учинчидан, прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, Шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;
тўртинчидан, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида ички ишлар органларининг амалдаги тузилмасини такомиллаштириш;
бешинчидан, ички ишлар органлари шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасини ошириш, уларга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш;
олтинчидан, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни "Хавфсиз аҳоли пункти" аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.
Жамоатчилик кенгашлари таркибини туман, шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари раислигида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, фан, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳисобидан шакллантириш мақсадга мувофиқ.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар – бу давлат органлари ва жамоат ташкилотлари бўлиб, улар ўз фаолиятини қонун ҳамда демократик принcипларга асосланган ҳолда амалга оширадилар, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлайдилар, фуқаролар, меҳнат жамоалари, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қиладилар, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва қонун ҳамда ҳуқуқ тартиботни бузган шахсларга давлатнинг мажбурлов ёки жамиятнинг таъсир чораларини қўллайдилар31.
2017 йил 14 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги PQ –2833 сонли қарори қабул қилинди. Мазкур қарорда ҳуқуқбузарликларнинг самарали профилактикасини амалга ошириш давлат органлари, Шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, бошқа давлат ташкилотлари, хўжалик бошқаруви органларининг устувор вазифаси этиб белгиланди. Шунингдек, соҳага замонавий ахборот-коммуникаcия технологиялари – видеокузатув, электрон ҳисобга олиш ва ўзаро ахборот алмашиш, идоралараро маълумотлар базалари тизимларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 14 майдаги PQ –3723-сонли «Жиноят ва Жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори билан «Ўзбекистон Республикасининг жиноят ва жиноят-процессуал қонунчиликини такомиллаштириш «консепцияси» тасдиқланди. Унда жиноят қонунчилигини халқаро стандартлар билан бирхиллаштириш, бошқача талқин этилиши мумкин бўлган нормаларни чиқариш, жазолар тизими ва уларни тайинлашни қайта кўриб чиқиш, рағбатлантирувчи нормаларни, жумладан, жазони енгиллаштириш ёки шахсни жиноий жавобгарлик ёхуд жазодан озод қилиш шартларини ўрнатувчи нормаларни кенгайтириш, хавфлилиги юқори бўлмаган жиноятларни чиқариш каби вазифалар белгиланганди. Яъни, 2019 йилдан эътибoран ижтимоий хавфи катта бўлмаган айрим жиноят турларини жиноят тоифасидан чиқариш борасида фуқароларга берилаётган имтиёзлар, қонунчиликда одил судловни таъминлаш борасидаги либерализаcия жараёнлари ҳамда суд қарорларини прокуратура томонидан ўрганиш амалиётининг чекланиш тизими жорий этилди.
Инсон ҳуқуқларини таъминлаш борасида 1995 йил февралда Ўзбекистонда Омбудсман институти ташкил этилди. Ўтган тарихий даврда Омбудсман институти фаолиятининг тарихи ва такомиллашуви мамлакатимизда парламентаризм тараққиёти билан бир жараёнда ислоҳ этиб борилмоқда. 2017 йил eсa Омбудсман ҳаётида янги даврни бошлаб берди. Яъни “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” да унинг обрў-эътибoри янада ошганлигини кўриш мумкин. Шу боисдан 2017 йил 9 августда Олий Мажлис томонидан «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) тўғрисида» ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонуни эълон қилинди. Унга кўра фуқароларнинг мурожаатлари ариза ва таклифлари алоҳида қонун билан белгиланган тартибда кўриб чиқилиши билан бирга, нафақат вакилнинг, балки унинг минтақавий вакилларининг ваколатлари ҳам белгиланди32.
Шу билан бирга тадбиркорларнинг қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилиш борасида амалга оширилган чора тадбирлар натижасида 2019 йилнинг сўнгги 3 ойи мобайнида Президентнинг “Халқ қабулхоналари” га 12 мингдан зиёд тадбиркорлардан мурожаатлар келиб тушган33 . Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида “Обод қишлоқ” мақсадли жамғармалари тузилиб, улар ҳам жойларда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кўмаклашиб келмоқдалар. «Ҳар бир оила – тадбиркор», «Ёшлар – келажагимиз» каби дастурлар доирасида 2 триллион сўмга яқин маблағ ажратилиб, жойларда 2 минг 600 дан ортиқ бизнес лойиҳалари амалга оширилган34.
“Янгиланаётган Ўзбекистон” тарихида тадбиркорлик соҳасидаги муҳим янгиликлардан бири, бу 2017 йил 5 майдаги махсус фармонга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил-“Бизнес омбудсман” ташкил қилинган. Ўзбекистонда 2019 йилнинг 1 декабр ҳолатига 761 248 нафар тадбиркор рўйхатга олинган бўлиб, Бизнес-омбудсман манфаатдор ташкилотлар билан ҳамкорликда ишини тўхтатган 47 304 нафар тадбиркор фаолиятини тиклашга эришган.
Маълумки, Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишга йўналтирилган вазифалар аниқ белгилаб берилди. Шундан келиб чиқиб, суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигига eришиш орқали фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатини мустаҳкамлаш, судларни “Адолат қўрғони” га айлантириш мақсадида сўнгги йилларда тўпланиб қолган муаммоларни бартараф этиш, йўл қўйилган хато ва камчиликларни тузатиш борасида амалий қадамлар ташланмоқда.
Қонун устуворлиги ҳақида сўз юритганда унинг устуворлигини таъминловчи давлат органлари ҳақида ҳам унутмаслигимиз лозим. Чунки қонун қабул қилинишининг ўзи бу унинг жамиятда ўз-ўзидан устувор хусусиятга эгa дегани эмaс, бунинг учун давлат органларининг бу борада ҳизматлари ва меҳнатлари талаб этилади. Ички ишлар органлари ходимларининг 65 фоизи маҳаллаларда фаолият кўрсатадиган бўлди, Шунингдек, «Хавфсиз шаҳар», «Хавфсиз туризм», «Хавфсиз хонадон» тизимлари жорий этилгани, 24 соат патруллик хизмати йўлга қўйилгани натижасида одамларда «адолат ва қонун устуворлиги»га ишонч тобора мустаҳкамланмоқда. Шунингдек, кўрилган чоралар натижасида 2018 йилда жиноятчиликнинг 33 фоизга камайишига эришилди.
Тизимни ислоҳ қилиш жараёнида жиноят ишларини қўшимча терговга қайтаришдек одил судлов мазмун-моҳиятига мутлақо тўғри келмайдиган амалиётга чек қўйилгани айни муддаодир. Бинобарин, тажрибасиз ҳамда масъулиятни зиммасига олишдан чўчийдиган айрим судяларга қўл келадиган бу усул суд нуфузини тушириб, фуқароларнинг унга нисбатан ишончини сусайтириб қўйган эди.
Do'stlaringiz bilan baham: |