4 - МАЪРУЗА
Мавзу: Машиналар лойихалашнинг асосий тамойиллари
( 2 соат )
Маруза режаси :
4.1 Машиналар лойихалашнинг асосий принциплари ва босқичлари.
4.2 Лойихалашнинг процедура модели.
4.3 Лойиха тузишнинг иқтисодий асослари: фойдали иш коэффициенти, узоққа чидамлилиги, эксплуатцион ишончлилиги.
Муаммоли савол
Машиналарни лойиъалашда ыщйиладиган асосий тамоиллари ыандай боьлиыликда амалга оширилади.
Таянч иборалар:
конструктив ворислик, трансформация ва инверсия, эвристика, тупланган тажриба, карама-каршисига ўзгартириш, техник топширик, эскиз, хужжат, техник таклиф ва мулохаза, техник ва ишчи хужжат, ишлаб чиқариш.
ишлаб чиқиш босқичи, лойиҳалаш процедураси, лойиҳани ечиш усули, информация манбаалари, эҳтиёжларни аниқлаш, график мақсадлар сценарийси, ишчи режим ва параметр танлаш, қайта ўзлаштириш;
иқтисодий самарадорлик, фойдали қайтим, ишончлилик, оператор иш хақи, хақиқий иш вақти, ишлатиш даври, хизмат муддатини сақлаш, ишлатиш ишончлилиги, таҳмирлаш муддати узоқлилиги.
4.1. Машиналар лойихалашнинг асосий усуллари ва босқичлари.
Машиналарни конструкция қилишнинг усуллари
Машиналарни конструкция қилиш лойихалашнинг бир қисми бўлиб, у машина қисмларининг янги тузилмаларини ўзаро боғлиқликларини ва шаклларини излаш билан боғлиқ.
Техник таклиф жараёнидаги машинанинг умумий структурасини синтезидан бошлаб, деталлар ишчи чизмаларини ишлаб чиқаришгача бўлган масалаларни ечишда қуйидаги умумий усуллар қўлланилади:
конструктив ворислик;
трансформация ва инверсия;
эвристика.
Констуктив ворислик - ушбу машина ёки жихозни лойихалашда тўпланган барча тажрибадан фойдаланиш. Чунки хар бир машина, унинг хар бир қисми конструкторликларнинг бир неча авлодлари махсули бўлиб, хар бир тузилмада аввалгидан энг маoқул ва прогрессивлари ишлатилади.
Конструктив ворислик лойихачидан техник вазифа ва прототипга танқидий кўз билан ёндашишни талаб қилади. Лойихачидан машина қўлланадиган сохани, унинг шарт шароитларини, қўлланадиган жихозларини чуқур билишликни талаб қилинади.
Ушбу усулдан фойдаланишда маълумотнома-алpбомлар, техник адабиёт ва патент маълумотлардан, изланиш илмий-тадқиқот ишлар билан танишиш катта ахмиятга эга.
Конструктив ворислик у ёки бу маoлум машина системасини янги машинага қўллаш эмас, чунки яратилаётган конструкцияда янги техник ечимларни (конструкторлик материалларни, тайёрлаш технологиясини, комплектловчи буюмларни ва хакозони) қўллашни режалаш демакдир.
Конструктор дунё қараш фақат ўзининг тармоғи билан чегараланмаслиги керак, турдош ва мутлақо узоқ бўлиб кўринадиган сохалардаги янгиликлар билан доимий танишиб туриш керак.
Машхур инженер П.И. Орлов сўзи билан айтганда "янги машинани яратаётганда конструктор олдинга қараши, орқага назар ташлаши ва атрофга аланглаб қарамоғи керак".
Do'stlaringiz bilan baham: |