Кафедраси фуқаролик ҳуқуқи



Download 1,31 Mb.
bet46/88
Sana23.07.2022
Hajmi1,31 Mb.
#841148
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88
Bog'liq
3. Фуқаролик хуқуқи. Маърузалар матни

ХХIII-БОБ. МАЖБУРИЯТЛАРНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ УСУЛЛАРИ


1-§. Мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш
тушунчаси
Мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш деб қарздор томонидан олинган ва унинг зиммасида бўлган вазифани бажаришга мажбур қиладиган чорага айтилади.
Мажбуриятларнинг бажарилиши ҳар хил усуллар билан таъминла­нади. Мазкур усуллар ё қонун билан белгиланиши ёки шартномага асосланган бўлиши мумкин. Фуқаролик қонунчилигида мажбурият­нинг бажарилишини таъминлаш неустойка, гаров, қарздорнинг мол-мулкини ушлаб қолиш, кафиллик, кафолат, закалат ҳамда қонун хужжатлари ёки шартномада назарда тутилган бошқа усуллар билан таъминланиши мумкин (ФК, 259-модда).
Ушбу усуллардан хеч қайсиси ўзича мустақил равишда қўлланилмайди, Буларнинг ҳаммаси бирон-бир мажбуриятнинг мавжуд бўлишини кўрсатиб, мазкур мажбуриятнинг бажариш мақсадларини кўзлаб белгиланади. Бунда шартнома бўйича белгиланган мажбу­рият - асосий мажбурият бўлиб, унинг бажарилишини таъминлаш усули эса - қўшимча мажбурият хисобланади. Жумладан, махсулот етказиб бериш ёки пудрат шартномасидан келиб чиқадиган асосий мажбуриятнинг амалга оширилишини таъминлайдиган қўшимча мажбурият хисобланади.
Баъзи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш махсус қонунларда назарда тутилмаган бўлса, бундай мажбурият муносабатларини таъминлаш фуқаролик кодексида берилган умумий қоидалар билан тартибга солинади. Шу билан бирга, муайян мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш усуллари бир вақтнинг ўзида қонун билан ҳам, шартнома билан ҳам белгиланиши мумкин. Масалан, неустойка ва гаров бир вақтнинг ўзида шартнома билан ҳам, қонун билан ҳам назарда тутилиши мумкин1. Бошқа усуллар эса, жумладан, закалат фақат келишув бўйичагина белгиланади. Фуқаролик ҳуқуқининг мазкур институти мажбуриятларни қарздор томонидан бажарилмаслиги натижасида кредиторга келиши мумкин бўлган зарар оқибатларининг олдини олишга қаратилади. Аммо мазкур усулларнинг ҳар қайсиси билан кўрсатилган мақсадга эришиш ҳар хил бўлади.
Неустойка ва закалат қарздор томонидан мажбуриятнинг асл холатида бажарилишини таъминлайди ва мажбурият ижро этилмаган холда қарздорга муайян жавобгарлик белгиланишини кўрсатади. Неустойка ва закалат баъзи холларда мажбуриятнинг бажарил­маслиги туфайли етказилган зарарнинг кредитор томонидан ундирилишини енгиллаштиради. Қарздор томонидан мулкнинг гаровга қўйилиши асосий мажбурият у томонидан реал бажарилишини муайян даражада таъминлайди ва мазкур мажбуриятнинг бажарил­маслиги туфайли вужудга келган кредитор талабларини қондиришга кўпроқ имконият беради.
Учинчи шахc томонидан белгиланган гаров, кафолат ва кафиллик мажбуриятнинг бажарилмагани холда зарарнинг қопланиши, фоизларнинг ёки неустойкаларнинг тўланиши тўғрисида кредитор томонидан қўйилган талабларнинг қондирилишини таъминлайди.
Мажбуриятнинг бажарилиши мазкур мажбурият юзасидан кредитор бўлган шахc билан мажбуриятнинг амалга оширилишини таъминлаган учинчи шахc ўртасида мажбуриятга оид ҳуқуқий муносабатни ва асосий мажбуриятга нисбатан бўлган қўшимча ҳуқуқий муносабатни вужудга келтиради. Мазкур мажбуриятнинг қўшимча ҳарактерда бўлиши қатор ҳуқуқий масалаларда кўрилади.
ФКнинг 259-моддасида кўрсатилганидек, мажбуриятнинг бажарилишини таъминлаш тўғрисидаги келишувнинг хақиқий эмаслиги ушбу мажбуриятнинг (асосий мажбуриятнинг) хақиқий эмаслигига олиб келмайди. Бироқ, асосий мажбуриятнинг хақиқий эмаслиги унинг бажарилишини таъминлайдиган мажбуриятнинг хақиқий эмаслигига олиб келади.



Download 1,31 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   88




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish