Синов ва мустақил ишлаш учун саволлар
Машина ишончлилигини таoминлаш масалалари ҳақида қандай тушунчага эгасиз?
Ишончлилик, чидамлилик ва улар орасидаги уйғунлик ва фарқларни тушунтириб беринг?
Машиналар яратишда ишончлиликнинг аҳамияти?
Ишончлилик кўрсаткичлари ва уларни машиналарага таҳсирини айтинг?
Бузилмасдан ишлашлик ва бузилишлар эҳтимоллиги орасидаги боғланишни тушунтириб беринг?
Тайёргарлик коэффициенти асоси нималардан иборат?
15.7. Техник фойдаланиш коэффициенти асоси нималардан иборат?
Ишламай қўйишликлар ўзгаришини кўрсатувчи графикни таърифланг
Ишончлилик коэффициентининг фойдаланиш вақтига нисбатан ўзгариш графигини таърифланг
Узоқ хизмат қилиш категориясини тарифланг
Машинанинг ишлаш муддати категориясини тарифланг
16- МАРУЗА
Мавзу: Машиналар яратишда ейилишнинг аҳамияти
( 2 соат )
Маoруза режаси:
16.1. Ейилиш жараёнларининг физик хусусиятлари.
16.2. Чегаравий ейилиш.
Муаммоли савол
Машиналарнинг харакатдаги ыисмларини ейилишининг асосий сабаблари
16.1. Ейилиш жараёнларининг физик хусусиятлари
Таянч иборалар :
Ишончлиликнинг физикавий асослари, ейилишга чидамлилик, ейилиш асослари, нуксонлар, лойихалаш хатолиги, технологик хатолик, фойдаланишдаги хатолик, мухит факторларининг таҳсири, оператор малакаси
Машиналарни яратишда машиналарнинг ишончлилигини ошириш муаммосини ҳал этиш учун аввал юз берадиган бузилишларнинг хар бирини келиб чиқиш сабабларини аниқлаш ва тахлил қилиш зарур бўлади. Юқоридагиларга амал қилинган холдагина ишончлиликнинг конструктив, технологик ва фойдаланиш тадбирларни ишлаб чиқиш мумкин бўлади.
Носозликларни келтириб чиқарувчи сабабларни тахлил қилишда ейилишни вужудга келтирувчи барча факторларни бир вақтда хисобга олиш зарур, чунки бир хил нуқсонларни хосил бўлиши баoзида емирилишгаолиб келиши мумкин бўлса, бошқа холатда эса ейилишга олиб келмайди.
Машина деталларини ейилишига қуйидаги факторлар таҳсир этади:
Конструктив факторлар.
Технологик факторлар.
Фойдаланиш факторлари.
Операторнинг малакасига доир факторлар.
Лойиҳалашдаги типик нуқсонлар ва хатоликлар қуйидагилардан иборат: ишқаланиб ишловчи қисмларни ҳимоялаш эoтиборга олинмагани; кучланишларни концентраторларнинг мавжудлиги, контакт кучланиш қийматини хисобга олиш хатолиги, кучланишлар тарқалишини хисобга олишдаги хатоликалар; моделлаштириш ёки фойдаланишдаги юкланишларни хисобга олишдаги хатоликлар; материалларни нотўғри танлаш ва бошқалар.
Тайёрлашдаги типик нуксоналр қуйидагилардан иборат: материаллар таркибини нотўғри танлаш натижасидаги нуқсонлар; заготовкани тайёрлаш ва эритишдаги нуқсонлар (говаклик, чўкишдаги ёриқликлар, металл бўлмаган элементларни қўшилиши ва бошқалар); механик ишлов беришдаги хатоликлар (куюшлар, тешилишлар, ёрилишлар, пластик деформациялар ва бошқалар); пайвандлашдаги хатоликлар (ёриқлар, қолдиқ кучланишлар, чокнинг етарли даражада бўлмаган чуқурлиги, асосий металнинг баoзи қисмларида термик шикастланишлар ва бошқалар); термик ишлов беришдаги нуқсонлар (куюшлар, табақалашдаги ёриқлар, қолдиқ аустенитлар хосил бўлиши ва бошқалар); юзаларга ишлов бериш дефектлари (кимёвий диффузия, водородли мўртлик, материал механик хусусиятларни пасайиши ва бошқалар).
Фойдаланишдаги асосий нуқсонлар қуйидагилардан иборат: ишлатиш шартларига риоя қилмаслик, нотўғри механик хизмат кўрсатиш, оператор малакасининг пастлиги, ўчириб ёқишдаги нуқсонлар. Ейилишнинг келтириб чиқарувчи, деталларнинг физик холати ва хусусиятлари ўзгариши асосан бир турдаги энергияни бошқа турга айланиши билан боғлиқ бўлади. Ейилишда қатнашувчи энергия қуйидаги турларга бўлинади: механик, иссиқлик, электр, кимёвий, электромагнит.
Ейилишларнинг физик хусусиятларини нафақат обpект, материал тури, кучланиш таркибини хисобга олиб эмас, балки муҳит факторларини эoтиборга олган ҳолда кўриб чиқиш зарур, чунки машина ва технологик жихоз ишончлилиги кўп жиҳатидан бўларга боғлиқ бўлади.
.
16.2. Чегаравий ейилиш
Таянч иборалари
Самарадорликни пасайиши, фойдаланиш қобилияти, ишламай қолиш, ресурс тугаши, ресурсни баҳолаш, охирги холат, чекли ейилиш, қолдиқ ресурсни камайиши.
Машина ёки унинг деталининг чекли холати бундан кейин ундан фойдаланиш мумкин эмаслиги ёки самарадорлигининг пасайиши ёҳуд хавфсизлик талабларига кўра белгиланади ва техник хужжатларда изоҳланади (ГОСТ 133 77-77).
Юқорида айтганимиздек чекли холат юзага келган қурилмадан бундан кейин фойдаланиш мумкин эмас.
Деталлар ўлчамларининг ва геометрик шаклини ўзгариши механизмдаги ана шу деталларнинг ишлашига хар хил таҳсир кўрсатади.
Масалан, агар детал машинанинг иш органи бўлса, бу ўзгаришлар машинанинг иш сифати (майдалаш, саралаш, қолиплаш, қирқиш сифати ва хоказо), пасайиши шунингдек, ишқаланувчи деталларнинг жадал ейилишга олиб келади. Шу билан бирга махсулот бирлигини ишлаб чиқаришга сарфлайдиган холати, ашёларни сарфлаши ва шу каби иш кўрсаткичлари ҳам ўзгариши мумкин.
Чекли холат ишламай қолишдан иборат бўлиб уларнинг рўй бериши у ёки бу иш бирлигининг ресурслари тугаганлигини билдиради.
Шундай қилиб чекли холат мезонлари синовлар ёки кўзатувлар натижалари асосида муайян йиғиш бирлигининг ресурсини, унинг аҳволини бахолашга мўлжалланган.
16.2-расмда битта туташмани хосил қилувчи икки деталнинг ейилишини кўрсатувчи эгри чизиқлар келтирилган. Расмдан кўриниб турибдики тирқиш чекли қийматигача катталашганда туташма яроқсизга чиқарилади, чунки бунда узелнинг бирор иш холати кескин ёмонлашади.
Ейилиш катталиги ортиб борган сари туташманинг қолдиқ ресурси Ттут (16.2-расмга қаранг) камаяди. Ейилиш «Н» нинг катталиги ёки тирқиш «S» нинг чекли қийматларига етганда детал ёки туташманинг ресурси батамом тугайди ва бундан кейин ундан фойдаланиш мақсадга мувофиқ бўлмайди.
Расмдаги чекли ейилиш Ич ёки чекли тирқиш Sч детал ёки туташма ейилишининг охирги холатини билдиради.
Шундай қилиб детал ёки туташманинг охирги холати фойдаланиш жараёнида чекли ейилиш ёки тирқишнинг номоён бўлиши билан белгиланади. Таҳмирлаш чоғида машинанинг ишлаш қобилиятигина эмас, унинг таҳмирлашлараро ресурси ҳам тикланади.
Демак, таҳмирлаш жараёнида қолдиқ ресурси машинанинг таҳмирлашлараро ресурсига тенг ёҳуд ундан ортиқ бўлган деталлар, ёки туташмаларгина бундан кейин ишлатиш учун машинада қолдирилади. Бинобарин, таҳмирлаш чоғида деталлар ва туташмаларнинг охирги холати энди чекли эмас, балки «таҳмирлашда рухсат этилган» ёки оддийгина қилиб «рухсат этилган» деб аталувчи ейилиш Ир.э ёки тирқиш Sр.э қиймати билан белгиланади.
Чекли ва рухсат этилган ейилишлар ва тирқишларнинг қийматлари махсус тадқиқотлар ўтказиш ҳамда корхоналарда синаб кўриш йўли билан аниқланади. Купгина машиналар учун чекли ва рухсат этилган ейилишлар қийматлари давлат жорий ва капитал таҳмирлаш технологияси илмий текшириш институти нашрларида келтирилган.
Синов ва мустакил ишлаш учун саволлар
16.1. Машиналарни яратишда ейилишнинг кандай ахамияти бор?
16.2. Ейилишга таҳсир килувчи фактлар ва уларни бартараф этиш омилларини айтинг.
Ишкаланиш турлари кандай тарифланади ва улар машиналар деталларининг ейилиш жараёнига кандай таҳсир курсатади?
Машиналар деталларини ейилишини аниқлашнинг кандай усуллари ва воситалари бор?
Машинанинг колдик ресурси деб нимани тушунасиз ?
Чекли ейилиш деб нимани тушунасиз ?
Рухсат этилган ейилиш деб нимани тушунасиз ?
Машина ёки унинг деталининг чекли холатини таърифланг
Машинадан фойдаланишдаги асосий нуксонлар нималардан иборат ?
Машиналарни тайёрлашдаги типик нуксоналр нималардан иборат ?
17 – МАРУЗА
Do'stlaringiz bilan baham: |