Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи


ХХII-БОБ. МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ



Download 1,31 Mb.
bet45/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХХII-БОБ. МАЖБУРИЯТЛАРНИ БАЖАРИШ


1-§. Мажбуриятларни бажариш тушунчаси
Бозор муносабатлари шароитида иқтисодий барқарорликни таъминлаш учун хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги шартномавий алоқаларни мустаҳкамлаш мажбуриятларнинг бажарилишида муҳим ўринга эга бўлади. Хўжалик юритувчи субъектлар ўртасидаги мажбуриятларнинг ўз вақтида ва лозим даражада бажарилиши, иқтисодий контрагентлар ўртасидаги ишончни ошириши билан бирга, мамлакатдаги иқтисодий-ҳуқуқий алоқаларнинг давомийлиги ва мустаҳкамлигини таъминлайди.
Мажбуриятларни бажариш деб, қарздор томонидан кредитор талабига мувофиқ муайян бир ҳаракатнинг қилиниши ёки ҳаракатдан сақланиш тушунилади. Қарздорнинг мажбуриятни бажариши кредиторга ашёни топшириш, маълум ишни бажариш, жабрланувчига етказилган зарарни қоплаш, асоссиз олинган мулкни қайтариш кабилардан иборат.57
Давлат, юридик шахслар ва фуқаролар томонидан олинган мажбуриятларнинг ўз вақтида бажарилиши халқ хўжалигида мухим аҳамиятга эга бўлиб, ишлаб чиқаришни ривожлантириш мулкий муносабатларни мустахкамлаш, жамиятнинг тобора ўсиб бораётган моддий ва маданий талабларини қондиришда катта роль ўйнайди.
Мажбуриятнинг бажарилиши бир томонлама битим саналади, зеро, моҳиятан бу ижро ҳаракати мавжуд бўлган мажбуриятларни кредиторнинг ёки учинчи шахснинг (агар мажбурият шартларида шу нарса назарда тутилган бўлса) фойдасига бажаришга қаратилгандир.58
ФКнинг 236-моддаси қоидаларида мажбуриятни ижро этишнинг муҳим таомили, яъни мажбуриятни лозим даражада бажариш ўз ифодасини топган. Шунингдек, мажбуриятни бажариш мезонлари ҳам ўрнатилганки, ижро уларга мос бўлиши шарт. Аввало, мажбуриятнинг бажарилиши мажбурият шартларига ва қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Агар қонун ҳужжатларида қандайдир талаб кўзда тутилган бўлса-ю, бу талабни тарафлар шартномага киритмаган бўлса ҳам, мазкур талаб мажбуриятлар мазмунини ташкил этади ва тарафлар учун мажбурийдир. Масалан, маҳсулот етказиб бериш шартномаси, хизмат кўрсатиш, ишлар бажариш тўғрисидаги шартномаларнинг тарафлари учун маҳсулотнинг, хизматларнинг истеъмолчиларнинг ҳаёти ва саломатлиги, атроф муҳит ва ш.к. хавфсизлигига оид турли давлат стандартлари талаблари мажбурий ҳисобланади.
Мажбуриятлар ФКнинг 236-моддасида айтилганидек, мажбурият шартларига ва қонун хужжатлари талабларига мувофиқ, бундай шартлар ва талаблар бўлмаган тақдирда эса иш муомаласи одатларига ёки одатда қўйиладиган бошқа талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши керак. Бунда тарафларнинг ҳар бири ўз мажбуриятларини анча тежамли бажариш, иккинчи томонга унинг ўз мажбуриятларини бажаришда ҳар томонлама ёрдам кўрсатиши лозим.59
Мажбуриятлар давлат хужжатлари ва шартномалардан келиб чиққан бўлса, уларда кўрсатилган талаб ва шартларга мувофиқ бажарилиши керак. Агар давлат хужжатларида мажбуриятни бажа­риш шарти кўрсатилмаган бўлса, мажбуриятлзр ўзаро келишиб қўйиладиган талабларга мувофиқ лозим даражада бажарилиши зарур. Мажбуриятни бажаришда ҳар икки томон хўжалик алоқаларининг ривожланишини кўзлаб, тежамлилик билан ва ўзаро ҳамкорликда зарур ҳаракатларни қилишлари талаб этилади.
Мажбуриятларни бажариш бир қатор тамойилларга асосланади. Улар мажбуриятларни тегишли даражада бажариш, келишилган ва мақбул усулда бажариш, мажбуриятни тегишли шахc учун бажариш, аниқ бажариш, тежамлилик ва ўзаро ҳамкорликда бажариш кабилардир. Мажбуриятларни тегишли даражада бажариш деганда, мажбуриятлар қўйилган талабларга тўлиқ жавоб берадиган даражада, беками кўст ва белгиланган муддатда бажарилиши назарда тутилади. Ҳуқуқий муносабатларда қатнашувчи шахслар ўз мажбуриятларининг лозим даражада бажарилишидан баб-баравар манфаатдор бўлишлари, бир-бирларига кўмаклашишлари фараз қилинади. Мажбуриятларнинг лозим даражада бажарилиши жамият манфаати ҳамда унинг тобора ўсиб бораётган моддий ва маданий талабларини қондиришга қаратилган бўлиши лозим.
Бозор муносабатлари шароитида мажбуриятларни тегишли равишда бажарилишидан нафақат мажбурият ўз фойдасига бажарилаётган субъект, балки охир-оқибатда жамиятнинг ҳар бир аъзоси манфаатдор бўлади. Чунки барча хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ўз мажбуриятини лозим даражада бажармаслиги бошқа субъектлар учун ҳам, гарчи улар бевосита бунда кредитор сифатида қатнашмасаларда, салбий оқибатлар келтириб чиқариши мумкин.
Мажбуриятларни тегишли равишда бажариш уларни қонун хужжатларига, шартнома шартларига, иш муомаласи одатларига, одатда қўйиладиган талабларга мувофиқ равишда шартнома нарсасининг сифати, миқдори, ҳажми бўйича ўз вақтида бажарилишини англатади.
Мажбуриятларни бажаришнинг яна бир тамойили бу мажбуриятлар келишилган ва тарафлар учун мақбул усулда бажарилиши­дан иборат. Мажбуриятни бажариш усули, агар бу усул мажбуриятнинг моҳиятидан англашилмаса ва қонун билан белгилаб қўйилган бўлмаса, шартномада кўрсатилган бўлиши керак. Ушбу тамойил мазмунига кўра ўз навбатида мажбуриятларни реал бажарилиши, уни бажаришда тежамли усуллардан фойдаланиш, мажбурият бажарилишида тарафларнинг ҳамкорлик қилиш ҳақидаги қоидаларини англатади. Бу қоидаларни ҳам шартли равишда, гарчи қонунда бевосита санаб ўтилмаган бўлсада, мажбуриятларни бажариш тамойиллари сифатида қараш мумкин. Мажбуриятларнинг аниқ бажарилиши шартномада кўрсатил­ган ҳаракатнинг айнан ўзи бажарилишининг, топширилиши лозим бўлган нарсанинг (махсулотнинг) асл холатида топширилишини билдиради.
Мажбуриятнинг қарздор айби билан кечиктирилиши ёки лозим даражада бажарилмаслиги ҳолларини назарда тутиб белгиланган неустойка (жарима, пеня)нинг ҳам мажбуриятнинг лозим даражада бажарилмаслиги натижасида келиб чиққан зарарнинг ундирилиши мажбуриятни асл холида бажаришдан қарздорни озод қилмайди.
Қонунда назарда тутилган ҳоллардан ташқари мажбуриятни бажаришда бир томонлама бош тортиш ва шартнома шартларини бир томонлама ўзгартиришга йўл қўйилмайди (ФК, 237-модда). Аммо бу қоида юқорида айтилганидек, қонунда назарда тутилган айрим холларда баъзи мажбуриятлар учун қўлланилмайди. Жумладан, топшириқ шартномаси бўйича топшириқ берувчи берган топшириғини ҳар вақт бекор қила олади, топшириқ олган шахc хохлаган вақтида топшириқни бажаришдан бош торта олади. Темир йўл ва бошқа турдаги транспорт воситасида йўловчилар ташиш муносабатида ҳам йўловчи талаби билан шартнома ҳар қачон бекор қилиниши мумкин.
Мажбуриятларни бажаришда тежамлилик қоидасига мувофиқ мажбуриятни бажаришда тарафлар кам ҳаражат билан кўп фойда келтиришга қаратилган ҳаракатларни қилишлари лозим. Бу қоида кредитор ва қарздорга мажбуриятни бажариш жараёнида энг қулай ҳамда энг фойдали усулдан фойдаланиш лозимлигини белгилайди. Жумладан, пудрат шартномаси бўйича пудратчи ишни буюртмачи материалидан бажаришда материални тежамлилик билан сарфлаши ва у нотўғри ишлатилиши учун жавобгар бўлиши белгиланган. Юк ташиш шартномасига асосан юк ташувчи юкни энг қисқа йўлдан ташиши кўрсатилган.
Мажбуриятларни бажаришда ўзаро ҳамкорлик тамойилига биноан ҳар икки томон мажбуриятни бажаришда бир-бирларига зарур бўлган ёрдамни кўрсатишлари лозим. Жумладан, кредитор мажбуриятнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлиши билан бирга қарздорнинг ўз мажбуриятини бажаришда унга ёрдам беришга, кўмаклашишга ҳам мажбур. Масалан, контрактация шартномасига мувофиқ қишлоқ хўжалик махсулотларининг давлат йўли билан ҳарид қилинишида тайёрловчи (махсулот қабул қилувчи) ташкилотлар қишлоқ хўжалик корхоналарига махсулотлар етиштиришда, махсулотни ташишни ташкил қилишда ёрдам кўрсатиши зарур.
Мажбуриятларни тегишли шахc учун бажариш тамойили ФКнинг 240-моддасида ўз ифодасини топган. Бунга асосан тарафларнинг келишувида бошқача тартиб назарда тутилган бўлса ва иш муомаласи одатларидан ёки мажбуриятни бажариш чоғида ижрони кредиторнинг ўзи ёки бу иш учун у ваколат берган шахc қабул қилаётганлигини исботлашни талаб қилишга хақли бўлади ва бундай талабни қўймаганлик оқибатлари хавфи унинг зиммасида бўлади.

Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish