Фойдали кайтим. Фойдали кайтим махсулот таннархи ёки вақт бирлигида машинанинг бажарган фойдали иши билан белгиланади. Фойдали кайтим машиналарнинг унимдорлигига боғлиқ, яни вақт бирлигида улар бажарган операциялар сони ва операция нархига (иш бирлигига) боғлиқ.
Кайтимни катталаштириш комплекс топшириқ бўлиб, унинг ечими кўп томондан эксплуатацияга боғлиқ. Машиналар унимдорлигини техналогик операцияларни интенцификациялаш, мослама ва махсус жихозларни қўллаш билан оширилади.
Бу муаммони конструктив тадбирлар билан ечилади. Машинага имкон қадар унумдорлик берилиши керак. Унинг ишчи органларига мос келадиган кинематика, қувват ва ишончлилигига қараб максимал операциялар сигими берилади.
Машиналарнинг унумдорлигини оширишнинг асосий усуллари қуйдагилар:
Махсулот устида бир вақтда утказиладиган операциялар сонини ошириш;
Бир вақтда ишлов бериладиган буюмлар сонини ошириш;
Технологик цикл давомийлигини қисқартириш;
Технологик жараённи автоматлаштириш.
Узоқка чидамлилик. Машинанинг узоқка чидамлилиги хам фойдали қайтим сингари эксплуатациянинг шароит ва техник даражасига боғлиқ. Машинани эхтиётлаб ишлатиш, квалификацияли қараш, вақтида профилактика қилиш, ортиқча кучланишдан сақлаш кабилар умрбоқийликни оширади. Аммо машина узоқка чидамлилигидан хал килувчи ролни тўғри конструкция уйнайди.
Узоққа чидамлилик критериялари. Умрбоқийлик бу машина номинал режимида, нормал эксплуатацион шароитда, асосий хисобий параметрларни пасайтирмаган холда таҳмирлашнинг иқтисодга лойиқ суммар бахосида хизмат муддатини тайдиган умумий вақтдир. Баoзан эса бу вақтни машинанинг ресурси дейилади.
Чидамлилик -машина агрегат, узел, туташманинг узининг ишлаш коиблиятини охирги холатигача саклаш хусусияти. Буюмнинг охирги холати ундан кейин фойдаланиш мумкин эмаслиги, самарадорлигининг паасйиўи ёки хавфсизлик талабларининг бузилиши билан белгиланади ва техник хужжатларда изохланади. Чидамлилик кўрсаткичларига машинанинг ундан фойдаланила бошлангандан то хисобдан чиқарилгунга кадар бўлган хизмат муддати ёки ресурси (соатлар ёки километрларда) киради.
Кўп холларда, айникса нодаврий агрегатлар учун умрбокийликни агрегатнинг бутун хизмат вақтида бажариладиган ишлари суммар кўрсаткичлари билан улчанади. Умрбокийликка бундай тушунча берилиши қуйдагини кўрсатади:умрбокийлик бу машина ёки агрегат тўла эскиргунча бажара оладиган операция ёки иш бирликларининг умумий сони.
Иш шароитларининг узоқка чидамлиликга таҳсирини режим коффисценти реж ни киритиш билан хисоблаш мумкин. Амалдаги узоқка чидамлилик.
Бу ерда Dнам -номинал узоқка чидамлилик,
МАШИНАНИНГ ХИЗМАТ МУДДАТИ Бу машинанинг умрбокийлик ресурсининг тугагунича эксплуатацияда бўлиш умумий давомийлиги (йилларда) Гост 27.002-83).
Нодаврий ишловчи машиналар учун хизмат муддати алохида йиллик операциялар сонининг уртача сонига қараб белгиланади.
Масалан, умумий юритиш узунлиги L км бўлган автомабил хизмат муддати қуйдагича топилади.
;
реж-режим коэффиценти; l-бир йилда автомабил босиб утган уртача клометрдаги йўл.
Умрбокийлиги вақт бирликларидан келиб чикадиган машиналарнинг хизмат муддатлари (йилларда) узоққа чидамлилик (Д) бўлинмаларидан куллади коэффицентига (кул.) тенг.
Режим коэффиценти билан:
Фойдаланиш коэффиценти умумий холда
кул=сез∙вқх∙рем∙см∙маш∙заг∙пр Сезонлик коэффиценти сез - машина ишлаш сезонининг давомийлик нисбати йилдаги умумий кунлар сонига нисбатан:
Ишлаш давомийлиги иклим ва сезон шароитлари билан чегараланган машиналарга кишлок хужалик, йул, кор тозаловчи, сув транспортлари киради.
Узоқка чидамлийлик иктисоий ва техник кўрсаткичлар билан бахоланади.
Машина чидамлилигининг иқтисодий кўрсаткичлари уни ишлатишнинг уртача солиштирма нархидир.
Машина бажарган иши ва хизмат муддати билан боғлиқ бўлган ресурс деталғ ёки туғашма муддати билан боғлиқ бўлган ресурс деталғ ёки туташма чидамлилигининг техник кўрсатуичлари хисобланиди.
Ресурс- техник хужжатларда изохланган машинанинг охирги холатга келгунча кадар бажарадиган иши. Уртача ресурс, биринчи таҳмирлашгача бўлган ресурс, таҳмирлашлар оралигидаги ресурс (одатда, биринчи таҳмирлашгача бўлган ресурсдан кам бўладиган ресурс) ва белгиланган ресурс (гамма-% ресурс) лар бўлади. Уртачаа ресурс- ресурснинг математик кутилмаси: белгиланган ресурс- обектнинг жами бажаридиган иши бўлиб, обект шунча хажмдаги ишни бажариб бўлгандан сунг, унинг ахволидан катий назар, ундан фойдаланишни тухтатиш керак. Бу ресурс кўпинча хавсизлик ёки тежамкорлик нуктаи-назаридан келиб чикиб, масалан, авиация двигателлари учун учишларни хавфсизлигини таъминлаш максадида белгиланади. Таҳмирлашгача уртача ресурс- курилма ишлатила бошлаганидан то биринчи таҳмирлашгача бўлган уртача ресурс.
Таҳмирлаш орасидаги уртача ресурс- кетма-кет бажариладиган таҳмирлашлар орасидаги ресурс. Гамма- % ресурс деб ресурснинг белгиланган кийматига айтилади. Машиналар белгиланган микдори (гамма%) анашу ресурсдан катта бўлиши керак. Ушбу ресурс чидамлиликнинг асосий меёр белгиловчи кўрсаткичидир. Хозирги вақтда машиналар учун 80% ресурс кулланилмокда (синаш ёки кўзатиш чогида машиналар 80% нинг ресурси белгиланган ресурсдан ортик бўлиши керак). Машинадан фойдаланишнинг уртача солиштирма нархи қуйидагига тенг.
;
Бу ерда Сд - янги детал нархи, сум; Ск.т. - детални кайта тиклаш нархи, сум; Па машинанинг тулик ресурси мобайнида уни алмаштиришлар сони; Тт.к.- Тт.о.- деталнинг таҳмирлашга кадар ва тамирлашлар оралигидаги хакикий ресурслари. Машина чидамлилигини оширишнинг конструктив, технологик ва экплуататцион усуллари мавжуд.