфлар 71та ўқувчилар 1948 та жами 5987 ўқувчи тўгаракка жалб этилди.
Тумандаги 21-умумий ўрта таълим мактаб тажриба синов мактаби этиб белгиланган мактаблар негизида ўқитувчиларга чет тили фанини ўқитишда методик ёрдам бериш, уларнинг педагогик ва ахборот- коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқитишнинг илғор услублари кенг жорий этиш,чет тилида яратилган дарсликлар, ўқув методик қўлланмаларни тажриба синовдан ўтказиш шароитлари яратилди.
Халк таълими тизимидаги умумий ўрта таълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг замонавий ахборот-коммуникация техналогияларидан таълим жараёнида фойдаланиш кўникмаларини мустаҳкамлаш максадида бир катор ишлар амалга оширилди.Тумандаги 4,7,9,14,21, мактабларида электрон доска,маркер доскалари , синф комплект компьютерлар ва тумандаги барча мактабларида кўргазмалар аудио магнитофонлар,1,7,13,17,21-мактабларга ноутбуклар берилди.
Халқ таълими муассасалари кадрларининг ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича малакасини ошириш ўқувларини ташкил этиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1730-сонли, 2013 йил 27 июндаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-1989-сонли қарорлари, Ҳукуматнинг тегишли ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлари, Вазирлар Маҳкамасининг Ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари Комплексининг 2014 йил 9 январдаги 21-сонли мажлис қарори ҳамда халқ таълими вазирлигининг 2014 йил 20 февралдаги “Халқ таълими муассасалари педагог кадрларининг ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича малакасини ошириш ўқувларини ташкил этиш тўғрисида”ги 38-сонли буйруғи ижросини таъминлаш, халқ таълими тизимида ахборот-коммуникация технологиялари, интернет ва мультимедиа ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш орқали таълим-тарбия жараёни сифатини ошириш мақсадида таълим муассасаларида кадрларнинг АКТ, интернет ва мультимедиа ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича малакасини ошириш ўқувларининг тасдиқланган тармоқ жадвали, режа-жадвал, тартиб ҳамда ўқув дастури асосида ташкил этилишини назорат қилиб, мониторинг олиб борилди.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 мартдаги 2555 қарорига асосан, 1933 йил 2-август Бухоро вилоят ҳокимлигининг 176-рақамли қарори, 1993 йил 14-августдаги Вобкент туман ҳокимлигининг 232-қарори билан туман марказида иқтидорли ўқувчилар учун махсус лицей мактаби ташкил этилади. Лицейга тумандаги мактабларнинг 5 ва 6 синфини тугатган энг иқтидорли ўқувчиларидан танлаб олинди. 1997 йилда лицейни дастлаб 50 нафар ўқувчи тугатди. Шундан 47 нафари ўша йилнинг ўзидаёқ, турли олий ўқув юртларида ўқишга кирди.
Узбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2008 йил 7 августдаги “Айрим фанлар чукур урганиладиган давлат ихтисослаштирилган умум таълим муассасалари фаолиятини такомиллаштириш тугрисида” ги 173-сонли, вилоят хокимининг 2008 йил 2 сентабрдаги 91-Ф-сонли фармойиши ва вилоят хокимининг 2009 йил 3 январдаги 3-сонли “Ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб- интернатлари макомини тасдиклаш тугрисида”ги карори ва шу асосда туман хокимининг 2009 йил 17 январдаги 16-сонли карори асосида тумандаги 6-ИДУМИ макоми узгартирилди. Ҳозирда 5-9-синфларда жами 232 нафар ўқувчига 21 нафар узтоз-мураббий таҳмил бермоқда. Мактаб-интернат директори вазифасини 1998 йилдан буён Аъзам Икромов бажармоқда. Математикага ихтисослашган мактабнинг ютуқлари талайгина. 2013 йил 7-синфлар ўртасида, 2014 йил 8-синф ўқувчилари ўртасида математика фани бўйича вилоят босқичининг ғолиби Ражабова Нилуфар айнан мазкур таълим маскани ўқувчиси ҳисобланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |