Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Синов ва мустакил ишлаш учун саволлар



Download 2,73 Mb.
bet90/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Синов ва мустакил ишлаш учун саволлар

11.1. Назарий ва тажриба тадкикотларининг мазмуни нималардан иборат?


11.2. Тадкикот утказиш усулларининг кандай асосий принциплари (тартиблари) яратилган?
11.3. Тадкикот утказишни лойихалаш, унинг маҳноси. Тажрибаларни режалаштириш тугрисида кандай тушунчага эгасиз?
11.4. Тадкикот утказишнинг ишчи дастури кандай тузилади?
11.5. Экспериментал маълумотларнинг натижаларига кандай усулда ишлов берилади?
11.6. Экспериментал тадкикотлар олиб боришда улчов асбобларои нима учун кулланилади?
11.7. Тадкикот натижалари ишлаб чиқаришга кандай тартибда жорий этилади?

    1. Тадкикотлар натижалари кандай килиб элон килинади ?

    2. Дисперсион тахлилнинг вазифаси нималардан иборат ?

    3. Тадкикот натижаларини жамлаш, урганиш ва анализ қилиш тартибини айтиб беринг

12 - МАРУЗА

Мавзу: Бадиий конструкциялаш асослари

( 2 соат )

Маруза режаси





    1. Бадиий конструкциялаш мақсади ва вазифалари.

    2. Машина шакли – лойиҳалашда фаол фактор.

    3. Композиция ва техник эстетика.




Муаммоли савол
Машинанинг нсон томонидан бошыарилишида ыулай бщлиши учун асосий талаблар


12.1. Бадиий конструкциялаш мақсади ва вазифалари


Таянч иборалар:


- Техник эстетика, эстетик ва эргономик талаб, социал ва функционал талаб, маиший ва меҳнат сфераси, дизайн, мусаввир-конструктор, «фойда-қулайлик-гўзаллик», «чирой-қалб нони».
Бадиий конструкторлаш ХХ - аср фарзанди бўлиб, у кўп миқдорда стандарт буюмларни тайёрлашда қўлланилади.
Бадиий конструкторлашнинг асосий мақсади – инсонни ўраб турган муҳитни актив мукаммаллаштириш ва унинг маиший хаёти билан меҳнатидаги моддий муҳитга эстетикани олиб киришдан иборат.
«Чирой-қалб нони» - деган эди австриялик ёзувчи Роберт Юнг. – «Саноат цивилизацияси – жуда хунук нарса, шунинг учун биз ХХ- аср Венециясини яратиш устида ўйлашимиз керак».
Бадиий конструкторлаш саноат буюларини лойиҳалашнинг таркибий қисми бўлиб қолган.
Мусаввир - конструктор лойиҳаланаётган буюмни одам атрофидаги нарсаларнинг қисми деб тушунади. Одамни атрофидаги нарсалар сони минимал ва улар фойдалиги максимал бўлиши шарт.
Масалан: замонавий таом тайёрлашни олсак (уйдаги), у ерда турли нарсалар ёнма-ён туради : совиткич, газ плита, мебел, ювиш асбоблари ва х.к. Техник эстетика институти ходимлари томонидан замонавий квартирани натурал ўлчамларда яратиб таом тайёрлаш хонага турли корхоналар томонидан яратилаётган анжомларни қўйишганда, таажубли хол юза келган (ранг, ўлчамлари, вазифалари бўйича буюмлар мос келмаган). Варшава шахридаги вокзалда бадиий конструкторлашнинг архитектура билан боғлиқлигини мисол қилиш мумкин.
Машинани яратиш жараёнида бадиий конструкторлаш ўрнини аниқлашда икки асосий нарсани инобатга олиш керак: 1. Конкрет нарса лойиҳаланади, шунинг учун материал ишлаб чиқариш қонуниятлари бадиий конструкторлаш жараёнида ҳам ўз аксини топади. Демак, мусаввир – конструктор реал ишлаб чиқариш технологияларини, материал ва тирик куч сарфларини хисобга олиши керак. 2. Бадиий конструкторлаш саноат буюмларини конструкторлашнинг таркибий қисми. Лекин инженер-конструктор ва мусаввир - конструктор фаолиятининг фарқлари ҳам бор. Масалан, велосипедни кашф этиш мумкин эмас дейилади. Лекин уни ишлатишни турли шароитга мослашни ўйланса, турли кўринишлар пайдо бўлади (масалан, қисмларга ажратилиб машини багажнигида олиб юриладиган ва х.к.).
Мусаввир-конструктор саноат буюмини яратиш жараёнида иштирок этиб уни ишлатишнинг максимал қулайлигини, ягона гармоник формасини, юқори эстетик хоссаларини яратиш керак («Иж – комби» машинасини яратиш мисоли).
Бадиий конструкторлик ва мухандислик амалиёти мамлакат иқтисодиётга қуйидагича таҳсир кўрсатади: саноат махсулоти сифатининг ортиши, ички бозорда товар айланишининг яхшиланишига ва ташқи бозорда махсулотнинг рақобатбардошлиги ортишига олиб боради. Бу эса ўз навбатида мамлакат иқтисодий потенциалининг мустахкамланишига олиб келади. Бу холатни хисобга олиш техник эстетиканинг муҳим талабларидан биридир.
Аниқ бир саноат машинасини қандай қилиб техникавий ва бадиий жихатдан етук қилиб функция яратиш ҳақида тайёр тавсиялар бериш мумкин эмас. Хар бир алоҳида холат учун маoлум шарт-шароитларга боғлиқ бўлган конкрет ечим зарур бўлади.
Бадиий конструкторлашнинг учта асосий принципи бор:

  1. Утилитар-функционал, конструктив-технологик, иқтисодий, социал ва эстетик саволларни бир йўла комплекс ечиш принципи.

  2. Атроф-муҳит ва конкрет шароитларни хисобга олиш принципи.

  3. Шакл ва мазмун бирлиги принципи.

Биринчи принцип. Инсон томонидан яратилган буюм маoлум бир нарсага мўлжалланган ва маoлум бир функцияни бажаради. Ишлатишга ноқулай ва утилитар функцияларга жавоб бера олмайдиган хар қандай буюм ёмон хисобланади. Ноқулай мебел – ёмон, қўлни шиладиган асбоб – ёмон, эксплуатацияга ноқулай ва унумдорлиги паст машина – ёмон, хунук заргарлик буюми –ёмон ва х.к. Машина тўла шаклини ва унинг алохида қисмлари шаклини танлашда, бу шакл буюмнинг утилитар функционал вазифасига максимал мос келишига эришишга интилиш керак.
Замонавий лойиҳалаш, конструкторлаш амалиётида биринчи принцип моҳиятини қуйидаги формула билан ифодалаши мумкин: «фойда-қулайлик-гўзаллик». Бу ифоданинг хар бир элементи маoлум омиллар йиғиндисини ифодалайди: биринчиси–техник-иқтисодий; иккинчиси- эргономик омиллар; учинчиси-эстетик омиллар йиғиндиси. Шунинг учун бадиий конструкторлаш жараёнида тўла қонли натижага фақат дизайнер, мухандис-кноструктор, технолог, эргономист ва бошқаларнинг бир-бирларини тушуниши ва ижодий хамкорлиги туфайлигина эришиш мумкин. Тайёрлаш технологиясини конструкциясини соддалаштириш, иқтисодий ва бошқа талабаларни қониқтириш учун машинанинг асосий сифатлари-қулайлик ва функционалликни эoтибордан четда қолдириш ярамайди.
Юқоридагиларни тасдиқлаш учун пластмасса буюмлар прессловчи машинани кўриб чиқамиз. (12.1- расм). Машинанинг бошқариш пулти вертикал текисликда деярли полга яқин жойда жойлашган. Бу машинада ишлаётган ишчи кнопкаларни ўткир бурчак остида қисқарган ва қийшайган холда кўради. Бирорта кнопкани босиш учун хар сафар эгилиши ёки ярим ўтириши ва керакли кнопкани излаб топиши керак бўлади. Ишчининг бу харакатлари унинг ишини пасайтиради. Бундан ташқари эстетик жиҳатдан жуда мувоффақиятсиз. Унинг умумий композицияси ҳам, алоҳида элементларининг пропорционал қурилиши жиҳатидан ҳам кўримсиз.


Download 2,73 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   86   87   88   89   90   91   92   93   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish