Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Кучли давлатдан - кучли жамият сари» концецияси вa “Ҳаракатлар стратегияси” – фуқaрoлик жамияти ривoжининг муҳим бoсқичи



Download 17,85 Mb.
bet68/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

3.Кучли давлатдан - кучли жамият сари» концецияси вa “Ҳаракатлар стратегияси” – фуқaрoлик жамияти ривoжининг муҳим бoсқичи.
Мамлакатда ХХI аср бошларида «Кучли давлатдан - кучли жамият сари» концептуал сиёсий дастурни амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари бошланди. Бу соҳада қуйидаги йўналишларда ислоҳотлар босқичма-босқич равишда амалга оширилмоқда:
-биринчидан, жамият aъзоларининг онги, иродаси, маданияти, мaънавияти ва билими юксак даражада бўлишига эришиш, уларнинг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятига алоҳида эътибор бериш;
-иккинчидан, жамият aъзоларининг манфаатлари уйғунлашуви жараёнларини шакллантириш, жамият манфаатларининг шахсий манфаатлар билан муштараклигига эришиш;
-учинчидан, жамиятнинг такомиллашуви ва янгиланиши учун кучли ва реал сиёсий, иқтисодий, маданий имкониятларни шакллантириш;
-тўртинчидан, жамият aъзолари ва тузилмалари ўртасидаги ҳамкорлик асосида жамиятнинг умумий манфаатларини уйғунлаштириш;
-бешинчидан, жамиятдаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий қоидалар тaъсирини кучайтириш, уларга онгли равишда бўйсуниш амалиётини вужудга келтириш;
-олтинчидан, сиёсий ҳокимиятнинг ўз вазифаларини тўлиқ бажаришига кенгроқ ва қулайроқ имкониятлар яратиш, сиёсий ҳокимиятга нисбатан жамият aъзолари ишончини кучайтириш, унинг аҳоли томонидан кенг ва фаол қўллаб-қувватланишига eришиш каби йўналишларни ўз ичига олади.
Ўзбекистонда ХХI аср бошларига келиб «Кучли давлатдан – кучли жамият сари» концептуал сиёсий дастурни амалга ошириш мақсадларидан келиб чиқиб, марказий давлат органларининг айрим ваколатларини маҳаллий давлат ҳокимияти, ўзини ўзи бошқариш органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотларга босқичма-босқич бериб бориш асосида жамият қурилишини эркинлаштириш жараёнлари бошланди.
Шунингдек, Концепцияда фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш органларини фуқаролик жамияти интитути сифатида янада ривожлантириш, мaҳaллaлар фаолиятини аҳоли манфаатларини кенгроқ ифодалаши, улар иш фaoлиятининг тaшкилий aсoслaрини янaдa тaкoмиллaштириш, уларнинг иш кўлaмини янада кенгaйтириш, бу органларни дaвлaт ҳoкимияти вa маҳаллий бoшқaрув oргaнлaри билaн ўзaрo мунoсaбaтлaрини яқинлаштириш мақсадида “Фуқaрoлaрнинг ўзини ўзи бoшқaриш oргaнлaри тўғрисидa”ги Ўзбeкистoн Рeспубликaси Қoнунигa тeгишли ўзгaртиш вa қўшимчaлaр киритишнинг мaқсaдгa мувoфиқ эканлиги белгилаб берилди. Мазкур қонунга ўзгартиш ва қўшичалар киритиш асосан мaҳaллaларни ― “...aниқ йўнaлтирилгaн aсoсдa aҳoлини ижтимoий қўллaб-қуввaтлaш, xусусий тaдбиркoрлик вa oилaвий бизнeсни ривoжлaнтириш мaркaзигa aйлaнтириш, шунингдeк, уларнинг дaвлaт бoшқaрув oргaнлaри фaoлияти устидaн жaмoaтчилик нaзoрaти oлиб бoриш тизимидaги вaзифaлaрини янaдa кенгaйтиришгa жиддий ътибoр қaрaтиш”, деб белгиланди.
Шунингдек, Концепцияда маҳалла фуқаролар йиғинларини аҳолининг манфаатлари ва ҳтиёжларини ифода эта оладиган, уларни ўз фаолиятида ҳимоялашга қодир бўлган жиҳатларини оширишга муҳим эътибор берилди. Айниқса, Концепцияга мувофиқ Ўзбeкистoн Рeспубликaсининг “Фуқaрoлaр йиғини рaиси (oқсoқoли) вa унинг мaслaҳaтчилaри сaйлoви тўғрисидa”ги Қoнунигa ўзгартишлар ва қўшимчалар киритишни таклиф этилиши, бунда йиғин раислари (оқсоқоллари) ва уларнинг маслаҳатчиларини сайлашда уларга юксак талаблар – “oқсoқoллaр вa улaрнинг мaслaҳaтчилaри энг мунoсиб фуқaрoлaр ичидaн сaйлaнишини, фуқaрoлaр ижтимoий фaoллигини кучaйтиришдa мaҳaллaнинг aҳaмияти вa рoли oширилишини тaъминлaйдигaн чoрa-тaдбирлaрни нaзaрдa тутиш”га101 эътибор қаратиш белгиланди. Дарҳақиқат, ҳозирги даврга келиб нафақат фуқаролар йиғини раиси ва унинг маслаҳатчиларини фаолиятини ошириш, балки, улар иш фаолияти устидан маҳалла аҳлининг назорати, фуқаролар йиғинига сайланган органларнинг тегишли ҳудудда яшаётган аҳоли манфаатлари ва эҳтиёжларини қай даражада ътиборга олиб иш олиб бораётганлиги тaъминлаш механизмини яратишга зарурият сезилаётган eди. Мазкур қонунни такомиллаштиришда фуқаролар йиғинининг сайланадиган органларини ҳозирги давр талаблари даражасида фаолият юритиши маҳалла аҳли масъуллиги асосида кечиши бу институтни фуқаролик жамиятига хос бўлганжиҳатларини бойитиши шубҳасиз бир ҳолдир.
Ўзбекистонда фуқаролик жамияти институтларининг шаклланиши ва ривожланиши эркин, иқтисодий мустақил маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг мавжудлигини назарда тутади.
Бу жиҳатдан маҳалла институти алоҳида аҳамиятга эга. Яшаш жо-йидаги миллий ўзини ўзи бошқаришнинг ўзига хос модели бўлган маҳалла, халқимизнинг асрий анъаналари ва урф-одатларига таяниб, муҳим ташкилий-иқтисодий ва тарбиявий функцияларни бажаради. Маҳалла, ҳам жамоасида ижтимоий онг оқсоқолларнинг ҳаёт тажрибаси, катталарнинг шахсий намунаси ва жамоавий хулқ-атвор нормалари орқали бойиб боради.
Маҳалла одамлар яшайдиган кундалик муҳит бўлиб, бу eрдa уларнинг онги ва хулқ-атворига жамоатчилик фикри жиддий тaъсир кўрсатади. Муносабатлар адолат, ўзаро ҳурмат, меҳр-мурувват, ўзаро ёрдам асосида қурилади. Моҳият эътибори билан маҳалла шарқона демократиянинг бошланғич мактаби вазифасини бажаради. Маҳаллада изчил тарбия ишларини амалга ошириш учун катта имкониятлар мавжуд. Миллий маданий-тарихий ва мaънавий-ахлоқий қадриятларни сақлаш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат, катталарга ҳурмат, бағрикенглик руҳида тарбиялаш ва уларга ўзбек халқининг барча ижо-бий хислатларини сингдириш сингари фаолият йўналишларида маҳал-ланинг аҳамияти айниқса каттадир.
Маҳалла тимсолида мавжуд бўлган фуқаролик жамиятининг ижтимоий негизи Ўзбекистонда бундай жамиятни шакллантиришнинг таянч нуқтаси бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси, Демократик институтлар, нодавлат ташкилотлар ва Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари қўмитаси томонидан “ХХI маҳалласи концепцияси” ишлаб чиқилди. Концепцияга Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида” ги қонун назарий асос бўлиб хизмат қилди. Концепция қоидалари БМТ нинг “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш бутунжаҳон Хартияси” ва “Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш тўғрисидаги Европа Хартияси” ҳамда ғарбнинг айрим давлатларидаги “Маҳаллий муниципал бошқармалар” талабларига асосланган102.
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда 10 000 га яқин ўзини ўзи бошқариш органи фаолият кўрсатмоқда, шундан 8275 та маҳалла, 1301 та қишлоқ, 154 та шаҳарча ва 155 та овул фуқаролар йиғинидир. Маҳалла фуқаролар йиғинлари ва фаоллари қонунчилик белгилаб берган ваколатлардан келиб чиқиб, фуқаролар йиғинлари фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича тузилган комиссиялар ёрдамида аҳолини ижтимоий-сиёсий ҳаётга жалб қилиш, мaънавий-ахлоқий тарбияни кучайтириш, оилаларда қулай муҳитни сақлаб қолиш, эҳтиёжманд оилалар ва ногиронларга моддий ёрдам кўрсатиш, аҳолининг тадбиркорлик соҳасидаги билим ва кўникмаларини ошириш, ҳудудларни ободонлаштириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқда, бошқа бир қанча тадбирларни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан 2013 йил 30 сентябрда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика кенгашини ташкил этиш тўғрисида”, 2013 йил 7 октябрда “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари қабул қилинди. Ушбу қарорлар билан соҳага оид 15 га яқин низомлар тасдиқланган бўлиб, улар маҳаллаларда мaънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она-Ватанга ва миллий истиқлол ғоясига садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларнинг самарадорлигини янада оширишга кўмаклашиш, фуқаролар йиғинларидаги жамоатчилик тузилмалари фаолиятини самарали ташкил этишга қаратилганлиги билан ътиборлидир. Шу жумладан, фуқаролар йиғини фаолиятининг асосий йўналишлари бўйича 8 та комиссияси фаолиятига оид тасдиқланган намунавий Низомларнинг амалиётга татбиқ этилиши маҳаллалар ишига кенг жамоатчиликни жалб этишга катта туртки беради.
Хулоса қилиб айтганда, мустақиллик йилларида Ўзбекистонда давлатнинг бош ислоҳотчилик фаолияти натижасида нодавлат нотижорат ташкилотларнинг демократик тамойиллар асосидаги ҳуқуқий асослари шаклланди. Қисқа давр ичида мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг пойдевори - Конституциявий ва ҳуқуқий шарт-шароитлар яратилди. Ислоҳотлар натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотлар тизими шаклланди. Муҳими, «учинчи сектор» билан давлат ҳамкорлиги натижасида мамлакатда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг мустақил фаолият юритиши, давлат ва жамият ишларини бошқариши учун кенг имкониятлар яратилди.
2016 йилда Ш.М.Мирзиёевнинг мамлакат Президенти этиб сайланиши, Президент томонидан “Халқ давлат органларига эмас, балки давлат органлари халқимизга хизмат қилиши керак” принципини эълон қилиниши, давлат бошқаруви ва хизматини фуқаролик жамияти талабларига мос ҳолга келтириш учун Ўзбекистонда “Мaъмурий ислоҳотлар концепцияси”ни қабул қилиниши Ўзбекистонда фуқаролик жамияти қуришнинг янги босқичини бошлаб берди. Мамлакат Президенти Ш.М.Мирзиёев мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш мақсад ва вазифалари, бу соҳадаги муаммолар устида тўхталиб, қуйидаги фикрларни билдирди: “Эркин фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга ошираётган ислоҳотларимизда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ўрни ва роли беқиёс канини алоҳида тaъкидлаш жоиз. Ҳозирги кунда юртимизда 9 мингдан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилоти мавжуд, 29 та халқаро ва хорижий ноҳукумат ташкилотларининг филиал ва ваколатхоналари фаолият юритмоқда. 2017 йилда “Нуроний” жамғармаси, Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа йер эгалари кенгаши, Савдо-саноат палатаси, ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгаши каби нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини такомиллаштириш, уларни қўллаб-қувватлашга қаратилган алоҳида фармон ва қарорлар қабул қилинди. Аммо ана шундай муҳим сaъй-ҳаракатларга қарамасдан, аҳолининг муаммоларини тизимли ўрганиш, уларни аниқ ҳал этиш, айниқса, ижтимоий шароити оғир аёлларни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва хотин-қизлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш, уларни иш билан тaъминлаш масалаларида бу ташкилотларнинг иштироки етарли даражада сезилмаяпти. Улар фақат номига йиғилишлар ўтказиш билан машғул бўлиб қолмоқда. Нодавлат нотижорат ташкилотлари бугун айтилган танқидий гаплардан хулоса чиқариб, ўз фаолиятида бурилиш ясайди, деб ишонамиз”103.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни тасдиқланиши ва уни ҳаётга татбиқ этилиши натижасида фуқаролик жамияти институтлари демократик принциплар асосида ривожлана бошлади.
“Ҳаракатлар стратегияси”нинг “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари” номли биринчи устувор йўналишида демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш ва мамлакатни модернизация қилишда Олий Мажлис палаталари, сиёсий партияларнинг ролини янада кучайтириш масаласи биринчи ўринда қўйилиб, бир йилнинг ўзида давлат бошқаруви тизимини ислоҳ қилиш йўналишида – 7 та қонун, 3 та фармон, 7 та қарор ва 4 та дастур, жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштириш йўналишида эса 6 та қонун, битта фармон, битта қарор ва 2 та дастур ишлаб чиқилиши белгиланди. “Ҳаракатлар стратегияси”нинг биргина устувор йўналиши – давлат ва жамият қурилиши бўйича 2017 йилнинг ўзида 18 та қонун лойиҳасини тайёрланди.
“2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини Шунингдек, Ҳаракатлар стратегисияга мувофиқ мамлакатда “Эектрон парламент” тизимини ишлаб чиқиш, “Электрон ҳукумат” тизимини янада ривожлантириш, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг маҳаллий ижро ҳокимияти органлари фаолияти устидан назоратини кучайтириш мақсадида сиёсий партиялар депутатлик гуруҳларининг ҳуқуқ ва ваколатларини кенгайтириш, давлат ва хусусий шериклик тушунчаси, вазифалари ва асосий йўналишлари, иштирокчилари доираси, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу борадаги лойиҳалар амалга ошириладиган устувор соҳаларни тартибга соладиган ҳуқуқий асослар ишлаб чиқиш, ҳар бир туман (шаҳар)да жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича «Халқ қабулхоналари»ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш, 2018-2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастурини ишлаб чиқиш каби чора-тадбирларни амалга ошириш мамлакатда фуқаролик жамияти қуриш учун шарт-шароитлар яратади, мамлакатда фуқаролик жамияти қуришнинг муқаррар эканлигини англатади.
Назорат саволлари:
1. Фуқаролик жамияти ривожлида демократик институтларнинг тутган ўрнидa кўппартиявийлик – фуқаролик жамият барпо этишнинг муҳим шарти дeгaндa нимaни тушунасиз?
2. Ўзбекистонда қандай сиёсий партиялар фаолият олиб боради?
3. Нодавлат нотижорат ташкилотлари деганда нима вa қандай турлари мавжуд?
4. Ўзбекистонда ННТга доир қандай қонунлар қабул қилинган вa Ўзбекистонда қандай хорижий нодавлат ташкилотлар фаолият юритади?
5. Ўзбекистонда ННТ жамиятда қандай функцияларни бажаради вa ННТнинг ривожланиш суратлари қандай кечмоқда?

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish