2-расм. Жанубий-ғарбий Ҳисор тоғ тизмалари бўйича калийли туз
конларининг жойлашиши ( Н.П.Петров тузган).
1 –Гаурдак, 2 – Қизил мозор, 3 – Лалмикор, 4 – Тюбегатан, 5 – Оқбаш, 6 – Чеурқала, 7 – Чекчар, 8 – Байбасурхон, 9 – Кантау, 10 – Гаухон, 11 – Қизилмазар, 12 – Байбичекан , 13 – Хўжаикон, 14 – Хўкизбулоқ, 15 – Кугитанг, 16 – Хамкан, 17 – Сурхан, 18 – Каттаур ва Алламурод, 19 – Карабиль, 20 – Айнабулоқ, 21 – Кизил хуроз.
Н.П.Петровнинг маълумотлари бўйича Гугурттоғнинг галоген формацияси учта асосий баландликка бўлинади: пастки-ангидритли, ўрта-тузли, юқори-гипс-ангидритли (4- расм).
Пастки баландлик оҳактош қатлами ва олтингугурт унини бириктирган гипс-ангидрит қатлами алмашиб туради. Олтингугуртли оҳактошларнинг қалинлиги мармар туридаги ангидридлар билан алмашади. 30…35 м қалинликдаги ангидрит баландлигининг юқори қисмида 3…5 м гача қалинликда кулранг тош тузининг линзаси пайдо бўлган. Қалинлиги 300…350 м ли тузли II баландлик Петров томонидан бир неча қалинликка бўлинади. Калий тузлари намоён буладиган тош тузининг пастки пачкаси пушти туз қалинлигида жойлашади. Сильвинитда KCl миқдори 2…4 дан 8% гача ўзгаради. Юқорида, қатлам қалинлиги 1,5 дан 8 м гача ва KCl миқдори 25…30% га бўлган сильвинит ва карналлит-сильвинитнинг иккита қатламидан иборат. 24 м га яқин қалинликда асосан пушти ва тўқ пушти калийли тош тузи жойлашган. Тош тузи қатламининг устида 30 дан 100 м.гача бой ва сийрак сильвинит ва тош тузи алмашиниб турадиган, 1,5…4 м қалинликдаги калий тузларининг III қатлами жойлашган; баъзи жойларда карналлит ҳосил бўлади. KCl нинг қатламдаги миқдори 14…34%.
Шундай қилиб, Гаурдак худудидаги юқори юра галоген формациясининг қалинлиги 700-800м.гача етади, туз баландлиги улушига 300…350 м тўғри келади. Ўша тектоник ўқда, Гаурдак брахиантиклиналь (шимолий-шарқий томонга чўзилган) каби, 35…40 км да Тюбегатан кони жойлашган.
Н.П.Петровнинг маълумотларига кўра, Тюбегатан галоген формацияси усти очиқ кони кулранг ангидрит билан бошланади, юқорида тош тузи (290…295 м) жойлашган. Горизонтнинг юқори қисми (110…120 м.) учта қатламли калий тузлари билан уйғунлашган пушти тош тузидир. KCl миқдори 20% гача бўлган сильвинитнинг пастки қатлами (1,5…2 м) асосида жойлашган. Бу қатлам II Гаурдак калий тузлари қатламига мос келади. Кейинчалик сильвинит ва карналлитнинг сийрак аралашмалари бўлган оралиқ тош тузи (33…63 м) келади. Бу қатламнинг усти қатламида KCl миқдори 17…20% бўлган сильвин (1…3 м) қатлами жойлашади. Гаурдак ва Тюбегатан конлари орасидаги бир қатор худудларда
3.-расм Тюбегатан калийли маъданларининг жойлашиви ва уни қазиб олиш жараёнлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |