Камол Раҳмонов вобкент тарихи


Табиати, рельефи ва фойдали қазилмалари



Download 124,45 Kb.
bet2/12
Sana22.06.2022
Hajmi124,45 Kb.
#691890
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
ВОБКЕНТ ТАРИХИ. К.РАХМОНОВ

Табиати, рельефи ва фойдали қазилмалари.

Туманнинг ер усти тузилиши Зарафшон дарёсининг аллювиал ётқизиқларидан таркиб топган текисликдан иборат бўлиб, унинг мутлақ баландлиги шимоли-шарқдан жануби-ғарбга томон 260 метрдан 230 метргача пасаяди. Тумандаги энг баланд нуқта Вобкентдарёнинг Зарафшон дарёсидан ажралиш жойига, яъни Хархўр Гидроузели атрофига тўғри келади. Бу жойда ер устининг мутлақ баландлиги 265 метрдан ошади. Туман рельефидаги қияликнинг ўзгаришини мавжуд ирригация тармоқларининг йўналишида ҳам яққол кўриш мумкин.
Туманда рельеф ҳосил қилувчи асосий омил аллювиал жараёнлар эканлиги, яъни бу ердаги ётқизиқларнинг доимий оқар сувлар натижасида вужудга келганлиги ва туман геологик тузилишининг ўзига хослиги, унга қазилма бойликларнинг нисбатан кам бўлишига олиб келган. Мавжуд қазиб олинадиган табиий бойликлар шағал, қум, гил, ғишт хомашёси каби маҳаллий аҳамиятга эга бўлган қазилмалардан тумандаги йўл, уй-жой ва бошқа қурилиш ишларида фойдаланилади.
Шағал хомашёсига Қоракўлдарёнинг эски ўзани атрофлари бой бўлиб, ундан нафақат Вобкент тумани, балки қўшни туманлар эҳтиёжлари учун ҳам фойдаланилади. Ғишт хомашёси ҳудуднинг ҳамма ерида мавжуд. Ундан маҳаллий ғишт заводларига қурилиш ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Гил туманнинг шимолий-ғарбий қисмида кўпроқ. Аҳоли уни тандир ва турмуш эҳтиёжлари учун турли идишлар ишлаб чиқаришда ишлатилади. Шунинг учун ҳам ҳунармандчиликнинг бу тури билан Вобкент шаҳридан шимолда яшайдиган аҳоли кенг шуғулланади.
Вобкент тумани ер усти тузилишининг текисликдан иборат бўлиши бу ердаги иқлим хусусиятлари ҳам ўз аксини топган. Ҳудуднинг ҳамма томондан очиқлиги, унда катта табиий тўсиқларнинг йўқлиги шимолий ва шимоли-ғарбий ҳаво массаларининг бемалол кириб келишига шароит яратади. Мазкур ҳаво массаларининг йилнинг катта қисмида туман ҳудудида ҳукмронлик қилиши бу ердаги иқлим кўрстакичларига, унинг ҳарорат ва ёғинлар режимига, шамоллар йўналишига бевосита таъсир қилади.
Туманнинг Қизилқум чўлига нисбатан жанубда жойлашганлиги унда иқлимнинг қуруқ ва кескин континентал бўлишига сабаб бўлади. Иқлимнинг қуруқлиги ҳаво намлиги ва ёғинлар миқдорининг кичик кўрсаткичларига эгалигида билинса, континенталлиги матеорологик унсур (элемент)ларнинг кеча-кундуз, ой, фасл, йил давомида ва йилдан-йилга ўзгаришларидаги катта тебранишларга ўз аксини топади (йиллик ўртача амплитуда 30-36 даража, энг юқори ва паст ҳароратлар фарқи 55-60 даража). Қуёшли кун йил давомида 165-170 кунни ташкил этади. Июнь ойининг иккинчи ярми, июль, август, сентябрь ойларида булутли кунлар деярли бўлмайди. Қуёш радиациясининг кўп тушиши, самарали ҳароратлар йиғиндисининг катталиги туман ҳудудида қишлоқ хўжалиги экинларини, айниқса, пахтанинг эртапишар ва ингичка толали навларини, узумнинг кечпишар навларини, таркибида қанд моддаси кўп бўлган меваларни етиштириш имконини беради. Фақат қиш ойларида бўлиб турадиган совуқлар очиқ ҳолда кўп йиллик субтропик ўсимликлар ўстириш учун тўсқинлик қилади.
Туманда йил давомида ҳаво ҳароратининг турлича бўлиши бу ердаги шамолларнинг йўналишига ўз таъсирини кўрсатади. Шимолий ва шимоли-ғарбий шамоллар устун бўлиб, ғарбий ва жанубий шамоллар нисбатан камроқ эсади.
Вобкент тумани атмосфера ёғинларининг камлиги ва йил давомида тақсимланиши бўйича ҳам ўзига хос хусусиятларга эга. Бу ерда йил давомида 100-110 мм. атрофида ёғин ёғади ва унинг катта қисми қиш-баҳор мавсумига тўғри келади. Иссиқ даврда ёғадиган ёмғирлар, деҳқонлар таъбири билан айтганда, “ширали ёмғирлар” ҳисобланади. Чунки бу даврда ёққан ёмғирлардан сўнг кўпгина қишлоқ хўжалиги экинларига шира тушади ва бу эса уларга қарши қўшимча биологик ва кимёвий йўл билан курашни талаб этади. Туманда қор қоплами барқарор эмас ( сақланиш муддати 7-10 кун). Лекин баъзи йилларда унинг қоплами анча қалин бўлади ва 20-30 кунгача сақланиб, у ҳайдаладиган ерларнинг намликка тўйиниши учун қўшимча манба бўлиши мумкин.
Туманни сув билан таъминлашда Зарафшон дарёсидан Хархўр ва Дуоба гидроузеллари орқали ажралиб чиқувчи Вобкентдарё ва Шоҳруд канали ирригация тармоқлари тизими асосий манбалар бўлиб хизмат қилади. Туман ҳудуди бўйлаб ирригация тармоқлари бирмунча зич жойлашган. Хўжаликлараро ариқ ва каналларнинг умумий узунлиги 229 км., уларнинг ўртача зичлиги 1га. суғориладиган майдонга 8,9 м.ни ташкил этади.
Мустақилликнинг дастлабки йилларидаёқ, республика ҳукуматининг қишлоқ жойлари инфратузилмасини тубдан яхшилаш тўғрисидаги 2000 йилгача бўлган дастурига биноан туман аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш ишлари авж олдирилди. Агар 1990 йили тумандаги 8 қишлоқ тоза ичимлик суви билан таъминланган бўлса, 2000 йил ўрталарига келиб Пирмаст, Кумушкент, Эҳсон, Қипчоқ, Имомқозихон қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудидаги 50 дан ортиқ қишлоқ водопровод сувидан фойдалана бошлади.
Туманнинг суғориладиган деҳқончилик минтақасида жойлашганлиги ер ости сувининг режими, ундаги тупроқларнинг таркиб топишида муҳим ўрин тутади. Аммо антропоген омил, яъни сунъий суғориш ҳам бу ердаги тупроқларнинг вужудга келишига катта таъсир этиб, унинг натижасида ер юзасига йилига ўртача 0,5-1,0 мм. қалинликдаги лойқали қатлам ётқизилади. Шунинг учун туман ҳудудида ирригацион горизонтнинг қалинлиги1-2 м., баъзи қисмларида ундан ҳам ортади. Ана шу омил таъсирида Зарафшон дарёсининг ўнг қирғоғидаги ҳудудларда ер ости сувларининг четга оқиб кетиши яхши ва ирригацион қатлам бирмунча қалин бўлган бир шароитда қадимдан суғориб келинаётган шўрланмаган ва кучсиз шўрланган ўтлоқ-тақир тупроқлари тарқалган. Бу тупроқлар хўжалик нуқтаи назаридан жуда қулай бўлиб, уларда чиқинди миқдори 2-2,5 % гача ва барча қишлоқ хўжалиги экинларидан юқори ҳосил олиш мумкин. Лекин бунда замонавий агротехникани қўллаш ва алмашлаб экишни тўғри йўлга қўйиш лозим.
Зарафшон дарёсининг чап қирғоғидаги хўжаликлар ҳудудида ер ости сувларининг ер бетига нисбатан яқин жойлашганлиги сабабли уларда ўртача шўрланган суғориладиган ерларнинг ўтлоқ ва ўтлоқ-тақир тупроқлари тарқалган. Бу тупроқлар уларнинг мелиоратик ҳолатини яхшилаш учун қўшимча тадбирларни талаб этади. Шунинг учун ҳам бу ҳудудларда зовур-дренаж тармоқлари тумандаги бошқа ҳудудларга нисбатан зичроқ жойлашган.
Туманнинг ўсимлик қоплами аҳолининг хўжалик фаолияти натижасида деярли ўзгартириб юборилган. Бу ерда кўпроқ маданий ўсимликлар устун. Улар қаторига маҳаллий ўсимлик дунёсига хос бўлган қайрағоч, терак, тут ва жийда кабилар киради. Қишлоқларда ёнғоқ, чинор, арча, ок акация ва заранг каби дарахтларни ҳам учратиш мумкин.
Табиий ҳолдаги ўсимликлар кичик-кичик бўлаклар тарзида Вобкентдарё ва Зарафшон дарёсининг адоқларида учрайди. Булар унча катта бўлмаган майдонни эгаллайдиган тўқай ўсимликлари, юлғунзорлар ва паст бўйли ўтлардан иборат.
Ўсимлик дунёси каби тумандаги ҳайвонот олами ҳам аҳолининг хўжалик фаолияти натижасида мутлоқ ўзгаришлар дон ва ҳашаротлар билан озиқланувчи қуш турларининг ўзгаришига олиб келади. Шунингдек, аҳоли турар жой биноларининг зичлиги ҳам бу ердаги ҳайвонот дунёсининг туб таркибига ва яшаш шароитларига таъсир этади. Жумладан, уларнинг кўпгина вакиллари (каламуш, сичқон, чумчуқ) аҳоли хўжалигининг “текинхўрлари”га айланган бўлсалар, айримлари кишиларнинг турар жойидан паноҳ сифатида фойдаланишади ( мусича, қалдирғоч, кўршапалак). Эски деворлар орасида эса калтакесаклар кўплаб учрайди.
Суғориладиган ерларда кемирувчилар учун етарли яшаш шароити бўлмагани сабабли туманда табиий ҳолдаги ҳайвонот дунёси вакилларини фақатгина дарёнинг адоқларидагина учратиш мумкин. Улар чўл минтақасига хос бўлган юмронқозиқ, қумсичқон, кўрсичқон, типратикан ва қумқуён, тошбақа кабилардан иборат. Шунингдек, туманда бедана, майна, зағизғон, кўкқарға, олақарға, оқ ва сариқ жиблажибон, сассиқпопушак, чуғурчуқ, қирғовул каби қушлар, сув ҳавзаларида зоғора, лаққа, ок амур каби балиқларни учратиш мумкин.

Download 124,45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish