Кафедраси сув таъминоти ва канализация тизимлари



Download 473,84 Kb.
Pdf ko'rish
bet11/14
Sana21.02.2022
Hajmi473,84 Kb.
#27658
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14
Bog'liq
suv taminoti va kanalizatsiya tizimlari

Қисман бўлинган тизимларда атмосфера оқовалари очиқ ариқлар ва 
лотоклари орқали оқиздирилади. Бу тизим санитар нуқтаи назардан энг 
қулай ҳисобланади, аммо атмосфера оқовалари туғридан туғри очиқ 
хавзаларга қўшилиши санитар хавф туғдириди. 
Ярим бўлинган тизимлар тўла бўлинган тизимдан умумоқизув коллек- 
тори мавжудлиги билан фарқ қилади.Одатда бу коллектор сув хавзаси ёни 
буйлаб ётқизилади ва унда учала тоифадаги оқовалар оқиздирилади. Кол- 
лекторлар ажратиш камералари билан жихозланган бўлиб атмосфера 
оқоваларини бошланғич қисмини тозалаш иншоотига, қолган қисмини эса 
туғридан-туғри хавзага қўшиш учун ишлатилади. Санитар нуқтаи назарда 
бу тизим бўлинган ва умумоқизув тизимларга нисбатан афзал ҳисобланади. 
Умумоқизув тизимида турли тоифадаги оқовалар бир тармоқ орқали 
оқиздирилади ва тозалаш иншоотида тозаланади.Бу тизимда тармоқлар- 
нинг умумий узунлиги тўла бўлинган тизимга нисбатан 30...40% қисқа, 
аммо катта диаметрли қувурлар ётқизилиш зарурлиги, йирик тозалаш 
иншоотлари ва насос шахобчалари қурилишига кўпроқ маблағ талаб 
қилади. Санитар нуқтаи назарда бу тизим энг қулай ҳисобланади. 
Оқоваларни оқизиш тизимлари шахар истиқболларини, махаллий шарт 
шароитларни, техник-иқтисодий ҳисоблар асосисида, мавжуд сув хавза- 
ларини мухофазаси талабларини инобатга олган ҳолда қабул қилинади. 
тозалаш иншоотлари, параллел, перпендикуляр, радиал шаклллар. 
Оқоваларни оқизиш тизимининг шакли оқоваларни қабул қилиш, 
оқизиш, тозалаш, хавзага қўшиш ёки қайта фойдаланишга жўнатиш учун 
мўлжалланган 
мухандислик 
иншоотлар 
мажмуасини 
танлаш 
ва 
жойлаштириш учун иқтисодий асосланган муайян техник ечим хисобла 
ниб қабул қилинган оқизиш тизими асосида ишлаб чиқарилади. 
Шаклда коллекторларнинг йуналиши ,тозалаш иншоотларининг ва 
насос шахобчасининг жойлашуви, хавзаларга оқоваларни қўшиш жойлари 
асосланган ҳолда қабул этилади. Ечим вариантлари таклиф қилинади. 
Зарурият туғилганда саноат корхоналарида локал (махаллий ) тозалаш 
иншоотларини лойилаштириш ,оқоваларни қайта ишлатиш ёки фойдали 
моддаларни ажратиб олиш ва натижада оқоваларни умумий сарфини 
камайтириш мақсадга мувофиқдир. Шаҳар, энергетика, металлургия
қурилиш ва бошқа сохаларнинг шартли тоза оқоваларидан қайта 
фойдаланиш масаласига алоҳида эътибор бериш зарур. 
Оқоваларни оқизиш тизими қуйидаги мухандислик иншоотлар ва 
тармоқлардар иборат:

биноларда оқоваларни қабул қилиш жиҳозлари ва оқизиш 
тармоқлари; 

ташқи оқизиш тармоқлари ва иншоотлари; 

насос шахобчалари ва босимли оқова ўтказгичлар;


16 

тозалаш, 
зарарсизлантириш ва чўкмаларга ишлов бериш
иншоотлари; 

 оқоваларни хавзаларга қўшиш қурилмалари 
Оқоваларни ўзиоқарлигини ташкил қилиш учун оқизиш тармоқлари 
маълум нишабликда ётқизилади.Тизимдаги тармоқлар ҳовли, квартал, 
корхона, кўча тармоқларига бўлинади. Бир ёки бир неча оқизиш 
хавзалардан оқоваларни йиғиб олувчи тармоқга коллектор дейилади ва 
хавза коллекторига ва бош коллекторга бўлинади. Оқоваларни босим остида 
узатиш учун маҳаллий, туман ва бош насос шахобчалари 
жойлаштирилади. 
Оқоваларни тозалаш учун мўлжалланган, коммуникациялар билан 
боғланган асосий ва ёрдамчи иншоотлар мухандислик мажмуасига тозалаш 

Download 473,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   14




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish