12.1-расм. Саноат махсулотининг мувоффақиятсиз ечимига мисол.
Бадиий конструкторлашнинг биринчи принципини намоён қилувчи ижобий мисоллар - бу дизайнер иштирокида ишлаб чиқилган дастгохлардир (12.2. ва 12.3 –расмлар).
12.2-расм. Токарлик – револвер дастгохи. Дизайнер иштирокида ишлаб чиқилган ижодий мисол.
12.3-расм.Доиравий - жилвирваш универсал дастгох.
Атроф-мухит ва конкрет шароитларни хисобга олиш принципи. Машина атроф-мухитга ва конкрет шароитларга мос келиши керак. Бунга бир неча мисоллар кўриб чиқамиз.
1. Шахар ичи маршрутлари ва узоқ рейсларга қатновчи автобусларнинг режаси ва конструкцияси турли бўлиши лозим (12.4. –расм.). Шахар ичида юрувчи автобуслар ичидаги ўтиш йўллари ўтириш жойлари хисобига кенгайтирилиши 2-3 та эшик – кириш – чиқиш таoминланиши керак. Узоқ масофаларга қатнайдиган автобусларда эса бунинг акси-ўтириш жойлари кўпроқ бўлиб, битта кириш, битта чиқиш эшиги бўлади. Бунда конкрет шароитларни хисобга олиб иш тутилади.
12.4-расм. Шахар ичи а) ва узоқ рейсларга қатновчи б) автобуслар композицияси.
2. Чекка шимол ва жанубнинг транспорт воситалари иқлимнинг хар-хиллигини хисобга олиб турлича бўлиши лозим. Конструкцияси ва материали жиҳатидан транспорт машиналари харорат ва намлик ҳамда бошқа конкрет шароитлардан келиб чиққан холда тайёрланиши шарт.
3. Ишлаб чиқариш хоналари ва жихозларини бўяш учун ранг танлашда ҳам конкрет шароитларни хисобга олмасдан умумий кўринишда қарор чиқариш ярамайди. Маoлумки, ранг танлаш ишлаб чиқариш жараёнига, жихознинг абсолют размерларига, ишлаб чиқариш майдонининг катталиги ва юкланганлигига, хонанинг ёритилишига ва бошқаларга боғлиқ бўлади.
Шундай қилиб, хамма нарсани боғлиқ холда олиш керак. Шунинг учун атроф-мухитни билмай туриб машналарни лойихалаб бўлмайди.
Шакл ва мазмун бирлиги принципи. Бу принцип бадиий-эстетика, социал ва ижтимоий нуқтаи – назардан энг мураккаб ва маoсулиятли принципдир. Тарихий ривожланиш жараёнида фан, техника, санoат ва инсонлар хаётининг социал шароитлари ўзагариши билан машина ва архитектура шакллари ҳам ўзгариб келган.
Шакл ва мазмун бирлиги принципини яққолроқ кўриш, тўлароқ тушуниш учун табиатга мурожаат қиламиз. 12.5 –расмда иккита от тасвирланган: чопқир ва юк ташувчи отлар. Уларда турли белгилар кўриниб турибди. Чопқир от енгил, бежирим, интилувчан. Юк ташувчи от оғир, кучли, мустахкам. Агар чопқир отни юк ташишдан рекорд ўрнатди деб, иккинчи отни пойгада биринчи ўринни эгаллади дейилса нотўғри бўлар эди.
12.5-расм. Табиатдаги шакл ва мазмун бирлиги.
Тадбиқий санoатда, транспорт воситаларида ва дизайн сохасида бошқа буюмларда ҳам шакл билан мазмуннинг мос тушмаслиги юқоридаги каби нотўғри бўлар эди. 12.6-расмда стол лампаларидан мисоллар келтирилган. Улардан кўплари шакл ва мазмун бирлиги принципини яққол характерлайди. Кўриниб турибдики, бу лавхалар турли талабаларга жавоб бера олади.
12.6 –расм. Турли функцияларни бажарувчи стол лампаларининг шакл ва мазмуни.
Дизайннинг мақсади – техника маҳсулотларини инсонни маданий дунёсига қўшишдир. Бунга у саноат буюмлари ва уларнинг комплекслари маданий нусхаларини яратиш, гармоник предметлар мухитининг шаклланишига имкон яратиш йўли билан эришади.
Дизайнер ижодий жамоада муҳандис-конструкторлар, олимлар, технологлар, иқтисодчилар, врачлар билан ҳамкорликда ишлаши мақсадга мувофиқдир.
Лойиха жамоаси
ваг
ггг
12.7-расм. Дизайнер билан муҳандис – конструкторнинг ҳамкорликда ишлаш босқичлари ва функцияларнинг тақсимланиши
12.2. Машина шакли – лойихалашда фаол фактор
Do'stlaringiz bilan baham: |