Калийли ўғитлар технологияси


Прикарпатье (Карпат олди) конлари



Download 1,58 Mb.
bet4/15
Sana06.03.2023
Hajmi1,58 Mb.
#916914
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15
Bog'liq
1407901265 58698

Прикарпатье (Карпат олди) конлари Львов ва Ивано-Франков вилоятлари чегараларида Карпат бўйлаб эни 20…25 м қатлам кўринишида жойлашган. Улардан энг йириклари: Стебников, Калуш, Толин, Пийло, Домбровский, Нинев, Тростянец. Улар асосан лангбейнит-каинитли ва каинитли жинслар билан жамланган. Калий тузлари қатламда (конлари) шунингдек сильвинит, кизерит, полигалит ва бошқа минераллар куринишидадир. Хлорид-сульфат туридаги калий тузларининг борлиги бу конни, хлорсиз калий ўғитларини ишлаб чиқариш учун ягона хом ашё базаси эканлигини курсатади.
Карлюк ва Гаурдак конлари Туркманистонда жойлашган. KCl миқдори 21…35%. Карлюлк конининг калий тузлари сильвинит ва карналлитдан, Гаурдак эса сильвинитдан иборатдир. Тузли қатлам қалинлиги 800…900 м га етади.
Жилян кони Актюбинск шаҳри яқинида жойлашган. Кон иккита калийли горизантга эга. Пастки горизонт 25…37 м. умумий қалинликдаги 3 та полигалит пачкаларидан ташкил топган, юқориси эса қалинлиги 10…20 м. бўлган иккита сильвинит пачкаларидан иборатдир. Полигалитда K2O 10…11%, сильвинитда 19…21% К2О (30…33% KCl) ташкил этади. Қатлам чуқурлиги 400 м дан 750 м гача. қатламларнинг тузилиши мураккаб ва уларнинг қалинлиги бир хил эмас; бир хил жойларда ёрилишлар, қатламнинг парчаланишлари ва бошқа бузилишлар мавжуд.
4. Калийли маъданларининг дунё бўйича учраши.

Узоқ чет давлатлар орасида калий тузларини ишлаб чиқариш ва заҳираси бўйича биринчи ўринни Канада эгаллайди. Канададаги энг йирик калий тузлари кони Саскачев бўлиб, сильвинит ва карналлит минералларидан иборат. Калий тузлари қатламининг чуқурлиги 750 дан 2500 м.гача, сильвинит қатламлари қалинлиги 1,5 дан 5,2 метргача, маъдандаги эримайдиган қолдиқ миқдори 1…8%.


АҚШдаги калий тузлари ресурслари Нью-Мехико, Калифорния ва Юта штатларида жойлашган. Карлсбад атрофидаги калий тузлари қатламлари асосий саноат аҳамиятига эга. Калий тузлари сильвинит, лангбейнит ва полигалитдан иборат.
Сильвинит қатламларини қазиб олиш 300…460 м. чуқурликда олиб борилади, қатлам қалинлиги 1,2…4,2 м. Шунингдек лангбейнит қатламлари ҳам қазиб олинади.
Калий тузлари (KCl, K2SO4) олиш учун хом ашё бўлиб, катта туз кўли (Огден шаҳри) нинг тузли суви хизмат қилади. Қуёш остида буғлатиш усули билан каинит ва шенит олинади ва улар K2SO4 га қайта ишланади. Калий хлорид – ҳавзаларидаги тузли сувни буғлатгандан кейин олинган туз аралашмаларидан флотация йўли билан ажратиб олинади.
Калий тузлари манбаи бўлиб, Калифорния штатидаги Серлс кўли ҳисобланади. Серлс кўли тузларининг қатламлари галит, глазерит (n K2SO4·mNa2SO4) ва бор минералларидан иборат. Серлс кўлининг шўр сувини комплекс қайта ишлаш йўли билан KCl ва K2SO4 олинади.

Download 1,58 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   15




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish