Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Мамлакатда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштирилиши



Download 17,85 Mb.
bet37/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

3. Мамлакатда хусусий мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик ҳамда солиқ ва божхона сиёсатини такомиллаштирилиши.
Сўнгги йилларда қабул қилинган қонунлар иқтисодиётимизни изчил эркинлаштириш ва модернизациялаш пойдевори бўлди ва барқарор ривожланишни таъминлаш, иқтисодиётни диверсификасиялаш, қайта тузиш, ишлаб чиқаришни техник ва технологик модернизациялаш учун зарур ҳуқуқий шарт-шароитлар яратди.
2017-2020 йилларда кўрилган чора-тадбирлар туфайли Жаҳон банки ва “Бизнес юритиш” халқаро молия корпорацияси рейтингида Ўзбекистон жаҳоннинг 190 та мамлакати орасида 146-ўриндан 76-ўринга кўтарилди. Бугунги кунда барча хўжалик юритувчи субъектларнинг 90 фоизидан ортиғи – бу кичик бизнес корхоналаридир.
Мамлакат иқтисодиётида хусусий сектор улушини кенгайтириш, аҳолининг, энг аввало, ёшларнинг ўзини ўзи банд қилишини ошириш, Шунингдек, тадбиркорлик фаолиятидан тушадиган даромадларни аҳоли даромадлари умумий тузилмасида 70 фоизгача ошириш кичик бизнесни ривожлантиришнинг асосий мақсади ҳисобланади. Шунингдек, 2018 йилга нисбатан кичик бизнес субъектлари айланмасини, биринчи навбатда, улар фаолиятини қонунийлаштириш ҳисобига 2 баравар ошириш, шунингдек, бу секторда меҳнат унумдорлигини камида 7 фоизга ошириш белгиланмоқда.
Қайд этиш лозимки, кўрилган чора-тадбирлар тадбиркорлик фаолиятини янада кучайтиришга, иқтисодиётни диверсификасиялашга, унда хусусий мулк улушини оширишга, ишлаб чиқаришни модернизациялаш ва технологик янгилаш учун инвестициялар жалб қилишга кўмаклашади.
Натижада 2030 йилда ЯИМда кичик бизнес улуши 70,1 фоизни
(2018 йилда 59,4%), саноатда 54,3 фоизгачани (34,7%), инвестицияларда 52,3 фоизгачани (34,9%), экспортда 45,2 фоизгачани (26,5%) ташкил этади.
2018 йил Ўзбекистонда Президентимиз Шaвкaт Мирзиёев ташаббуси билан барча тадбиркорлик субъектларининг молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатиладиган бўлди. Давлат раҳбарининг қайд этишича, бу борада тадбиркорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилишда Савдо-саноат палатаси томошабин бўлиб ўтирмаслиги лозим. Шу билан бирга, палата фақат давлат органлари ёки мансабдор шахслар томонидан йўл қўйилаётган камчиликларни муҳокама қилмасдан, тадбиркорлар содир этаётган номаъқул ишларни, айниқса, жиноятларни танқидий муҳокама қилиши зарур”, дея куюнчаклик билан уқдирган эди давлатимиз раҳбари. 
Давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечими билан Шуғулланиши зарур. Шу маънода 2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлди, дея қайд этди Президентимиз Шaвкaт Мирзиёев. Бу тизимнинг асоси бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва Виртуал қабулхонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда. 
Қисқа муддатда Халқ қабулхоналарига 1,5 миллиондан зиёд фуқаро мурожаат қилган ва қанча-қанча одамларнинг йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолари ижобий ечилган. Бу eсa Ўзбекистонда халқ ҳокимияти номига эмaс, амалда жорий этилаётганини кўрсатмоқда. Жойларда раҳбарларнинг йўл қўйилган хато ва камчиликларни тезлик билан бартараф этиш юзасидан шахсий жавобгарлиги кучайгани мазкур тизимнинг муҳим натижаси бўлди, дея қайд этади Президент.
Албатта, жойларда ёшларни тадбиркорлик фаолиятига кенг жалб қилиш, уларнинг бизнес лойиҳаларини молиявий қўллаб-қувватлашга ҳам жиддий эътибoр берилмоқда. Хусусан, 2017 йилнинг И чорагида мазкур йўналишга 79,8 млрд. сўм миқдорида кредитлар ажрати­либ, мазкур кўрсаткичнинг 2016 йилнинг Шу даврига нисбатан 1,3 баробар ошиши таъминланди. 2017 йил давомида аҳолини тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш мақсадида жами 5 трлн сўмдан кам бўлмаган миқдорда кредитлар ажратилиши таъминланди.
Ушбу кре­дит маблағларининг асосий қисми, авваламбор жойларда кичик ишлаб чиқаришни ташкил қилишга, хизмат кўрсатиш соҳасини янада ривожлантиришга ҳамда янги иш ўринлари яратишни назарда тутувчи лойиҳаларни молия­лаштириш учун йўналтиришга асосий эътибoр қаратилди.
Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи тизимида 3 йил ва ундан кўп муддат давомида фаол ишлаб келаётган ходимларга уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити­нинг бошланғич тўлови, Шунингдек, ташкилотнинг фаол аъзоси бўлган олий таълим муассасаларининг бакалавриат ва магистратура босқичлари талабаларига ўртача ўзлаштириш кўрсаткичи 86 фоиз ва ундан юқори бўлган тақдирда таълим бўйича тўлов контракти миқдорининг 35 фоизи Ўзбекистон Ёшлар иттифоқининг ривож­лантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Уюшмаган ёшлар билан ишлаш, қисқача айтганда, ёшларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича ўзини ҳақиқий ёшлар ташкилоти сифатида кўрсата олмади “.... кол­леж устахоналари негизида ёшларни, айниқса, уюшмаган ёшларни 6 ойгача бўлган муддатда бепул ўқитиш ва касбга қайта ўқитиш марказлари ташкил этилади.
Шу мақсадда 2019 йилда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиб, бунинг натижасида 2019 йилда "Обод қишлоқ" дастури орқали 470 та қишлоқ обод бўлиши кўзда тутилди, бу 1,6 млн. кишининг турмуши янада яхшиланди, деганидир.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 7 июндаги «Ҳар бир оила-табиркор» дастурини амалга ошириш тўғрисидаги»ги PQ -3777-сонли қарорига асосан мамлакатимизнинг ҳар бир туман ва шаҳрида, энг аввало олис ва табиий-иқлим ша-роити оғир ҳудудларда аҳолининг моддий шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш тарзи сифати ва даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларни амалга оширишни таъминлашга қаратилган махсус дастур амалга оширилмоқда.
2020 йил 19 мартда Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Корновирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони эълон қилинди. Мазкур фармонга кўра Ўзбекистон Республикаси молия вазирлиги ҳузурида Инқирозга қарши курашиш жамғармаси ташкил қилинди. Барча тармоқлар сингари жамғарманинг вазифалари қаторида қуйидагилар тадбиркорликни ва аҳоли бандлигини қўллаб-қувватлашга қаратилди:

  • кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги тадбиркорликни ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш давлат жамғармаси томонидан биринчи навбатда ижтимоий аҳамиятга эгa истеъмол товарларини ишлаб чиқариш, сотиш ва сотиш учун берилган кредитлар бўйича фоиз харажатларини қоплашга кафиллик ҳамда компенсация тақдим этишни кегайтириш;

  • уч йилгача бўлган муддатда фоизсиз солиқ тўлаш муддатлари бўйича кечиктириш тақдим этилиши ҳамда тадбиркорлик фаоллигини сустлашиши муносабати билан Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларида олинмай қолинадиган даромадлар ўрнини тўлдириш;

  • инқирозга қарши курашиш жамғармасини ташкил этиш ҳамда тадбиркорликни ва аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб қувватлаш учун харажатларни ошириш;

  • якка тартибдаги тадбиркорлар учун ижтимоий солиқнинг ойлик энг кам суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 фоизига қадар камайтириш;

2021 йил 1 январга қадар тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини солиқ аудитидан ўтказиш жараёнини тўхтатиб туриш вазифалари белгиланди.

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   33   34   35   36   37   38   39   40   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish