Тебранишларни улчаш асбоблари.
Улчаш принчипларига кура тебраниш улчагичларни икки синфга бўлиш мумкин:
1) Санок бошланувчи база сифатида кабўл килинган кимирламайдиган ёки силжиб турадиган координаталар системасига улчашни амалга оширувчилар;
2) Факат тебранувчи тана билан боглик бўлган ва таранг осилган инерцион элементга эга бўлган инерцион утказгичлар. Бунда таранг осма деформацияси улчанади.
Механик катталиклар тебранишларининг бошқа турдаги тебранишларга ўзгариш принципларига кура тебранишни улчаш приборлари қуйидагиларга бўлинади:
1) Генераторли, яҳни механик тебранишларнинг энергияси бевосита бошқа турдаги энергияларга айланади. Купрок электрик тебранишлар энергиясига;
2) Параметрик, яҳни механик катталикларнинг улчанаётган тебранишлари ёки берилган доимий энергия окимининг тебранишга олиб келади ёки берилган даврий тебранишни моделлайди. Даврий тебранишлар частотаси, улчанаётган тебранишлар частотасидан анча катта.
Механик тебранишларнинг бошқа турдаги тебранишларга ўзгаришига асос килиб олинган физик ходисага кура тебранишни улчаш приборларини қуйидаги гурухларга бўлиш мумкин:
1) Улчанаётган тебранма харакатнинг турли механик ўзгариши ёки ўзгаришисиз механик гурухи;
2) Оптик;
3) Механик-электрик ўзгартирувчиларли (резистивли, сигимли, индуктив, икдукцион, пеҳзоэлектрик ва б.);
4) Улчанаётган катталик берилган чегарага етганда узиш ёки улаш электрик занжирли электр контакт гурух.
И002 (ВИБ-А) типдаги вибродатчиклар (грунтлар, бинолар) машина ва жихозларнинг иш жараёнида титраш тезликларини улчаш учун хизмат килади. Вибродатчикларда титраш тезликларини улчаш ва кайд қилиш ёруглик нурлари осиллографи ёрдамида бажарилади.
Вибродатчик ёрдамида силжиш амплитудаси 10 мм гача бўлган, прибор таглигига перпендикуляр титрашларни кайд қилиш мумкин.
3.3 Ишчи мухитларнинг асосий физик-химик хоссалари (суюкликлар, газлар, тукувчан материаллар ва бошқалар).
Асосий жараёнлар ва курилмаларни хисоблашда узаро таҳсир килаётган мухитлар физик-химиявий катталикларнинг кийматлари (зичлик, солиштирма огирлик, ковушоклик, иссиклик утказувчанлик коэффициенти, солиштирма иссиклик сигими, температура утказувчанлиги коэффициенти ва бошқалар) ни билиш зарур.
Зичлик. Хажм бирлигидаги битта компонентдан ташкил топган бир жинсли модданинг массаси зичлик деб аталади ва r билан белгиланади:
r=
бу ерда m - масса, кг; V - хажм, м3. Халкаро бирликлар системасида зичлик кг/м3 да улчанади.
Бирорта модданинг зичлиги (r) ни сувнинг зичлиги (rс) га нисбатан нисбий зичлик дейилади:
D=
0 дан 1000С гача бўлган ораликда техник хисоблашлар учун сувнинг зичлиги rс=1000 кг/м3 деб олинади.
Кимёвий жихатдан бир жинсли бўлган моддаларнинг зичлиги махсус адабиётларда диаграмма ва жадвал шаклида берилади. Тоза моддалар суюк эритмаларининг зичлиги концентрация ва температурага боглик. Одатда эритмаларнинг зичлиги жадвал холида берилади ёки эмпирик тенгламалар ёрдамида топилади.
Иккита компонент (а ва б) дан таркиб топган турли жинсли системанинг зичлиги қуйидаги тенглама билан топилади:
r=
бу ерда mа а компонентнинг аралашмадаги массавий улуши, кг/кг; mб=1-mа-б компонентнинг аралашмадаги массавий улуши, кг/кг; rа ва rб а ва б компонентларнинг зичликлари, кг/м3.
Газ ва бугнинг зичлиги суюклик ва каттик моддалар зичлигига нисбатан тахминан минг марта кам бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |