Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Солиштирма иссиклик сигими



Download 2,73 Mb.
bet22/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Солиштирма иссиклик сигими. Бу параметр модданинг узида иссиклик энергиясини тутиш кобилятини курсатади. Солиштирма иссиклик сигими деганда модданинг масса бирлиги температурасини бир градусга кутариш учун зарур бўлган иссиклик микдори тушунилади. Солиштирма иссиклик сигими қуйидаги тенглама оркали топилади:
c=
бу ерда Q - жисмни иситиш учун сарф бўлган иссиклик микдори; m - жисм массаси; Dt - жараённинг охирги ва бошлангич температуралари оралигидаги фарк. СИ да солиштирма иссиклик сигими Ж/кг × К бирлигида улчанади.
Газ, буг, суюклик ва каттик жисмларнинг солиштирма иссиклик сигими одатда тажриба натижалари оркали топилади. Газларнинг солиштирма иссиклик сигими тахминан 1.103 Ж/кг × К, сувники 4.103, металларники эса (0,2¸1) × 103 Ж/кг × К га тенг бўлади.
Температура утказувчанлик коэффициенти. Иссиклик утказувчанлик коэффициенти жисмнинг иссиклик энергиясини утказиш кобилиятини белгиласа, температура утказувчанлик коэффициенти эса жисмнинг иссиклик инерцион хоссаларини ифодалайди. Бу коэффициент жисмнинг физик катталиги хисобланиб, температуранинг ўзгариш тезлигини билдиради.
Температура утказувчанлик коэффициенти (a, м2/с) қуйидаги нисбат оркали аникланади:
a=
бу ерда l - иссиклик утказувчанлик коэффициенти; с - солиштирма иссиклик сигими; r - зичлик.
Температура утказувчанлик коэффициенти модданинг комплекс хоссаларини белгилайдиган мухим катталик бўлиб, юқоридаги тенглама ёрдамида аникланади ёки тажриба оркали топилади. Бу коэффициентнинг сон киймати температура, зичлик, модданинг таркиби ва бошқа факторларга боглик бўлади.
Нғютон ва Нонғютон суюкликлар. Хамма газлар ва кичик молекулалар массага эга купчилик суюкликларнинг умумлашган механик хоссаларини Нғютоннинг ишкаланиш конуни оркали ифодалаш мумкин. Бундай суюклик нғютон суюкликлари деб юритилади. Берилган температура ва босимдан нғютон суюкликларининг ковушоклиги узгармас кийматга эга бўлади.
Аммо баҳзи суюкликлар (полимерларнинг эритмаси, буёк, целлюлоза, паста, суспензиялар ва хоказо) анча мураккаб ковушоклик хоссаларига эга, бундай суюкликлар (яҳни нонғютон суюкликлар) нинг хоссаларини Нғютон конуни ёрдамида ифодалаш мумкин эмас. Нғютон суюкликларда ковушоклик холат параметрларидан ташкари окиш шарт-шароитларига хам боглик бўлади. Нонғютон суюкликларда ковушоклик доимий кийматга эга эмас, ковушокликнинг киймати силжиш тезлигига ва унинг давомийлигига караб узгаради.
Нғютоннинг ишкаланиш конунини қуйидагича ёзиш мумкин:



бу ерда t - силжиш кучланишлиги (ички ишкаланиш кучланишлиги ёки кучланишлик уринмаси), Па.


Тенгламадаги t нинг киймати доимий мусбат бўлади. Агар бир-бирига нисбатан харакат килувчи суюклик катламлари юзаси F га нормал утказиш пайтида унинг йуналишини тезлик камрок томонга караб олинса, у холда тезлик градиентининг киймати доимий манфий бўлади. Бундай холатда тенглама қуйидагича ёзилади:



ёки тенглама Нғютоннинг ички ишкаланиш конунини ифода килади.


Бингам ёки пластик суюкликлар қатор ига суспензиялар, хул кум, лой, пасталар киради. Силжиш куяланиши кичик кийматга эга бўлганда бундай суюклик окмайди, факат уларнинг шакли узгаради. t>t0 бўлганда окиш бошланади ва кейинчалик пластик суюкликлар узининг хоссалари буйича нғютон суюкликка ухшаб колади. Пластик суюкликлар учун окиш эгри чизигининг тенгламаси қуйидагича ёзилади:


пл

бу ерда mпл - пропорционаллик коэффициенти (ёки пластик ковушоклик).


Мавхум пластик суюкликлар (масалан, полимерларнинг эритмалари, целлюлозалар, асимметрик заррачали суспензиялар) силжиш кучланишлиги жуда кичик кийматга тенг бўлгандаёк ока бошлайди бирок уларнинг ковушоклик коэффициенти тезлик градиентининг ортиши билан камайиб боради. Дилатант суюкликлар (масалан, крахмал суспензияси, таркибида каттик жисм заррачалари куп бўлган турли елимлар) да эса тезлик градиентнинг ортиши билан ковушоклик коэффициенти ортиб боради.


Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish