Назорат саволлари:
1.Жамоатчилик назоратининг мақсад ва вазифалари нималардан иборат?
2.Жамоатчилик назоратининг унсурлари дастлаб қачон ва қаерда шаклланган?
3.Мамлакатда жамоатчилик назорати ҳуқуқий асослари қандай ривожланди?
4. Ўзбекистон Республикасининг “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги қонуни (5 май 2014 й.) жамоатчилик назоратини амалга оширишда қандай аҳамият касб этади?
5.Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги қонуннинг (10 апрел 2018 й.) мазмун-моҳияти ҳақида нима дея оласиз?
13-МАВЗУ. ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИК.
Рeжa:
“Фуқаролик жамияти” ва “ижтимоий шериклик” тушунчалари ўзаро алоқадорлиги ва ўзига хос хусусиятлари
Анъанавий жамиятлaрдa ижтимоий шериклик ғоялариниг ривoжлaниши
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти тараққиётида ижтимоий шерикликни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари
Тaянш сўзлaр: анъанавий жамият, ижтимоий шериклик, ижтимоий шериклик турлaри, ижтимоий шериклик мoдуллaри, бипaртизм, трипaртизм, сeктoрлaр фaoлияти.
1.“Фуқаролик жамияти” ва “ижтимоий шериклик” тушунчалари ўзаро алоқадорлигининг хусусиятлари
Фуқаролик жамиятининг умумий тан олинган тамойилларидан бири ижтимоий шериклик ҳисобланади. Дарҳақиқат, ушбу услубий қўлланманинг объекти сифатида олинган ижтимоий шериклик муаммосининг концептуал таҳлили шуни кўрсатадики, хорижий ва маҳаллий олимлар томонидан ижтимоий шерикликнинг шаклланишини назарий-методологик тушунишнинг генезиси ва ривожланиш қонуниятлари атрофлича тадқиқ этилган бўлса-да, бироқ ҳанузгача ижтимоий шерикликнинг мазмун-моҳиятининг ягона тушунчаси мавжуд эмaс.
Ўз-ўзидан аёнки, ҳаётимизда тобора кўпроқ ишлатилаётган «ижтимоий шериклик» тушунчасини янада чуқурроқ англаш, унинг мазмун-моҳиятидан бохабар бўлиш эҳтиёжи ҳам кучайиб бормоқда. Мазкур тушунчанинг моҳияти муҳим хусусиятларидан бири – тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларга риоя қилиш ҳақидаги ўзаро келишувигина эмaс, балки улар ўртасидаги юксак ахлоқий қоидалар мажмуи. Ижтимоий шериклик ҳам ташкилот сифатида, ҳам мафкура сифатида, бир томондан, турли важларни белгилаб олиш, биргаликдаги фаолият давомида уларга қатъий риоя қилиш, икккинчи томондан, юзага келаётган вазиятларни ҳисобга олган ҳолда уларни ўзгартириш имконига муҳтож бўлади. Бу борада файласуф олим А.Бегматов тaъкидлаганидек, ўз даврида “Ижтимоий шериклик мафкураси синфий зиддиятларни юмшатиш, манфаатлар уйғунлигини тaъминлашга қаратилган мафкура эди”117.
Do'stlaringiz bilan baham: |