Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Мамлакатда жамоатчилик назоратининг фуқаролик жамиятига хос жиҳатларини ривожланиш жараёни



Download 17,85 Mb.
bet71/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

3. Мамлакатда жамоатчилик назоратининг фуқаролик жамиятига хос жиҳатларини ривожланиш жараёни
Мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётида “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг қабул қилиниши ва ундаги мақсад-вазифаларни рўёбга чиқа бошлаши жамият ва давлат тараққиётининг туб бурилиш даврини бошлаб берди. Ҳаракатлар стратегиясининг 1-йўналиши бўлгaн “Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари”да қуйидаги фуқаролик жамияти ва ҳуқуқий давлатни ривожлантириш учун зарур бўлган чора-тадбирларни амалга ошириш белгиланди:
-давлат ҳокимияти тизимида Олий Мажлиснинг ролини ошириш, унинг мамлакат ички ва ташқи сиёсатига оид муҳим вазифаларни ҳал этиш ҳамда ижро ҳокимияти фаолияти устидан парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини янада кенгайтириш;
-қабул қилинаётган қонунларнинг амалга оширилаётган ижтимоий-сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ва суд-ҳуқуқ ислоҳотлари жараёнига тaъсирини кучайтиришга йўналтирган ҳолда қонун ижодкорлиги фаолияти сифатини тубдан ошириш;
-сиёсий тизимни ривожлантириш, давлат ва жамият ҳаётида сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш, улар ўртасида соғлом рақобат муҳитини шакллантириш.
-давлат бошқарувини марказлаштиришдан чиқариш, давлат хизматчиларининг касбий тайёргарлик, моддий ва ижтимоий тaъминот даражасини ошириш ҳамда иқтисодиётни тартибга солишда давлат иштирокини босқичма-босқич қисқартириш орқали давлат бошқаруви ва давлат хизмати тизимини ислоҳ қилиш;
-мамлакатни ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича вазифаларни амалга оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг самарасини оширишга қаратилган давлат-хусусий шерикликнинг замонавий механизмларини жорий этиш;
-давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлигини тaъминлаш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оид ахборотни тақдим қилишнинг замонавий шаклларини жорий этиш;
-“Электрон ҳукумат” тизимини такомиллаштириш, давлат хизматлари кўрсатишнинг самараси, сифатини юксалтириш ва бу хизматдан аҳоли ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан фойдаланиш имкониятини ошириш.
Ҳаракатлар стратегиясида жамоатчилик бошқаруви тизимини такомиллаштиришга қуйидаги вазифалар қўйилди:
-халқ билан мулоқотнинг самарали механизмларини жорий этиш;
-жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг замонавий шаклларини ривожлантириш, ижтимоий шерикликнинг самарасини ошириш;
-фуқаролик жамияти институтларини ривожлантириш, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш;
-маҳалла институтининг жамият бошқарувидаги ўрни ва фаолияти самарадорлигини ошириш;
-оммавий ахборот воситаларининг ролини кучайтириш, журналистларнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш115.
Ана шу концептуал мақсадларни ижросини тaъминлаш учун аниқ ва равшан чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, давлат органларига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигининг ошишига, улар томонидан инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларига риоя этилишига, фуқароларнинг мурожаатларини, уларда кўтарилган муаммоларни жойида ҳал этишда давлат органлари раҳбарлари томонидан қай даражада муносабат билдирилиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатишга имкон бериши кабилар амалиётга қўллаш мақсадида “Жамоатчилик назорати тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳасини ишлаб чиқиш; жисмоний ва юридик шахсларнинг таклиф, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишни, аҳоли билан доимий ва очиқ мулоқотни, уларнинг муаммоларини атрофлича ўрганиш ва ҳал этишни, шунингдек, аҳолининг давлатга бўлган ишончи ортишини тaъминлаш мақсадида ҳар бир туман ва шаҳарда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш бўйича “Халқ қабулхоналари”ни ташкил этишга қаратилган чора-тадбирларни амалга оширишнинг амалий чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш; давлат органлари фаолиятининг очиқлиги ва уларнинг фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро самарали ҳамкорлиги тaъминлаш мақсадида қонун ҳужжатларига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва давлат бошқаруви органлари ҳузурида ушбу органлар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқувчи ва амалга оширувчи жамоатчилик кенгашлари тузишни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш; оммавий ахборот воситаларини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг аниқ механизмлари; оммавий ахборот воситалари томонидан жамоатчилик назоратини (журналистик текширувини) амалга ошириш тартиби ва журналистнинг эркин фаолият юритиши учун қўшимча кафолатлар яратиш мақсадида “Оммавий ахборот воситалари тўғрисида”ги ва “Журналистнинг касбий фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга доир қонунлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш; “Маҳалла” жамғармаси тузилмаси ва фаолиятини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ваколатларини амалга ошириш механизмларини тартибга солиш, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари моддий-техника базасини яхшилаш мақсадида “2018-2020 йилларда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада ошириш ва ривожлантириш Дастури” ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳасини ишлаб чиқиш.
Мазкур вазифаларнинг кўлами, моҳияти, мақсад ва вазифалари кўрсатиб турибдики, уларнинг барчаси фуқаролик жамиятининг у ёки бу соҳасини шакллантириш ва ривожлантириш билан боғлиқ муаммоларни ҳал этишга қаратилган. Муҳими, уларни ижросини тaъминлаш мамлакатда жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ривожланган давлатларга хос амалиётини шакллантиради.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 5 октябрда қабул қилган “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини тaъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” фармони мамлакатда “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган принципни амалга оширишнинг бошланиши сифатида намоён бўлди. Фармонда республикамиз ҳудудида «Халқ қабулхоналари»нинг ташкил қилиниши аҳоли билан тўғридан тўғри мулоқотни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини тўлақонли ҳимоя қилишга қаратилган, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг сифат жиҳатидан янги ва самарали тизими фаолиятини тaъминлашга, фуқароларнинг олий давлат ҳокимияти органларига, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органларига, маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, бошқа давлат ташкилотларига ва хўжалик бошқаруви органларига мурожаат қилишга оид Конституциявий ҳуқуқларининг сўзсиз амалга оширилиши учун шароитлар яратишга қаратилди.
Ҳар бир туман ва шаҳарда ҳам “Халқ қабулхоналари” ташкил этилиши ва уларнинг тўлақонли фаолият кўрсатишини тaъминлаш одамлар билан очиқ мулоқотда бўлиб, аҳолини ўйлантираётган масалалардан бохабар бўлиш, фуқаролар мақсад ва манфаатларини рўёбга чиқаришда муҳим ўрин тутди. Қабулхоналарга фуқаролардан ҳaр йилда 1,5 млн.дан ортиқ мурожаат келиб тушaди. Агар бу соҳадаги жараёнга давлат бошқаруви очиқлиги ва уни фуқаролар томонидан назорат қилиш нуқтаи назаридан қарайдиган бўлсак, мамлакатдаги бу жараён ўзига хос жамоатчилик назоратининг бир шакли вазифасини бажармoқдa.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 декабрда қабул қилган “Аҳолига давлат хизматлари кўрсатишнинг миллий тизимини тубдан ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони муҳим аҳамият касб этди. Фармон Ҳаракатлар стратегияси ва Ўзбекистон Республикасида Мaъмурий ислоҳотлар концепциясини амалга ошириш, шунингдек, аҳолига давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимининг сифат жиҳатидан янги даражага ўтишини тaъминлаш мақсадида қабул қилингани бўлиб, унда қуйидагилар давлат хизматлари кўрсатиш миллий тизимини тубдан ислоҳ қилишнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисобланди: 
биринчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида уларнинг сифати, тезкорлиги, шаффофлиги ва фойдаланиш имкониятини тубдан ошириш орқали “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган улуғвор ғояни сўзсиз амалга ошириш; 
иккинчидан, Тадбиркорлик субъектларига “ягона дарча” тамойили бўйича давлат хизматлари кўрсатиш ягона марказларини ҳам юридик, ҳам жисмоний шахсларга “ягона дарча” тамойили бўйича хизматларни тақдим қилувчи Давлат хизматлари марказларига ўзгартириш; 
учинчидан, давлат хизматларининг ҳар бир тури бўйича “Фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойилига кўра давлат хизматлари кўрсатиш механизмини, энг аввало, ортиқча тартиб-таомилларни бартараф этиш, ваколатли давлат органлари ва бошқа ташкилотлар зарур ҳужжатлар ва ахборотларни бошқа тузилмалардан мустақил равишда олиши ҳисобига соддалаштиришни назарда тутувчи мaъмурий регламентларни тасдиқлаш; 
тўртинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасига инновацион ечимлар ва ахборот-коммуникация технологияларини жадал жорий этиш, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг мaълумотлар базаларини идоралараро eлектрон ҳамкорлик ягона тизимига интеграция қилиш, Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали давлат хизматлари кўрсатиш амалиётини кенгайтириш; 
бешинчидан, давлат хизматларини, шу жумладан олис жойларга чиқиш орқали (“мобил давлат хизматлари”) кўрсатишнинг мақбул, қулай ва шаффоф услубларидан, мазкур соҳада бюрократия ва коррупция юзага келишини бартараф этишга қаратилган навбатни бошқаришнинг автоматлаштирилган тизими ва ишларнинг узайтирилган графигидан фойдаланиш; 
олтинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш сифати ва тезкорлигини мониторинг қилиш ва баҳолашнинг илғор механизмларини жорий этиш, аҳоли билан қайта алоқанинг самарали тизимини, шу жумладан тезкор алоқаларни, расмий сайтлар, ижтимоий тармоқлар ва мобил иловаларда он-лайн сўровларни ташкил қилиш; 
еттинчидан, давлат хизматлари кўрсатиш соҳасида малакали кадрларни тизимли тайёрлаш ва қайта тайёрлашни, уларнинг малакасини, шу жумладан хорижий мамлакатларнинг етакчи ихтисослашган муассасаларида стажировка ўташ орқали тизимли равишда оширишни ташкил этиш116.
Президентнинг мазкур фармонига биноан давлат органлари аҳолига “фуқаролар эмас, ҳужжатлар ҳаракатланади” тамойили асосида хизмат кўрсатиб, тўрт йил ичида Давлат хизматлари марказлари 60 га яқин давлат хизматларини кўрсата бошлади. Давлат хизмати соҳасидаги давлат сиёсатини амалга оширишга масъулият юкланган алоҳида давлат органи – Адлия вазирлиги ҳузурида Давлат хизматлари агентлиги ўзининг ҳудудий бўлинмалари билан ташкил этилди. Эндиликда «ягона дарча» тамойили нафақат тадбиркорлик субъектларига, балки бевосита фуқароларга ҳам хизмат кўрсатишда амал қилади.
Давлат хизматлари кўрсатишда янги ўзига хос институт - Ўзбекистон Республикаси Президенти Халқ қабулхоналарининг фаол иштироки ўхшаши бўлмаган энг муҳим янгиликлардан бири ҳисобланади. Давлат ҳокимиятининг аҳоли билан самарали мулоқотини ташкил этиш, фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишнинг сифат жиҳатидан янги тизимини йўлга қўйишда муҳим рол ўйнайдиган мазкур институтлар ўз навбатида Халқ қабулхоналари ва Давлат хизматлари марказлари туман (шаҳар) миқёсида ягона яхлит фаолият олиб бориб, давлат хизматлари кўрсатишнинг самарали тизимини шакллантириш имконини берди.

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish