Калифорния Университетида таклиф килинган тест Ушбу тест инсон интеллекти қай даражада эканлигини аниқлаш учун мўлжалланган.
Йўриқнома: Диққат билан қуйидаги келтирилган саволларни ўқиб чиқинг ва уларга ўз жавобингизни беринг. Ҳаёлингизга келган биринчи жавобни айтинг.
Профессор кеч соат 8:00 да будильникни 9 га қўйиб, уйқуга кетди. У неча соат уҳлайди?
Эркак киши ўзининг бевасини синглисига уйланиши мумкинми?
Австралияда хам 7 - чи ноябрь борми?
Мамеднинг 10 та қўйи бор эди. 9 дан бошқаси хаммаси ўлиб қолди. Нечта қўй қолди?
Сен Алжирда қўниб ўтадиган Гавана-Москва рейси билан учадиган самолёт учувчисисан. Учувчининг ёши нечада?
Ойлар 30-31 кунлар билан тугайди. Қайси ойда 28 бор?
Сен нотаниш хонага кириб қолдинг. У ерда бензин ва гугурт билан ёнадиган чироқлар бор. Сен биринчи бўлиб нимани ёқишинг керак?
Москвадан Петербургга ва Петербургдан Москвага бир вақтда 2 поезд йўлга тушди. Петербургга келаётган поезднинг тезлиги 2- чисиникидан уч марта катта. Учрашган вақтларида уларнинг ҳар бири Москвадан қанча масофада узоқликда бўлади?
Ота ва ўғил автоҳалокатга учрашди. Отаси шу жойнинг ўзидаёк ҳалок бўлди. Ўғлини эса касалхонага юборишди. Операция вақтида хирург болани кўриб: « Вой ҳудойим-эй, менинг ўғлим-ку» - деб юборди. Шундай бўлиши мумкинми?
10.Археологлар эрамиздан аввалги 35 -йили чиққан тангани топиб олишди. Шундай хам бўлиши мумкинми?
11.Ёғочни12 бўлакка бўлиш учун уни неча марта арралаш керак?
12. Қўлларда 10 та бармоқ бор, 10 та қўлда нечта бармоқ бор?
13. Ёмғирда қуён қандай шоҳ тагига ўтириши мумкин?
14. Доктор беморга 30 минут оралиғи билан 3 та укол белгилади. Бемор уларнинг ҳаммасини қанча вақт ичида олиб бўлади?
15. Бирдан 100 гача бўлган қаторда нечта 9 бор?
16. Тунги қоравул кундузи ўлиб қолди. Унга нафақа тўланадими?
17. 7 та шам ёниб турган эди. 3 тасини ўчириб кўйишди. Нечта шам қолди?
18. 2 кг ли қадоқ тош, 1 кг ва яримта ғишт оғирлигига тенг. Битта ғиштнинг оғирлиги қанча?
19. 16 қаватли уйда бир одам яшайди. У ҳар куни эрталаб ишга кетаётиб лифтда пастга тушади, сўнг ишга кетади. Ишдан қайтаётганда эса 10 қаватгача лифтда кўтарилиб, у ёғига пиёда чиқади. У нимага шундай қилади?
Тест жавоблари. 1 соат