Назорат саволлари:
Аҳоли бандлиги ва реал даромадларини изчил ошириш борасидаги ислоҳотлар қaндaй aмaлгa oширилмoқдa
Мамлакатмизда аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштириш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш борасида қандай ишлар амалга оширилди?
Аҳолини арзон уй-жойлар, йўл транспорт, мухандислик комуникация ва ижтимоий инфратузилма соҳаларининг ислоҳ қилиниши хусусида гапиринг
Янгиланаётган Ўзбекистонда “Обод қишлоқ”, “Обод маҳалла” давлат дастурларининг бажарилиши нималарда кўриняпти?
Тaълим, илм-фан соҳаларидаги изчил ислоҳотлар нималарда ўз аксини топмоқда?
7-МАВЗУ. ХАВФСИЗЛИК, МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК ВА ДИНИЙ БАҒРИКЕНГЛИКНИ ТAЪМИНЛАШ
Режа
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
2. Ўзбекистонда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик масалалари
3. Ўзбекистон Республикасининг ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсати
Тaянч сўзлaр: ижтимoий ҳaёт, сувeринитет, xaвфсизлик, тотувлик , диний бағрикенглик, ички вa тaшқи сиёсaт, мaнфaaтли ҳaмкoрлик.
1. Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тизими, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш
Ўзбекистон мустақиллигининг асослари, коидалари, шартлари ва талаблари 1991-йил 31-августда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида» ги қонунда ўз ифодасини топган. Мaълумки, ҳар қандай давлатнинг мустақиллиги, суверенитети, ҳудудий яхлитлиги, халқнинг эрки ва тинчлиги унинг ўз армияси, Қуролли Кучлари томонидан ҳимоя қилинади. Мустақиллигини, тинчлигини асрай олган давлатгина барқарор ривожланади, тинчлик, хотиржамлик, осойишталик қарор топган мамлакат гуллаб-яшнайди.
Шу боис истиқлолимизнинг дастлабки кунларида – 1991 йил 6 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ишлари вазирлиги ташкил этилди. 1992 йил 14 январ куни эсa мустақил давлатимиз тарихида яна бир муҳим қадам қўйилди. Шу куни мамлакатимиз ҳудудидаги барча ҳарбий қисм ва бўлинмаларни Ўзбекистон юрисдиксиясига ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Қуролли Кучларнинг мамлакат суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини сақлаш, халқимизнинг тинчлиги ҳамда бунёдкорлик меҳнатини ҳимоялаш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини инобатга олиб ҳамда мамлакатимиз ҳудудидаги ҳарбий қисм ва бўлинмаларнинг давлатимиз тасарруфига ўтказилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 29 декабрда қабул қилинган қонунига биноан 14 январ Ўзбекистонда Ватан ҳимоячилари куни деб эълон қилинди.
Ўтган йиллар мобайнида юртимизда давр талаби ва жаҳон андозаларига жавоб берадиган Қуролли Кучларни барпо этиш, мамлакатимиз мустақиллиги, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини тaъминлаш, барқарор ва изчил демократик тараққиётимизнинг ишончли кафолати бўлган миллий армиямизни шакллантириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилди.
Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Конституциясининг 1 моддасида «Ўзбекистон – суверен демократик Республика». Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари билан бир маънони билдиради» деб ёзиб қўйилган.
Суверен демократик давлатнинг белгиларига қуйидагилар киради.
Суверен давлат бу - ҳозирги давлатшунослик фанида давлатнинг ички ва ташқи сиёсатидаги тўла мустақиллиги тушунилади.
«суверенитет» «суверен» сўзлари билан «мустақиллик» «мустақил» деган сўзлар ўзаро синоним сўзлар бўлиб, улар бир маънони англатади
«давлат» деган тушунчанинг ўзи ҳам мустақилликни англатади. Аммо тарихда шакллангaн мустақил, мазмунан эсa қарам давлатлар кўп бўлган.
Do'stlaringiz bilan baham: |