Трансформация ва инверсия усуллари система ёки элементлари функцияларини тубдан ўзгартиришни ёки қарама-қаршисига алмаштиришни кўзда тутади. Бу усуллар жихозларни конструкция қилишда кенг қўлланилади. Ушбу усулларни қуйидаги мисолларда кўриш мумкин.
Саноатда валкали машиналар кенг тарқалган бўлиб, энг содда кўринишда улар иккита қарама-қарши харакат қиладиган валкалардан ташкил топган. (1-расм)
Бу машинани турли технологик жараёнларда қўлламоқ мумкин:
1-расм. Валик схемаси.
Инверция муносабатларида чопқирларнинг (бегунларининг) иккита тузилмаси туради.
(2-расм)
Б
2-расм. Бегун схемаси.
иринчи тузилмада (2а-расм) чопқирларнинг косаси қўзғалмас ва котоклар харакатга келади; иккинчи тузилмада (2б-расм) коса айланма харакатга келтирилади. 1-холда котоклар мурракаб харакат қилади: ўз ўқлари ва вертикал вал атрофида айланма. Материал котоклар босими ва ишқалаши натижасида майдаланади.
Иккинчи вариантда материалга таҳсир кўрсатаётган марказдан қочма куч таҳсирида у коса марказидан четларга транспортировка қилинади, котокларнинг материалга босиш кучини яратувчи пружиналар иши осонлашади ва натижада майдалаш самарадорлиги ортади.
Эвристика (юнонча-топмоқ) - йўлловчи саволларнинг маoлум системаси ёрдамида ғоялар яратиш усули. Йўлловчи саволлар яратилаётган машиналарнинг барча хоссаларини мухокамасига доир бўлиши мумкин: ишончлилик хоссаларидан то хавфсизлик кўрсаткичларигача. Бу усулни қўллашда лойихачи машинани яратишга берилган техник вазифа, машинанинг тузилиши, ишлаш асослари, техник адабиёт амалиётда қўлланиши тажрибаси ва х.к. таниш бўлиши шарт.
Прототипнинг камчиликларини сифат кўрсаткичлари нуқтаи назардан мухокама қилиниб, уларни бартараф этиш йўллари аниқланади. Эвристика усулларидан бири- бу "Ақлий хужум" усули. Бу усул Осборн томонидан 40-йиллар охирида таклиф этилган. Унинг кўзатишларига кўра барча одамлар 2-та тоифага бўлинар экан: биринчи тоифадаги одамлар янги ғоялар, фикрларни яратувчи бўлсалар генераторлар иккинчи тоифадаги одамлар бу нарсаларни танқид қилишга уста (танқидчилар)
"Ақлий хужум" нинг мақсади кўп миқдордаги янги ечимларини камроқ вақт ичида яратиш. Бу мақсадда бир гурух "генераторларни" тўплаб, уларга маoлум масала қўйилади ва огохлантирилади-ки хеч қандай танқидга жой йўқ шароитда масалани ечишга барча ғоялар (хатто энг фантастик) қабўл қилинади. Иштирокчилар томонидан яратилаётган ғоялар магнитафонга ёки алохида карточкаларга ёзилади. Амалда "Ақлий хужумнинг" давомийлиги ярим соатдан ортмайди.
Сунг яратилган янги ғоялар мутахассислар ва танқидчилар томонидан хар томонлама мухокама қилинади ва натижада қимматли ечимлар вужудга келади.
Шуни айтиб ўтиш ўринлики, "Ақлий хужум" усули ердалигида енгил ва ўртача қийинликдаги конструкторлик масалалари ечилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |