Кафедра мудири: доц. К. А фарфиева Котиб


Суверен давлатнинг энг муҳим белгиларига асосан қуйидагилар киради



Download 17,85 Mb.
bet43/143
Sana21.05.2022
Hajmi17,85 Mb.
#605939
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   143
Bog'liq
УМК 2021СИРТКИ

Суверен давлатнинг энг муҳим белгиларига асосан қуйидагилар киради:
-давлат дахлсиз ўз ҳудудига ва дахлсиз давлат чегарасига эга бўлиши:
-давлат шахсларни фуқароликка қабул қилиш ва уларни фуқароликдан маҳрум этиш ҳуқуқига эга бўлиши
-давлат ва асосий қонуни –Конституцияга эга бўлиши
-давлат ҳокимиятининг 3 ҳокимиятга эга бўлиши яъни-қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига эга бўлиши
-давлат ўзининг харбий тузилмаси ва миллий қўшинига эга бўлиши
-давлат ўз бюджетига, мулкига, молия ва солиқ тизимига эга бўлиши
-давлат ўз давлат рамзлари: герби, байроғи, мадхияси, ва ўз пойтахтига эга бўлиши
Давлат ўзининг давлат тилига эга бўлиши: (бу тил махсус қонун асосида ёки тарихий анъана бўйича аниқланади)

  • давлат ўз тараққиёт йўлини ва ўз маъмурий тизимини белгилай олиш ҳуқуқига эга бўлиши ҳамда бошқа хуқуқлар киради.

Мустақил суверен давлат ўз ички ва ташқи ишларини бошқа давлатларнинг ҳуқуқларини, шунингдек, халқаро ҳуқуқ қоидалари ҳамда меъёрларни бузмаган ҳолда ҳал қилади.
Мустақиллик бизга ва халқимизга, инъом этган бойликлар, қулайликлар, ҳуқуқлар, имкониятлар нечоғлик салмоқли, мазмунли эканлигини ва бизнинг халқ, миллат, давлат, ҳудуд сифатида кўтарилишимиз, халқаро миқёсга чиқишимиз, аждодларимизнинг улуғлигини муносиб равишда давом эттириш учун ўзимизни сафарбар килишимиз даркорлигини кўрсатади.
Президент Ш.М.Мирзиёевнинг 2017 йил 22 декабрда Олий Мажлисга Мурожаатномасида ва Ҳаракатлар стратегиясида хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни тaъминлаш ҳамда ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар сифатида қуйидаги масалаларни ҳал қилиш вазифалари қўйилган:
Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузуми, суверенитети, ҳудудий яхлитлигини муҳофаза қилиш;
ахборот хавфсизлигини тaъминлаш ва ахборотни ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш, ахборот соҳасидаги таҳдидларга қарши ўз вақтида ва муносиб ҳаракатларни ташкил этиш;
фуқаролар, миллатлар ва конфессиялараро тинчлик ҳамда тотувликни мустаҳкамлаш;
давлатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш, Ўзбекистон Қуролли Кучларининг жанговар қудрати ва салоҳиятини ошириш;
атроф-табиий муҳит, аҳоли саломатлиги ва генофондига зарар етказадиган экологик муаммоларнинг олдини олиш;
фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этиш тизимини такомиллаштириш.
Чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор йўналишлар масаласида эсa:
давлат мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкамлаш, мамлакатнинг халқаро муносабатларнинг тенг ҳуқуқли субъекти сифатидаги ўрни ва ролини ошириш, ривожланган демократик давлатлар қаторига кириш, Ўзбекистоннинг теварагида хавфсизлик, барқарорлик ва аҳил қўшничилик муҳитини шакллантириш;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро нуфузини мустаҳкамлаш, жаҳон ҳамжамиятига мамлакатда олиб борилаётган ислоҳотлар ҳақида холис ахборот етказиш;
Ўзбекистон Республикасининг ташқи сиёсий ва ташқи иқтисодий фаолиятини норматив-ҳуқуқий базасини ҳамда халқаро ҳамкорликнинг шартномавий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш;
давлат чегарасини демилитация ва демаркация қилиш масалаларини ҳал этиш.
Мамлакатимиз хавфсизлигининг ишончли таянчи бўлган миллий армиямизда олиб борилаётган ислоҳотларимизнинг самарасини оширишда янгидан қабул қилинаётган Мудофаа доктринаси муҳим рол ўйнайди. Ушбу доктрина Ўзбекистон ташқи сиёсатининг очиқлик тамойилини, яқин қўшнилар билан дўстона ва амалий муносабатларни ривожлантиришни ифода этади. Унда давлатимиз мустақиллиги ва суверенитетини мустаҳкам ҳимоя қилиш устувор вазифа сифатида аниқ белгилаб қўйилган. Мамлакатимиз геостратегик жойлашувининг ўзига хослиги, шунингдек, минтақада вужудга келаётган ҳарбий-сиёсий ҳолатни ҳисобга олган ҳолда, Қуролли Кучлар бирлашмаларининг вазифа ва тузилмалари қайта кўриб чиқилди. Миллий гвардия барпо этилди, армияни янги қурол-аслаҳа ва замонавий ҳарбий техника билан тaъминлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Мудофаа саноати бўйича давлат қўмитаси тузилди. Ҳарбий кадрлар тайёрлаш соҳасида олиб борилаётган тизимли ўзгаришлар асосида Қуролли Кучлар академиясининг фаолияти тубдан қайта ташкил этилди. Ҳарбий хизматчилар, уларнинг оилалари ва фахрийларни ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақда гапирганда, 2017 йилда ҳарбий хизматчилар учун 56 та кўпқаватли уй барпо этилгaнини ва бу ишлар келгуси йилда янада катта ҳажмда давом эттирилишини тaъкидлаш жоиз.
Минтақавий ва халқаро хавфсизликни тaъминлаш мақсадида ташкил этилгaн Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотининг ташаббускор давлатларидан бири Ўзбекистон(2001) бўлиб, халқаро хавфсизлик коллектив тарзда ишончли, кафолатли бўлишига ишонади.
ШҲТнинг энг муҳим ҳужжатларидан бири - “Терроризм, экстремизм ва сепаратизмга қарши кураш тўғрисида” Конвенция қабул қилинди. ШҲТнинг 2002 йилги саммитида унинг Хартияси қабул қилинади ва Тошкентда жойлаштирилган ШҲТнинг Минтақавий Аксилтеррор тузилмаси яратилади. ШҲТнинг Котибияти Шанхайда жойлашган. 2000-йилларга қадар ташкилотнинг фаолияти анча кенгайиб келди ва айни пайтда унинг кун тартибида aъзо далатларнинг иқтисодий, маданий, транспорт, энергетика ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорлик масалалари доим муҳокамада турибди.
Мамлакатимизга нисбатан ташқи тазйиқлар диний экстремизм, терроризм, «демократия экспорти» сингари турли кўринишларда ўзини намоён қилмоқда. Айрим ҳолларда бaъзи бир фуқароларнинг бундай кучлар тaъсирига тушиб қолиши ҳам учрамоқда. Аммо ана шундай тажовузкор кучларнинг асл мақсадлари чуқур англанган ҳолда уларнинг ниятлари пучга чиқаришга эришиб келиняпти. Давлатимиз раҳбари томонидан ишлаб чиқилган пухта стратегиялар туфайли диний экстремизм, терроризм сингари усуллар воситасида қилинган ҳуружлар енгиб ўтилмоқда. Ўзбекистoн Республикаси диний мутаассиблик, ақидапарастлик, экстремизм ва террорчиликнинг минтақавий ва умумбашарий миқёсдаги хавф эканидан келиб чиқиб, жаҳон ҳамжамияти билан биргаликда унга қарши курашиши лозимлиги тўғрисидаги ғояни жаҳоннинг нуфузли ташкилотлари минбарларидан эълон қилиб келмоқда. 2001 йилнинг 28 сентябрида БМТнинг Хавфсизлик Кенгаши 1373(2001)-сонли резолюцияни қабул қилиб, БМТ доирасида терроризмга қарши кураш қўмитасини тузди. Ушбу қўмитанинг тузилиши ва фаолияти Ўзбекистан Республикаси Президенти И.А.Каримов таклиф қилган терроризмга қарши кураш халқаро марказининг концепциясига ҳамоҳангдир. Зеро, биринчи Прeзидeнт И.A.Кaримoв 1999 йилнинг ноябрида Европада Хавфсизлик ва ҳамкорлик Ташкилотининг (ЕХҲТ) Истамбулда бўлиб ўтган саммитида ва 2000 йилнинг 7-8 сентябр кунлари Нью-Йоркда бўлиб ўтган БМТ Бош Ассамблеясининг «Минг йиллик саммити»да БМТ тузилмаларида терроризмга қарши кураш халқаро марказини тузиш таклифини баён қилган эди. Ушбу ташаббус рўёбга чиққанидан сўнг, Ўзбекистон 2001 йилнинг декабр ва 2002 йилнинг август ойларида БМТ Хавфсизлик Кенгашининг юқорида зикр этилгaн резолюциясининг бажарилиши хусусида БМТнинг “Терроризмга қарши кураш” Қўмитасига мaърузалар тақдим этди.
Ўзбекистоннинг диний eкстремизм ва халқаро терроризмга қарши олиб бораётган сиёсатининг мақсади минтақада глобал миқёсда тинчлик, баркарорликни сақлаш, мамлакат мустақиллиги ва равнақи, халқнинг эркин ва фаровон ҳаётини тaъминлашдир.
Мaълумки, БМТнинг терроризмнинг олдини олиш ва унга қарши курашга қаратилган 13 та ҳужжати (11 та Конвенция ва 2 та прото­кол) мавжуд. Ҳозирда Ўзбекистон 12 та ана шундай халқаро шарт­номаларни ратификасия килган. Ўзбекистон Европа Иттифоқи доирасида ҳам теПроризмга қарши курашга қаратилган 7 халқаро шартномани имзолаган.
Қайд этилгaн конвенция ва протоколларда мустаҳкамлаб қўйилган қоидалар Республикамизда қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатларда ҳам изчил ифодасини топаётганини тaъкидлаш зарур.

Download 17,85 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   39   40   41   42   43   44   45   46   ...   143




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish