Кафедраси “ машиналар яратишнинг


Ўзбекистон саноат мулки тўғрисидаги қонунлари



Download 2,73 Mb.
bet70/113
Sana09.06.2022
Hajmi2,73 Mb.
#649269
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   113
Bog'liq
2 5195269785012671267

Ўзбекистон саноат мулки тўғрисидаги қонунлари

1994 йил 6 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши «Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида қарор қабўл қилди. Ушбу Қонун ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналарини муҳофаза қилиш ҳамда улардан фойдаланишнинг иқтисодий, ташкилий асослари ва тартибини белгилайди. Ушбу қонун IX-та боб ва 42 та моддадан иборат.


Ўзбекистон саноат мулки тўғрисидаги қонунлардан иккинчиси «Электрон ҳисоблаш машиналари учун яратилган дастурлар ва маълумотлар базаларининг ҳуқуқий ҳимояси тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгаши 1994 йил 6 майда қабўл қилинган қонунидир.
Ушбу қонун 15 та моддадан иборат. Ушбу қонун ЭҲМ учун дастурлар ва маълумотлар базаларини яратиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимояси ва улардан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солади.
Ўзбекистон саноат мулки тўғрисидаги қонунлардан бири, Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1994 йил 7 майда қабўл қилинган «Маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари» тўғрисидаги Ўзбекистон Республикасининг қонуни.
Ушбу қонун Ўзбекистон Республикасида маҳсулот белгилари ва хизмат кўрсатиш белгилари билан ишлашнинг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий асослари ҳамда тартибини белгилаб беради. Ушбу қонун VII та бобдан ва 34 та моддадан иборат. Ўзбекистон саноат мулки тўғрисидаги қонунлар жумласига Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 28 декабр «Ўзбекистон Республикасида ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш тўғрисида» ги 596-сон қарори, хам киради.
«Ихтирочилик ва рационализаторлик фаолиятини ривожлантириш тўғрисидаги» қарорда рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги Низом тасдиқланди. Вазирликлар, барча корхоналар рационализаторлик соҳасидаги меoёрий хужжутларни ушбу Низомга мувофиқлаштиради. Ихтиро ва рационализаторларнинг меoёрий-услубий ва ташкилий таoминланишини назорат қилиш ва ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ихтирочилар ва рационализаторлар жамиятига юклатилган. Ўзбекистон Республикасининг барча корхоналари мулкчилик шаклидан қатoи назар 1993 йил 1 январдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси мулки бўлган рационализаторлик таклифлари ва ихтироларни фойдаланишдан хосил бўлган тежашнинг 1 фоиз Ўзбекистон ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти фойдасига маблағ ажратади.
Рационализаторлик фаолияти тўғрисидаги Низом 23 банддан иборат. Таклиф берилган корхона учун янги ва фойдали бўлган буюм конструкциясини, ишлаб чиқариш технологиясини, материал(модда) таркибини яратиш ёки ўзгартиришни назарда тутадиган техник ечим, шунингдек, корхона учун янги бўлган ва мехнат, хомашё, ёқилғи-энергетика ва бошқа моддий ёки молиявий манабаларни тежайдиган ташкилий ечимлар рационализаторлик таклифлари деб тан олинади.
Рационализаторлик таклифи тан олинганлиги хақидаги қарор таклиф рационализаторлик деб тан олиниши учун мазкур Низомда белгиланган талаблар бузилганлиги туфайли бу таклиф учун мукофот тўлангунга қадар корхона бошлиғи томонидан бекор қилиниши мумкин. Таклиф рационализаторлик таклифи деб тан олиини рад этилганлиги тўғрисидаги қарордан ёки унинг тан олиниши бекор қилинганлигидан норози бўлган муаллифлар қарор олинган кундан бошлаб икки ой муддат ичида шикоят қилишга ҳақлидир.
Рационализаторлик таклифлари муаллифларининг ҳуқуқларига риоя қилиниши устидан жамоатчилик назорати ва уларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш Ўзбекистон Республикаси ихтирочилар ва рационализаторлар жамияти кенгашлари томонидан амалга оширилади.
Технология (усул)га тегишли бўлган рационализаторлик таклифи ишлаб чиқариш жараёнида қўлланган кундан бошлаб фойдаланилган ҳисобланади. Буюм (асбоб) конструкциясига ёки материал (модда)га тегишли рационализаторлик таклифи тайёрланаётган ёки фойдаланилаётган маҳсулотда қўлланилган кундан бошлаб фойдаланилган ҳисобланади.
Қуйидаги холларда рационализаторлик таклифи учун мукофот тўланади:

  • таклиф унинг рационализаторлик таклифи деб тан олган корхона томонидан фойдаланилса;

  • хўжалик шартномаси асосида бошқа корхоналарга берилган техник хужжатларга киритилган бўлса;

Корхонанинг рационализаторлик фаолиятига тегишли характерлари махсулот (хизмат, иш) таннархи ҳисобига киритилади. Бюджет ҳисобидаги ташкилотлар рационализаторлик фаолиятини маблағ билан таoминлашни шу ташкилот учун ажратилагн маблағларни тежаш ҳисобига, шунингдек, бошқа рухсат этилган фаолиятлардан олинган маблағлар ҳисобига бажарадилар.
Рационализаторлик таклифи учун мукофот таклифни рационализаторлик таклиф деб тан олган ташкилот билан муаллиф ўртасида тузилган шартномада белгиланган миқдорда корхона томонидан ҳисоблаб чиқилади ва тўланади.
Мукофотнинг энг кам миқдори корхонадаги энг кам иш маошнинг 25% дан кам бўлмаслиги керак. Хўжалик шартномаси асосида бошқа корхонага берилган техник хужжатларга киритилган рационал таклифи учун мукофот миқдори экспертлар томонидан аниқланади.
Агар бир муаллифнинг битта рационал таклифи бир неча корхонада рационализаторлик таклифи сифатида тан олинган бўлса, бу корхоналардан ҳар бири бошқа корхоналардан қатoи назар муаллифларга мукофот тўлайди.
Корхона рационализаторлик таклифидан фойдаланишга кўмаклашган шахсларга, бошқа хилдаги тўловлардан қатoи назар, мукофот тўланади. Ушбу мукофот, агар муаллиф техник хужжатларни ишлаб чиқиш, таклифни тайёрлаш ва ундан фойдаланишда қатнашган бўлса, рационализаторлик таклифи муаллифига ҳам тўланиши мумкин. Рационализаторлик таклифидан фойдаланишга кўмаклашган шахсларга бериладиган мукофот миқдори корхона томонидан мустақил равишда белгиланади.
Агар муаллиф ўз рационализаторлик таклифидан фойдаланишни тайёрлаш жараёнига жалб қилинса, бу ишларни бажариш учун у билан шартнома тузилиши керак (хизмат вазифаси асосида бажариладиган ишлардан ташқари).
Рационализаторлик таклифидан фойдаланиши туфайли корхона анча паст нархлар жорий этилган холларда шу таклифни ишлаб чиқаришга жорий қилган ходимлар ва муаллиф мехнатига 6 ой ичида олдинги баҳолар бўйича ҳақ тўланади.
Корхона ходимлари сони ёки штати қисқартирилган холларда рационализаторлар ишда қолдирилишда устунлик ҳуқуқига эга бўладилар.
Рационализаторлик фаолияти билан боғлиқ бўлган низолар (таклифнинг рационализаторлик таклифи деб тан олиниши билан боғлиқ низолардан ташқари) судда кўриб чиқилади.
Корхона рационализаторлик фаолиятига кўмаклашагн рационализаторлар ва шахсларни моддий ва маoнавий рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирларини белгилаши мумкин.


    1. Download 2,73 Mb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   66   67   68   69   70   71   72   73   ...   113




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish